Taypindao
Тайпиндао — милодий иккинчи асрда даочилик таркибида пайдо бўлган оқимлардан бири. Хитойча „буюк тенглик таълимоти“ маъносини билдирувчи мазкур оқим асосчиси Чжан Сзуэ ҳисобланади. У халқ орасида сеҳр-жоду орқали барча касалликларни тузатувчи ҳамда киши умрини узайтирувчи шахс сифатида шуҳрат топади. У ўз атрофига тарафдорларини йиға бошлайди. Чжан Сзуэ инсонларни 36 жанговор гуруҳга бўлади. Катта гуруҳларга "да фан " -сеҳргарлар, кичик гуруҳларга "сяо фан " — кичик сеҳргарлар бошлиқ этиб тайинланган. Сектанинг юқори бошлиғи Чжан Сзуэ („Буюк осмон раҳнамоси“) саналади. Унинг икки укаси „Буюк ер раҳнамоси“ ва „Буюк инсон раҳнамоси“ деб талқин қилинади. Мазкур учталик бу диндаги — осмон, Ер ва инсон бирлигининг рамзий тимсолидир. Секта таълимоти ва қарашлари „Тайпинсзин“ китобида ўз ифодасини топган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 356.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |