Буюк италийалик олим Галилео Галилей физика, механика ва астрономия билан шуғулланган. У Коперникнинг содиқ издоши эди. 1609-йилда Галилей тарихда илк бор телескоп, йаъни кузатилаётган жисмларни 32 баробар катталаштириб кўрсатувчи дурбин ясади[1].

Галилей телескопи — замонавий телескопларнинг „бобокалони“

ХВИИ аср ўрталарида Полшанинг Гданск шаҳри аҳолиси бир уйнинг томида ғаройиб қурилмани кўришади. Қийшайиб турган кема мачтасига ўхшаган, арқон билан қопланган мазкур қурилма бадавлат савдогар Йан Гевелийнинг телескопи эди. Гевелий бутун даромадини астрономияни ўрганишга сарфлаган. У ўз уйида расадхона барпо этган эди. Унинг телескопининг узунлиги 45 метр бўлган. Гевелий Ой ва юлдузларни ўрганар эди. У юлдуз туркумларининг ажойиб атласини тузган. Атлас хариталарида нафақат юлдузлар тасвирланган, балки юлдуз туркумлари номига мос афсонавий қаҳрамонлар ва махлуқларнинг тасвирлари ҳам жой олган эди.

ХВИИ асрнинг иккинчи йармида ва ХВИИИ асрда дунёнинг кўплаб машҳур олимлари телескопларни такомиллаштириш билан машғул бўлишди. Уларнинг орасида немис математиги ва астрономи логанн Кеплер, инглиз физиги ва математиги Исаак Нютон ва рус олими Михаил Василевич Ломоносовлар бор эди.

Ўша асрларда Европанинг турли шаҳарларида ўз замонасининг кучли телескоплари билан жиҳозланган катта обсерваториялар (расадхоналар) қурилди. 1671-йилда Франсияда (Қиролликнинг) Париж обсерваторияси очилди. 1675-йилнинг 22-июнида қирол Чарлез ИИ томонидан Лондон йақинида Гринвинч обсерваторияси пайдо бўлди[2]. Бир неча йил ўтиб Берлинда ҳам обсерватория очилди.

Россияда илк обсерватория Пётр И буйруғи билан қурилган. Аввал Москва шаҳрида, Сухарев минорасида обсерватория пайдо бўлди. У ерда телескоплар ва квадрантлардан ташқари Голландиядан келтирилган икки метрли юлдузли глобус ҳам бор эди. Кейин Пётр И Петербургда, Российанинг илк музейи — Кунсткамера биносида обсерваторийа қуришга буйруқ берди.

Галилео Галилей кашфиёти

Оптик телескопнинг энг қадимги тури 1608-йилда Голландияда пайдо бўлган, ўшанда Мидделбурглик кўзойнак ишлаб чиқарувчиси Ханс Липпершей уни патентлашга уриниб кўрган[3]. Патент ҳақидаги хабар тез тарқалди ва 1609-йил май ойида Венецияда бўлган Галилео Галилей бу ихтиро ҳақида эшитди ва ўзининг телескопини яратди ва уни астрономик кашфиётлар қилишда қўллади[1].

Манбалар