Tupou Neiufi
Тупоу Неиуфи (2001-йил 15-июнда туғилган) – янги зеландиялик пара сузувчи. 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари ва 2018-йилги Cоммонwеалтҳ ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилган. 2019-йилда пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медал, 2020-йилги Токио Ёзги Паралимпиадасида эса олтин медални қўлга киритган.
| Тупоу Неиуфи | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
2001-йил 15-июн Мāнгере Эаст, Ауcкланд, Янги Зелландия |
| Спорт | |
| Қайси спорт | пара сузиш |
| Мураббий(лар)и | Шелдон Кемп |
Ёшлик даври
Неиуфи 2001-йилда Мāнгере Эаст шаҳрининг Ауcкланд ҳудудида туғилган. Оилада тўнғич фарзанд, отасининг исми Лосе, онасининг исми Финеаси Неиуфи[1]. Икки ёшида уни машина уриб кетган ва бошининг ўнг томони шикастланган. Миясида лат ейиш, гиперония ва чап тарафли гемиплегия ташхиси қўйилган, натижада, миясининг чап томони ўнг томонига қараганда кичикроқ бўлиб, баъзида ахборотни секинроқ қайта ишлайди[2]. Танасининг чап томони ҳам ўнгига нисбатан кичикроқ ва заифроқ. Ушбу бахциз ҳодисадан кейин унга қайтадан ўтириш, юриш ва қўлларини ҳаракатлантириш ўргатилган.
Ёшлигида Неиуфи нетбол ўйнашни хоҳлаган, аммо ўйинда бошқа ўйинчилардан ортда қолган. Неиуфининг соғлиги билан шуғулланувчи физиотерапевт унга сузишни тавсия қилган ва у тахминан тўққиз ёшида сузишни бошлаган. Кейинги йилдан эса мусобақаларда қатнашган[2][3].
Неиуфи Суттон Парк бошланғич мактабида, сўнгра эса Отаҳуҳу коллежида таълим олган[1][4].
Сузиш фаолияти
2011-йилда Янги Зелландия Паралимпия Қўмитаси Неиуфига мураббийлик қилиш учун танлаб олган, Ҳигҳ Перформанcе Спорт Неw Зеаланд ташкилоти эса унга спорт соҳаси бўйича турли хизматлар ва мусобақаларга тайёргалик жараёнларини қўллаб-қувватловчи дастурга киритган[5]. 2016-йилда спортчи Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Ёзги Паралимпиада ўйинлари учун захирадаги спортчи сифатида рўйхатга олинган, бироқ август ойида унинг ҳамюрти Брялл МcПҳерсон жароҳат олгани сабабли Неиуфи асосий таркибга киритилган[2]. Неиуфи мусобақада С9 тоифасида аёллар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш баҳсларида иштирок этиб, 7-ўринни эгаллаган[5].
2018-йилда Неиуфи Австралиянинг Голд Cоаст шаҳрида ўтказилган Ҳамдўстлик ўйинларида Янги Зеландия шарафини ҳимоя қилган ва С9 тоифасида 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида финал босқичида 6-ўринни эгаллаган.
2019-йилда Лондонда бўлиб ўтган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида спортчи С8 тоифасида 100 метрга чалқанча сузиш йўналишида кумуш медалга сазовор бўлган[6]. 2020-йилда Токиода бўлиб ўтган Ёзги Паралимпиада ўйинларида эса айни шу йўналишда Янги Зеландия учун дастлабки олтин медални қўлга киритган[7].
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Инспиратион | 10 еар олд Тупоу Неиуфи“. Cреативе Таланоа (2012-йил 30-январ). 2024-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Тупоу Неиуфи - Сwимминг | Паралймпиc Атҳлете Профиле“ (эн). Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2021-йил 27-август.„Тупоу Неиуфи – Сwимминг | Паралймпиc Атҳлете Профиле“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Ретриэвед 27 Аугуст 2021.
- ↑ Форсйтҳ, Лачлан. „Агаинст тҳе оддс, Тупоу Неиуфи репресентед Неw Зеаланд ат тҳе Рио 2016 Паралймпиcс“. Стуфф (2016-йил 3-декабр). Қаралди: 2018-йил 6-апрел.
- ↑ Ҳета, Жоржа. „Қ&А wитҳ Тупоу Неиуфи: тҳе лифе оф а ёунг пара-сwиммер“. Теараwай (2016-йил 17-октябр). Қаралди: 2018-йил 6-апрел.
- ↑ 5,0 5,1 „Тупоу Неиуфи“. Паралймпиcс Неw Зеаланд. Қаралди: 2018-йил 6-апрел.
- ↑ „Тwо море медалс фор НЗ ат Wорлд Пара Сwимминг Чампс“. Радио Неw Зеаланд (2019-йил 11-сентябр). Қаралди: 2019-йил 11-сентябр.
- ↑ „Токё Паралймпиcс: Тупоу Неиуфи wинс Неw Зеаланд'с фирст голд ин 100м баcкстроке С8“ (эн). Стуфф (2021-йил 27-август).