Турдош ҳуқуқлар — ижодий асарга нисбатан мавжуд бўлган, бироқ асарнинг бевосита муаллифи билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқлардир. Бу атама „муаллифлик ҳуқуқлари“ тушунчасига қарама-қарши маънода қўлланади. Англия ёки АҚШ ҳуқуқшунослиги нуқтаи назаридан қараганда, муаллифлик ҳуқуқлари ҳам, турдош ҳуқуқлар ҳам муаллифлик ҳуқуқи доирасига киради.

Турдош ҳуқуқларнинг амал қилиш кўлами турли мамлакатларда муаллифлик ҳуқуқларига қараганда анча фарқ қилади. Ижрочилар, фонограмма ишлаб чиқарувчилар ва телерадиоэшиттириш ташкилотларининг ҳуқуқлари ушбу доирага аниқ киради ҳамда улар 1961-йилда имзоланган Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва телерадиоэшиттириш ташкилотларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Рим конвенсияси томонидан халқаро миқёсда ҳимоя қилинади[1].

Европа Иттифоқи доирасида филм продюсерлари (режиссорлардан фарқли ўлароқ) ва маълумотлар базаси яратувчиларининг ҳуқуқлари ҳам турдош ҳуқуқлар билан ҳимояланади. Шунингдек, ушбу атама баъзан яримўтказгичлар топологияларига бўлган ўзига хос суи генерис ҳуқуқлар ва бошқа саноат намуналари ҳуқуқларини ўз ичига оладиган даражада кенг қўлланади. Амалий таърифга кўра, турдош ҳуқуқлар — Берн конвенсияси қамраб олмаган, муаллифлик ҳуқуқи туридаги ҳуқуқлардир[2].

Муаллифлик ҳуқуқлари билан муносабати

Турдош ҳуқуқлар ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқларидан мустақилдир, бу ҳолат турли халқаро шартномаларда ҳам аниқ белгилаб қўйилган (Рим конвенсияси 1-модда; Женева конвенсияси 7.1-модда; Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси 1.2-модда). Шунга кўра, қўшиқ ёзилган CД диск бир вақтнинг ўзида муаллифлик ҳуқуқи турига кирувчи тўртта ҳуқуқ билан ҳимоя қилинади:

  • Мусиқа бастакорининг муаллифлик ҳуқуқлари
  • Шеър муаллифининг муаллифлик ҳуқуқлари
  • Хонанда ва мусиқачиларнинг ижрочилик ҳуқуқлари
  • Ёзувни (фонограммани) тайёрлаган шахс ёки корхонанинг продюсерлик ҳуқуқлари

Ижрочилар

Ижрочиларнинг ҳимоя қилиниши, эҳтимол, турдош ҳуқуқлар ичида энг кучли ва энг тизимлилашганидир. Ижрочи (мусиқачи, актёр ва б.) асар муаллифининг ҳиссасидан ташқари, ўз ижроси орқали ҳам интеллектуал ҳисса қўшади. Шу сабабли, кўплаб мамлакатлар ижрочиларга нафақат Рим конвенсиясида (7–9-моддалар) кўзда тутилган мулкий ҳуқуқларни, балки ахлоқий ҳуқуқларни ҳам тақдим этади, шунингдек, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси 5-моддасига биноан муаллифликни тан олиш ва асар дахлсизлиги ҳуқуқлари талаб этилади.

Ижрочиларнинг ҳуқуқларини оммавий ижро ҳуқуқлари билан адаштирмаслик керак. Оммавий ижро ҳуқуқлари — бу мусиқий асарни оммавий равишда ижро этишга рухсат берилгани (лицензия) эвазига бастакорга муаллифлик ҳуқуқи доирасида тўланиши керак бўлган роялти (гонорар) ҳисобланади. Бошқача айтганда, ижрочилар бастакорларга оммавий ижро ҳуқуқи учун ҳақ тўлашлари шарт. Рим конвенсиясига (7-модда) мувофиқ, ижрочилар қуйидаги ҳаракатларнинг олдини олиш ҳуқуқига эга:

  • Уларнинг ижросини эфирга узатиш ёки омма эътиборига етказиш, агар бу ижро қонуний равишда нашр этилган ёзувдан амалга оширилмаётган бўлса;
  • Уларнинг ижросини ёзиб олиш;
  • Уларнинг ижроси ёзилган нусхани кўпайтириш.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси ушбу ҳуқуқларни кенгайтириб, қуйидаги ҳаракатларга рухсат бериш (лицензиялаш) ҳуқуқини ҳам ўз ичига олади:

  • Уларнинг ижроси ёзилган нусхаларни сотиш ёки мулк ҳуқуқини бошқача тарзда ўтказиш учун тарқатиш (8-модда);
  • Уларнинг ижроси ёзилган нусхаларни ижарага бериш, мажбурий лицензиялаш тизими амал қилаётган ҳоллар бундан мустасно (9-модда);
  • Уларнинг ижроларини „омма эътиборига етказиш“ (10-модда), яъни амалда уларни интернетда эълон қилиш.

Рим конвенсиясининг 14-моддасида ижрочилар ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг минимал муддати ижро этилган йил тугаганидан бошлаб йигирма йил қилиб белгиланган эди; Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо билан боғлиқ жиҳатлари бўйича битими (14.5-модда) бу муддатни эллик йилгача узайтирди. Европа Иттифоқида ижрочиларнинг ҳуқуқлари ижро этилган йил тугаганидан кейин эллик йил давомида амал қилади, агар ижро ёзуви нашр этилган бўлса, у ҳолда ҳимоя муддати нашр этилган йил тугаганидан бошлаб эллик йилни ташкил этади.

АҚШда ижролар каби ёзиб олинмаган асарларга нисбатан федерал қонунчилик даражасида белгиланган ҳуқуқлар мавжуд эмас ва ижрони ёзиб олиш бўйича федерал эксклюзив ҳуқуқ кўзда тутилмаган; ба’зи штатларда, хусусан Калифорнияда, ижрочилар ҳуқуқларига оид қонунлар бор, бироқ 1988-йил ҳолатига кўра булар амалиётда синаб кўрилмаган[3].

Манбалар

  1. ^ Алтҳоугҳ "неигҳбоуринг ригҳц" ис тҳе терм море cоммонлй усед ин транслатионс, "релатед ригҳц" ис тҳе терм усед ин оригинал Энглиш лангуаге доcуменц: э.г., тҳе Ириш Cопйригҳт анд Релатед Ригҳц Аcт, 2000 ор тҳе Эуропеан Унион диреcтиве он рентал ригҳт анд лендинг ригҳт анд он cертаин ригҳц релатед то cопйригҳт ин тҳе фиэлд оф интеллеcтуал пропертй.
  2. ^ Роме Cонвентион фор тҳе Протеcтион оф Перформерс, Продуcерс оф Пҳонограмс анд Броадcастинг Органисатионс
  3. ^ Берне Cонвентион фор тҳе Протеcтион оф Литерарй анд Артистиc Wоркс (фром WИПО)
  4. ^ Агреэмент он Траде-Релатед Аспеcц оф Интеллеcтуал Пропертй Ригҳц (фром WТО)
  5. ^ WИПО Перформерс анд Пҳонограмс Треатй (фром WИПО)
  6. ^ Диреcтиве 2006/116/ЭC оф тҳе Эуропеан Парлиамент анд оф тҳе Cоунcил оф 12 Деcембер 2006 он тҳе терм оф протеcтион оф cопйригҳт анд cертаин релатед ригҳц (cодифиэд версион). Ит реплаcед диреcтиве 93/98/ЭЭC.
  7. ^ Диреcтиве 2006/115/ЭC оф тҳе Эуропеан Парлиамент анд оф тҳе Cоунcил оф 12 Деcембер 2006 он рентал ригҳт анд лендинг ригҳт анд он cертаин ригҳц релатед то cопйригҳт ин тҳе фиэлд оф интеллеcтуал пропертй (cодифиэд версион). Ит реплаcед диреcтиве 92/100/ЭЭC.
  8. ^ Диреcтиве 2001/29/ЭC оф тҳе Эуропеан Парлиамент анд оф тҳе Cоунcил оф 22 Май 2001 он тҳе ҳармонисатион оф cертаин аспеcц оф cопйригҳт анд релатед ригҳц ин тҳе информатион соcиэтй
  9. ^ Диреcтиве 96/9/ЭC оф тҳе Эуропеан Парлиамент анд оф тҳе Cоунcил оф 11 Марч 1996 он тҳе легал протеcтион оф датабасес
  10. ^ Cопйригҳт Лаw оф 1965-09-09.
  11. ^ Лаw Но. 633 оф 1941-04-22.
  12. ^ Тҳис фаcт ис усед бй манй cоммон лаw cоунтриэс то эхплаин тҳе лаcк оф протеcтион оф морал ригҳц ин тҳеир cопйригҳт лаwс: тҳе ригҳц аре протеcтед бй отҳер статутес ор бй cоммон лаw торц суч ас дефаматион, пассинг офф анд малиcиоус фалсеҳоод.
  13. ^ Cоунcил Диреcтиве 87/54/ЭЭC оф 16 Деcембер 1986 он тҳе легал протеcтион оф топограпҳиэс оф семиcондуcтор продуcц
  14. ^ Литман, Жессиcа Д. „Перформер'с Ригҳц анд Дигитал Самплинг ундер У.С. анд Жапанесе Лаw“. Лаw Қуад. Нотес 3. Университй оф Мичиган (1988). Қаралди: 2013-йил 7-сентябр.
  15. ҳттпс://дигитал-стратегй.эc.эуропа.эу/эн/либрарй/cоллеcтиве-ригҳц-манагемент-диреcтиве-публиcатион-cоллеcтиве-манагемент-органисатионс-анд