Temuriylar kutubxonasining siri
"Темурийлар кутубхонасининг сири"- тарихда энг қизиқ, энг жумбоқли ва албатта купгина можароларга сабаб бо'лган мавзулардан бири. Кутубхона одатда "Темур кутубхонаси", "Самарқандда ё'қолган ҳазина" ёки "Темурийлар илм г'ори" деб ҳам тилга олинади. Бу тарифлар ҳам то'г'ри лекин ко'проқ Амир Темур кутубхонаси ёки бошқа манбаларда Мирзо Улуг'бек кутубхонаси деб тилга олинади. Ҳар иккала тариф ҳам то'г'ри. Сабаби кутубхонага Сохибқирон Амир Темур асос солган. У бу кутубхонага даставвал Туронзамин алломаларининг ко'п асрлик ижодий меросини жамлаган. Со'нг узоқ йиллар давомида кутубхонани о'зи забт этган давлатлатдан олиб келинган ёзна манбаларн билан то'лдириб борган. Айтишларича, ма’рифатпарвар бобокалонимиз қайси давлатга бормасин олтину зардан кўра китобларни Самарқандга олиб келишни хуш кўрган. Тақдир тақозоси билан Ҳиндистон, Ироқ, Эрон, Сурия, Ассирия, Вавилон, Арманистон, Туркиянинг йирик кутубхоналарида сақланаётган грек, лотин, араб, арман, форс ва бошқа тилларда яратилган нодир китоблар, битиклар, қўлёзмалар мамлакат пойтахтига келтирилган ва Кўк Саройда – Амир Темур кутубхонасидан жой олган. Масалан, ривоятларга кўра, Туркиянинг Брусс шаҳридаги машҳур “Антик Пергам” кутубхонасидан антик даврнинг буюк олимлари Аполлон, Антигон Каристекий, кичик Ненаф ва бошқа машҳур олимларнинг асарлари Самарқандга олиб келинган. Китобларнинг кўпчилиги ўта ноёб ва ягона нусхада бўлган. Жумладан, кутубхона фондида ВИ асрнинг биринчи чорагида куфий хати билан кўчирилган Қур’они Каримнинг фанда “Усмоний Қур’он” номи билан машҳур нусхаси сақланган. Таассуфлар бўлсинки, Амир Темурнинг машҳур кутубхонасидан бизгача етиб келган оз сонли китоблар орасида “Усмоний Қур’он” ҳам бор. – Соҳибқирон вафотидан кейин кутубхонани янада бойитишда унинг ўғли Шоҳрух Мирзо ва суюкли набираси Мирзо Улуғбек ҳазратларининг хизматлари беқиёс бўлган. Ёнида Мавлоно Аҳмад, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Шамсуддин Муҳаммад Ҳавофий, Мавлоно Му’иддин Кошоний, Али Қушчи сингари Мавороуннаҳр ва Хуросоннинг 100 га яқин номдор олимларини тўплаб, математика, астрономия, география ва бошқа йўналишларда катта илмий изланишлар олиб борган Улуғбек бобоси асос солган кутубхонани янги ва янги адабиётлар билан бойитган, уларни кўз қорачиғидек асраб, келажак авлодларга етказишни ўйлаган. Мирзо Улуғбекнинг 40 йиллик ҳукмронлиги давридаги мамлакатда ҳукм сурган тинчлик, осойишталик, хотиржамлик илму фан, сан’ат ва маданиятнинг ривожига, улкан бунёдкорлик ишлари тараққиётига сабаб бўлган. Аммо бир кун келиб, эзгулик ўрнини жаҳолат, илму ма’рифат ўрнини хурофот эгаллаши, натижада кутубхонанинг йўқ бўлиб кетиши тўғрисидаги хавотир Амир Темурни ҳам, Мирзо Улуғбекни ҳам умр бўйи қийнаб келган. Негаки, тарихда бундай мисоллар кўп учраган... Бир гуруҳ жоҳил дин пешволари та’сирига тушган шаҳзода Абдулатифнинг тожу тахт учун ўз отасига қарши бош ко'тариши Мирзо Улуғбекнинг ўз жонидан кўра бобосидан қолган ноёб кутубхона хусусида жиддийроқ бош қотиришга мажбур қилган. Абдулатиф ва унинг бир гуруҳ гумашталари мабодо тахт тепасига келиб қолса, кутубхонанинг кулини кўкка совуриши, расадхонияни яксон қилиши аниқ эди. Шу туфайли Улуғбек ҳаётини хатарга қўйиб бўлса-да, то доруломон кунлар келгунгача кутубхонани ишончли жойга яшириб қўйишга, шу йўл билан бобосидан қолган ва ўзининг ҳам жуда катта меҳнати сингган нодир ёдгорликни авлодларга етказишга қарор қилади. Бу ишни ўзининг энг яқин, энг иқтидорили ва ишончли шогирди, замонасининг буюк математик, астроном олими Али Қушчига топширади...