Timurlengia

Тимурленгиа – Ўзбекистоннинг Қизилқум чўли ҳудудидаги Жарақудуқ палеонтологик ўлкасидан топилган тираннозавроид теропод динозавр туркуми. Туркумнинг лотинча номи Тимурленгиа эуотиcа ҳисобланади[1].
Кашф этилиши
1944-йилда совет ва рус олимлари томонидан Қизилқум чўли ҳудудида жойлашган Жарақадуқ ўлкасидан тираннозавриодларнинг суяклари топилган ҳамда ўрганилган[2]. 2004-йилда эса, туркумга тегишли динозаврнинг бош қисми суяги топиб таҳлил қилинган. 2016-йилда Стивен Луи Брусатте, Александр Авериянов, Ҳанс-Дитер Суэс, Эми Муйр ва Иан Батлер каби олимлар томонидан туркумга „Тимурленгиа эуотиcа“ номи берилган. „Тимурленгиа“ номи Темурийлар империяси асосчиси, саркарда Амир Темур шарафига номланган[3].
Тавсифи

Ушбу туркумга кирувчи динозаврларнинг узунлиги ўртача 3-4 метрни ташкил этган бўлиб, вазни 170-270 кг атрофида бўлган[4]. Ички қулоқлари (аурис интерна) яхши ривожланган бўлиб, жуда паст овозларни яхши яхши даражада эшитган.
Филогенези
Тимурленгиа туркуми тираннозавроидлар оиласига мансуб бўлиб, хионггуанлонг туркумига яқин ҳисобланган. Бундан 90 миллион йиллар олдин яшаган бўлиб, Бўр даврининг кечки босқичида қирилиб кетган. Тимурленгиа кашф этилишидан олдин, йирик йиртқич тираннозаврлар ҳамда кичик тираннозаврлар о'ртасида ҳажм жиҳатидан аниқланмаган бо'шлиқ бо'лган. Олимлар тимурленгиа туркумини кашф этишганидан со'нг, оралиқ туркум сифатида қайд этилган[5].
Классификацияси
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Манбалар
- ↑ „Тимурленгиа“. Динопедиа. Қаралди: 21-феврал 2025-йил.
- ↑ Грешко, Мичаэл „'Миссинг Линк' ин Тйранносаур Фамилй Треэ Дисcоверед“. Натионал Геограпҳиc Неwс (2016-йил 14-март). 2016-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-март.
- ↑ Аверианов, А.; Суэс, Ҳ-Д. (2012). "Скелетал ремаинс оф Тйранносауроидеа (Диносауриа: Тҳеропода) фром тҳе Биссектй Форматион (Уппер Cретаcеоус: Турониан) оф Узбекистан". Cретаcеоус Ресеарч 34: 284–297. дои:10.1016/ж.cретрес.2011.11.009.
- ↑ "А неw cарчародонтосауриан тҳеропод диносаур оccупиэс апех предатор ниче ин тҳе эарлй Лате Cретаcеоус оф Узбекистан". Роял Соcиэтй Опен Сcиэнcе 8 (9): Артиcле ИД 210923. 2021. дои:10.1098/рсос.210923. ПМИД 34527277. ПМC 8424376. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=8424376.
- ↑ Брусатте, Степҳен „Неw Тйранносаур Спеcиэс Ревеалс Ҳоw тҳе Кинг оф тҳе Диносаурс Wон Иц Cроwн“. Сcиэнтифиc Америcан. Қаралди: 2016-йил 15-март.