Tigran Mkrtichev
Тигран Константинович Мкртичев (1959-йил 6-апрел, Калинин, СССР) — совет ва рус археологи, санъацҳунос, Марказий Осиё археологияси ва санъати тарихи бўйича мутахассис. Санъацҳунослик фанлари доктори. Катта рус энсиклопедияси муаллифларидан бири[1].
| Тигран Мкртичев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
6-апрел 1959-йил Калинин, СССР |
| Касби | археолог, санъацҳунос |
| Иш жойлари | И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи директори |
| Илмий даражаси | санъацҳунослик фанлари доктори |
Биографияси
Тигран Мкртичев Тошкент давлат университетининг археология факултетини (1981), Тошкент санъацҳунослик институти аспирантурасини (1984) тугатган. Санъацҳунослик фанлари номзоди (1985, „Қадимгилар космологияси ва унинг В асрлар Марказий Осиё санъатида акс этиши“ диссертацияси), санъацҳунослик доктори (2003, „Марказий Осиё И—Х асрлар буддизм санъати“ диссертацияси). 1985-йилдан Москва Шарқ музейи ходими, катта илмий ходим, Ўрта Осиё археология сектори бошлиғи, илмий ишлар бўйича бош директор ўринбосари, Шарқ музейи филиали Рерих музейи директори. 2019-йил июл ойида И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи директори лавозимига ўтказилган халқаро танловда (Нукус, Ўзбекистон Республикаси) ғолиб чиққан[2]. Музейнинг узоқ йиллар директори бўлган Мариника Бобоназарова Тигран Мкртичевинг музей директорлигига тайинланишидан мамнун эканлигини таъкидлаган[3]. Мкртичев 2021-йил январ ойидан бошлаб музей директори лавозимига ишга киришган[4].
Фаолияти
Университетда ўқишнинг иккинчи йилиданоқ Тигран Константинович Мкртичев таниқли совет санъацҳуноси Лазар Израилевич Ремпелнинг (1907—1992) лаборанти бўлади. Бу эса Тигран Константинович Мкртичевнинг Ўрта Осиёнинг қадимий ва илк ўрта асрлар санъати (терракота ҳайкалтарошлиги, девор расмлари ва бошқалар) соҳасидаги қизиқишларининг кенг доирасини белгилаб берди. 1986-йилдан буён Ўрта Осиёнинг буддизм санъатини тадқиқ қилиш билан шуғулланади. Бу ҳудуднинг буддизм санъати бўйича „И—Х асрлар Марказий Осиё буддавий санъати“ монографияси муаллифи (2002). 2009-йилдан бошлаб Тигран Мкртичев ХХ аср Ўрта Осиё тасвирий санъатини тадқиқ қилиш билан шуғуллана бошлайди (рассомлар П. П. Бенков, А. Н. Волков, А. А. Волков ва бошқаларнинг асарлари). „Рус авангард энсиклопедияси“га киритилган (муҳаррир А. Д. Сарабянов) „Туркистон авангарди“ атамасининг муаллифларидан бири (ҳаммуаллиф Э. С. Ермакова). Ўрта Осиё ёдгорликларига (Дўрмонтепа, Варахша, Эски Термиздаги Қоратепа), шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг Синзян-Уйғур автоном вилоятига (Турфондаги Сенғим-оғиз) ташкил этилган қатор археологик экспедициялар иштирокчиси ва раҳбари; Пор-Бажин лойиҳасининг илмий директори (2006—2007, Тува). 20 дан ортиқ кўргазма ва экспозицияларнинг куратори (Шарқ музейи, Рерих музейи, Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейи, Рейс-Энгелхорт музейи (Германия), Метрополитен музейи (АҚШ), Туркманистон тасвирий санъат музейи (Ашхобод) ва бошқалар); юздан ортиқ илмий ишлар – монографиялар, каталоглар, албомлар, мақолалар муаллифи.
2018-йилдан — „Буйк Келажак“ (Ўзбекистон Республикаси) экспертлар кенгаши аъзоси.
2016-йилдан Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси. Тигран Мкртичев бу ташкилотнинг ташкил этилишида иштирок этган. Лойиҳа раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамкорлик таклифи билан мурожаат қилган биринчи хорижий мутахассислардан бири[5]. Кейинчалик Мкртичев Бутунжаҳон жамиятининг барча конгрессларида қатнашиб, эксперт ва мақолалар муаллифи сифатида „Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида“ туркумидаги қатор китобларни яратишда иштирок этган[6].
Мукофотлари
- 2002-йил — Россия Федерациясида хизмат кўрсатган маданият ходими
Маълумотлар
2022-йил август ойида Мкртичев Миздахқон археологик шаҳарида Савицкий номидаги санъат музейининг филиалини ташкил этиш ташаббусини эълон қилади[7].
Манбалар
- ↑ „Тигран Мкртычев“ (ру). Мир Музея. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-октябр.
- ↑ „По итогам конкурса выбран директор музея имени Савицкого“ (ру). "даракчи" (2019-йил 5-июл). 2023-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-май.
- ↑ „Новый директор Нукусского музея Тигран Мкртычев приступает к своим обязанностям“ (ру). Фергана.ру (2020-йил 11-декабр). 2023-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-май.
- ↑ „Большие планы нового директора музея“ (ру). уза.уз (2020-йил 12-декабр). 2023-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-май.
- ↑ „Тигран Мкртычев. Всемирное общество и популяризация культурного наследия Узбекистана“ (ру-РУ). 2023-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-май.
- ↑ „Тигран Мкртычев - о ВИ конгрессе «Культурное наследие Узбекистана — основа нового Ренессанса»“ (ру-РУ). 2023-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-май.
- ↑ „Отдохнуть от живописи в Миздахкане“ (ру). Фергана.ру (2022-йил 3-август). 2023-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-май.
Ҳаволалар
- Сокровища Средней Азии. Сенсация русского авангарда в Нукусе … (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-01-23 санасида архивланган)
- Буддийские памятники Узбекистана — ЁуТубе
- Тигран Мкртычев: «Заглянуть в мироздание и в собственную душу»
- Аcадемиа / Тигран Мкртычев. — Россия — Культура (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-11-30 санасида архивланган)
- Пресс-тур по Музею Рерихов. Мкртычев Тигран Константинович