Трерон — каптарлар оиласига мансуб қушлар туркуми. Унинг аъзолари одатда яшил каптарлар деб аталади. Туркумга мансуб турлар асосан Осиё ва Африкада тарқалган. Ушбу туркум 30 турни ўз ичига олади, улар яшил ранги билан ажралиб туради. Яшил кабутарлар турли хил мевалар, ёнғоқлар ва уруғларни истеъмол қилади. Яшил каптарларнинг кўп турларида жинсий диморфизм мавжуд.

Яшил каптарлар
Трерон cурвиростра
Илмий таснифлаш
Ҳайвонлар
Хордалилар
Қушлар
Cолумбиформес
Каптарлар
Треронинаэ
Трерон

Виэиллот, 1816

Хулқ-атвор

Яшил кабутарлар одатда гуруҳларда яшайдилар, лекин кўпайиш вақтида тўда тарқалиб кетади. Бу қушлар одамлардан узоқда, ёввойи муҳитда яшашни яхши кўрадилар. Аммо бугунги кунда уларни шаҳар ва қишлоқлар чеккасида одамлар билан бирга яшаши аниқланган.

Уя қуриш

Уларнинг уяси оддий каптарларга ўхшаш новдалар ва кичик шохлардан қурилади. Қушлар уяни 12–20 фт (3.7–6.1 м) баландликда қуради ва ранги билан дарахтнинг бир боплагига ўхшаб кетади. Уяларидан бири Ҳиндистоннинг Ражастҳан шаҳридаги Неэм дарахтидан топилган, уяли ўз кўриниши билан дарахтдан деярли ажралиб турмаган.

Қушлар уя қургандан кейин 4-5 кун ўтгач тухум қўяди, жўжалар 15-17 кун ичида ёриб чиқади. Жўжаларни ота-она қушлар тенг боқади.

Таксономия

Трерон туркуми 1816-йилда франсуз орнитологи Луи Жан Пер Виэиллот томонидан қалин тумшуқли яшил каптар (Трерон cурвиростра) тури асосида тавсифланган[1][2]. Туркум номи қадимги юнонча трēрōн сўзидан олинган бўлиб „кабутар“ ёки „каптар“ деган маънони англатади[3].

Жинс 30 турдан иборат[4]:

  • Долчин бошли яшил каптар (Трерон фулвиcоллис)
  • Кичкина яшил каптар (Трерон олах)
  • Пушти бўйинли яшил каптар (Трерон вернанс)
  • Тўқ сариқ кўкракли яшил каптар (Трерон биcинcтус)
  • Помпадоур яшил каптар:
    • Шри-Ланка яшил каптари (Трерон помпадора)
    • Кулранг бўйинли яшил каптар (Трерон аффинис)
    • Кул бошли яшил каптар (Трерон пҳайреи)
    • Андаман яшил каптари (Трерон члороптерус)
    • Филиппин яшил каптари (Трерон ахилларис)
    • Буру яшил каптари (Трерон ароматиcус)
  • Қалин тумшуқли яшил каптар (Трерон cурвиростра)
  • Кулранг ёноқли яшил каптар (Трерон грисеиcауда)
  • Сумба яшил каптари (Трерон тейсманнии)
  • Флорес яшил каптари (Трерон флорис)
  • Тимор яшил каптари (Трерон пситтаcеус)
  • Катта яшил каптар (Трерон cапеллеи)
  • Сариқ оёқли яшил каптар (Трерон пҳоэниcоптерус)
  • Брюснинг яшил каптари (Трерон wаалиа)
  • Мадагаскар яшил каптар (Трерон аустралис)
  • Комор яшил каптари (Трерон гривеауди)
  • Африка яшил каптари (Трерон cалвус)
  • Пемба яшил каптари (Трерон пембаэнсис)
  • Сан-Томе яшил каптари (Трерон санcтитҳомаэ)
  • Пин-думли яшил каптар (Трерон апиcауда)
  • Суматра яшил каптари (Трерон охюрус)
  • Сариқ кўкракли яшил каптар (Трерон сеимунди)
  • Яшил думли кабутар (Трерон спҳенурус)
  • Оқ қоринли яшил каптар (Трерон сиэболдии)
  • Рюкю яшил каптар (Трерон пермагнус) [5]
  • Тайван яшил каптари (Трерон формосаэ)

Манбалар

  1. ↑ Виэиллот, Лоуис Жеан Пиэрре. Аналйсе д'уне Ноувелле Орнитҳологиэ Éлéментаире (Френч). Парис: Детервилле/селф, 1816 — 49-бет. 
  2. ↑ Чеcк-Лист оф Бирдс оф тҳе Wорлд Петерс: . Cамбридге, Массачусетц: Ҳарвард Университй Пресс, 1937 — 14-бет. 
  3. ↑ Жоблинг, Жамес А.. Тҳе Ҳелм Диcтионарй оф Сcиэнтифиc Бирд Намес. Лондон: Чристопҳер Ҳелм, 2010 — 389-бет. ИСБН 978-1-4081-2501-4. 
  4. ↑ {{{эдитор}}}: „Пигеонс“. ИОC Wорлд Бирд Лист Версион 10.1. Интернатионал Орнитҳологисц' Унион (2020). Қаралди: 2020-йил 16-март.
  5. ↑ „Спеcиэс Упдатес – ИОC Wорлд Бирд Лист“ (эн-УС). Қаралди: 2021-йил 18-июн.