Тортилла де ресcолдо ёки чўғда пиширилган тортилла – Чили[1] ва Шимолий Аргентина миллий ошхонасида кўпинча хамиртурушсиз тайёрланадиган юпқа нон бўлиб, одатда қишлоқ аҳолиси томонидан пиширилади[1]. У анъанавий равишда гулхан ёки камин чўғида пишириладиган буғдой унидан тайёрланиладиган нондир[2]. Тортилла де ресcолдо асосан аҳоли пунктларида ёки йўл бўйлаб кенг тарқалган киоскаларда сотиладиган кўча таоми ҳисобланади[2][3].

Тортилла де ресcолдо

Тортилла де ресcолдонинг тайёрланиши
Тури Нон
Келиб чиқиши Чили[1], Аргентина
Асосий компонентлари Буғдой уни

Тарихи

Ноннинг келиб чиқиши испан мустамлакачиларига бориб тақалади, улар уни пан субcинерариога ўхшаш саёҳат рацион таоми сифатида истеъмол қилишган[4].

Одатда оқ либос кийиб юрадиган паломита деб номланувчи сотувчи аёллар тортиллаларни темир йўл стансияларида ва бошқа жамоат жойларида сотишади. Нон айниқса Антиҳуэ ва Ларақуэте ҳудудларида кўп сотилади[4].

Таркиби

Тортилла де ресcолдонинг барча нонлар қатори оддий таркибий қисми ундан иборат. Ун билан бирга нонга чўчқа ёғи, сариёғ, сабзавотлар ва туз ҳам қўшилади; баъзи рецептлар пишириш содаси ёки хамиртурушни ҳам ўз ичига олади[4][5].

Тайёрланиши

Таркибий қисмлар юмшоқ хамир ҳосил бўлгунича аралаштирилади ва диаметри 20 сантиметрдан (7,9 дюйм) 50 сантиметргача (20 дюйм) катталашиб борадиган дисклар ҳосил бўлади[4]. Оловдан чўғлари олиб ташланади ва тортиллалар тўғридан-тўғри уларнинг устига қўйилади[6].

Тортиллас де ресcолдо сариёғ ёки минтақавий зираворлар билан дастурхонга тортилади[4].

Таъми

Тайёр тортиллалар улардан тутун, кул ва кўмирнинг кучли таъми келиши билан ажралиб туради[4].

Турлари

Тортилла де ресcолдонинг бошқа ҳудудларда пишириладиган ўзгарган турларига чўчқа гўштини ичига олган ва чучита деб номланувчи маҳаллий қисқичбақасимонлардан тайёрланадиганлари киради. Улар Антиҳуэда ва Ларақуэтеда тайёрланади[2][4].

Қонунлар

Ҳукуматнинг хавфсизлик қоидалари анъанавий тортилла де ресcолдонинг сотилишига қаршилик қилади ва уларни очиқ оловда эмас, балки печда пиширишни, чучиталарни эса сиркада сақлашни талаб қилади. Иккала қоида ҳам анъанавий маҳсулотнинг таъми ва берадиган ҳиссиётини тубдан ўзгартиради[4].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Мариа Баэз Кижаc. Тҳе Соутҳ Америcан Табле: Тҳе Флавор анд Соул оф Аутҳентиc Ҳоме Cоокинг фром Патагониа то Рио де Жанеиро, wитҳ 450 Реcипес. Ҳоугҳтон Миффлин Ҳарcоурт, 1 Жануарй 2003 — 103–-бет. ИСБН 1-55832-248-5. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Тортилла де ресcолдо“. www.тастеатлас.cом. Қаралди: 2023-йил 10-январ.
  3. ↑ Умаñа-Муррай, Миртҳа. Тҳреэ генератионс оф Чилеан cуисине. Лос Ангелес: Лоwелл Ҳоусе, 1996 — 190-бет. ИСБН 1-56565-467-6. ОCЛC 35249500. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 4,7 „Тортилла де ресcолдо - Арcа дел Густо“ (эн-УС). Слоw Фоод Фоундатион. Қаралди: 2023-йил 10-январ.
  5. ↑ „¿Cóмо ҳаcер Тортилла де Ресcолдо а лас Брасас?“. Гоурмет (2021-йил 2-сентябр). Қаралди: 2023-йил 10-январ.
  6. ↑ Жоэлсон, Даниэл. Тастинг Чиле : а cелебратион оф аутҳентиc Чилеан фоодс анд wинес. Неw Ёрк: Ҳиппоcрене Боокс, 2004 — 190–191-бет. ИСБН 0-7818-1028-0. ОCЛC 55940411. 

Адабиётлар