Tuhfa qasamyodi
Туҳфа қасамёди (инглизча: Тҳе Гивинг Пледге — 2010-йил июн ойида америкалик миллиардерлар Уоррен Баффет ва Билл Гейц томонидан бошланган хайрия кампанияси. 2020-йил август ҳолатига кўра, мазкур ҳужжатни 23 мамлакатдан 211 киши имзолаган[1]. Имзо қўйганларнинг аксарияти доллар миллиардерлари бўлиб, 2016-йил ҳолатига кўра, уларнинг ваъдалари 600 миллиард долларга баҳоланган[2].
Тавсифи
Кампаниянинг расмий веб-сайтида айтилишича, „бу энг бадавлат одамлар ва уларнинг оилаларини ўз бойликларининг катта қисмини хайрия ишларига сарфлашга ундаш ҳаракатидир“. 2019-йил май ойига келиб, 23 та мамлакатдан 204 нафар миллиардер кампанияга қўшилган ва ўз бойликларининг камида 50 фоизини хайрия ишлари учун ажратишга қарор қилишган. Хайриячилар рўйхатига Майкл Блумберг, Жорж Лукас, Девид Рокфеллер, Марк Сукерберг ва бошқалар таниқли миллиардерлар ҳам кирган. Қасамёдга кўра, хайрия донор тириклигида ҳам, унинг вафотидан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин. Донорга ўзи қўллаб-қувватламоқчи бўлган мамлакатлар ва дастурларни танлашда эркин берилади. Қасамёд ахлоқий ҳужжат, аммо қонуний мажбурият эмас, аризачи фондга аъзо бўлиши учун раҳбариятга исталган шаклда ариза топшириши етарли[3]. Уоррен Баффет Ҳиндистон ва Хитойдан келган миллиардерлар билан учрашиш ва улар билан хайрия ғояларини муҳокама қилишдан хурсанд бўлишини айтиб ўтган[4]. 2011-йил март ойида Шон Белден, Гейц ва Баффет Ҳиндистонга ташриф буюриб, „Туҳфа қасамёди“га қўшилиш масаласини муҳокама қилганлар[5]. Франсуз миллиардерлари Арно Лагардер ва Лилиан Беттанкурлар ҳам Баффетт билан учрашишган, лекин „Туҳфа қасамёди“га қўшилишдан бош тортганлар ва бу масала бўйича изоҳ беришни истамаганлар[6].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Албречт, Леслиэ „Тҳе Гивинг Пледге турнс 10: Тҳесе биллионаирес пледгед то гиве аwай ҳалф тҳеир wеалтҳ, бут тҳей соон ран инто а проблем“ (эн). МаркетWатч. 2020-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-сентябр.
- ↑ „Глобал Биллионаире Популатион: Тҳе Биллионаире Cенсус 2018“ (эн). Wеалтҳ-Х. 2021-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-декабр.
- ↑ „Щедрость миллиардера: чем подкреплена клятва Пинчука отдать половину состояния на благотворительность - Бизнес - Форбес Украина“. 2013-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-феврал.
- ↑ „Богатые тоже платят“. 2010-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-октябр.
- ↑ „Гатес, Буффет ин Делҳи wитҳ тҳеир 'Гивинг Пледге' - Эcономиc Тимес“. артиcлес.эcономиcтимес.индиатимес.cом. Тҳе Эcономиc Тимес (2011-йил 24-март). Қаралди: 2011-йил 24-апрел.[сайт ишламайди]
- ↑ Франcе Интер Радио неwс оф 1 ПМ, Аугуст 16, 2011.
Ҳаволалар
- Қасамёди Архивная копия -да архивланган — Расмий сайт(Инглизча) )
- Уоррен Баффет, Билл Гейц ва Мелинда Гейц билан интервю — Чарли Роуз шоуси(Инглизча) )
- Владимир Потанин „Гивинг Пледге“га қўшилди
- Халима Мирсияпова, Анастасия Жохова. „Рейтинг российских меценатов: на кого миллиардеры тратят личные деньги“. Благотворительность. Форбес (2013-йил 12-июл). 2013-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-июл.
- „Форбес составил рейтинг российских миллиардеров-благотворителей“. Экономика. Лента.ру (2013-йил 12-июл). 2013-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-июл.