Turkiston (viloyat)
|
| ||
| Вилоят | ||
|---|---|---|
| Тегишли | Жанубий Қозоғистон | |
| Маъмурий маркази | Туркистон | |
| Йирик шаҳари |
Туркистон Кентау | |
| Асос солинган санаси | 1932-йил | |
| Аким | Ўмирзақ Шўкеев | |
| Аҳоли (2019) |
▼ 1 983 967[1] (10,74 % , (2-ўрин) | |
| Зичлиги | 17,00 киши./км² | |
| Миллатлар таркиби |
қозоқлар 76,02 % ўзбеклар 16,97 % руслар 1,76 % тожиклар 1,86 % бошқалари 3,36 %[2] | |
| Динлар таркиби | мусулмонлар, Христианлар | |
| Майдони | 117 249 км² (4,3 %, 13-ўрин) | |
| Вақт минтақаси | УТC+6 | |
| Телефон коди | +7 725х хх-хх-хх[3] | |
| Почта индекси | 16 хххх[4] | |
| Автомобил рақами коди | Х, 13 | |
| Расмий сайти | ҳттп://туркистан.гов.кз/ру/ | |
| Харитада | ||
|
| ||
Туркистон вилояти (қозоқча: Түркістан облысы, Тüркıстан облйсй) — Қозоғистон Республикаси жанубидадаги вилоят. 2018-йилдан буён Туркистон вилояти деб қайта номланди. 1932-йил 10-мартда ташкил этилган (1962—64 й-йиларда Жанубий Қозоғистон ўлкасининг бир қисми, 1964-йилдан 1992-йил 6-майгача Чимкент вилояти). Майдони 117,3 минг км2. Аҳолиси 2 621 523 киши (2012), асосан қозоқлар ва ўзбеклар, шунингдек, рус, украин, татар, озарбайжон, тожик ва бошқа миллат вакиллари яшайди. Маркази 19-июн 2018-йилдан буён туркистон шаҳри. Вилоят таркибида 13 та туман[5], 4 та шаҳарча, 7 та шаҳар, 13 та кент, 171 та қишлоқ округи, 932 та қишлоқлари бор. Тошкент — Арис — Оренбург , Алмати — Орис — Оренбург темир йўл магистралининг бир қисми ўтган. Муҳим автомобил йўллари: Чимкент — Тошкент, Чимкент — Тараз, Чимкент — Туркистон — Қизилўрда, Авиалиниялар Чимкентни Тошкент, Москва, Бишкек, Алмати, шунингдек, вилоят туманлари билан боғлайди. Жанубий қозоғистон вилоятида олий ўқув юртлари, 2-театр, ўлкашунослик музейи, Сариоғоч балнеологик курорта бор.[6]
Ҳудудий бўлиниши

- Туркистон шаҳри,
- Орис шаҳри,
- Кентов шаҳри,
- Бойдибек тумани, маркази — Шаян
- Қазиғурт тумани, маркази — Қазиғурт
- Пахтаорол тумани, маркази — Мирзакент
- Ордабаси тумани, маркази — Темирлановка
- Ўтрор тумани, маркази — Шавилдир
- Сайрам тумани, маркази — Оқсувкент
- Сауран тумани, маркази — Чўрноқ
- Сариағаш тумани, маркази — Сариағаш
- Сўзоқ тумани, маркази — Шўлақўрған
- Тўлебий тумани, маркази — Ленгер
- Тулкибош тумани, маркази — Турар Рисқулов
- Чордара тумани, маркази — Чордара
- Жетисай тумани, маркази — Жетисай[7]
- Келес тумани, маркази — Абай[7]
Аҳолиси

Жанубий Қозоғистон вилоятида республика аҳолисининг 15 %-и яшашади (2011). Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2-га 22,36 кишидан тўғри келади. Республика бўйича табиий ўсиш бўйича (1000 кишига 22,6 чақалоқдан келади) ва аҳоли сонининг табиий ўсишининг энг юқори кўрсаткичига (32,5-минг кишидан ошди) етди.
| Аҳоли сони 1989-йил |
% | Аҳоли сони 1999-йил |
% | Аҳоли сони 2009-йил |
% | |
|---|---|---|---|---|---|---|
| Барчаси | 1823528 | 100,00 % | 1978339 | 100,00 % | 2469357 | 100,00 % |
| Қозоқлар | 1017470 | 55,80 % | 1340889 | 67,78 % | 1785992 | 70,24 % |
| Ўзбеклар | 285042 | 15,63 % | 332202 | 16,79 % | 401630 | 17,50 % |
| Руслар | 278473 | 15,27 % | 162098 | 8,19 % | 136538 | 5,96 % |
| Озарбайжонлар | 27049 | 1,48 % | 24732 | 1,25 % | 28956 | 1,26 % |
| Тожиклар | 19593 | 1,07 % | 21370 | 1,08 % | 29742 | 1,17 % |
| Татарлар | 34615 | 1,90 % | 23672 | 1,20 % | 21429 | 0,88 % |
| Турклар | 11051 | 0,61 % | 18665 | 0,94 % | 20995 | 0,87 % |
| Корейслар | 11430 | 0,63 % | 9780 | 0,49 % | 9717 | 0,40 % |
| Курдлар | 6306 | 0,35 % | 6661 | 0,34 % | 8399 | 0,34 % |
| Украинлар | 33033 | 1,81 % | 13039 | 0,66 % | 7948 | 0,33 % |
| Олмонлар | 44526 | 2,44 % | 5261 | 0,27 % | 5788 | 0,15 % |
| Уйғурлар | 3752 | 0,21 % | 3258 | 0,16 % | 3485 | 0,16 % |
| Форслар | 2511 | 0,14 % | 2312 | 0,12 % | 2860 | 0,12 % |
| Чеченлар | 3573 | 0,20 % | 2260 | 0,11 % | 2465 | 0,10 % |
| Қирғизлар | 1435 | 0,08 % | 985 | 0,05 % | 2007 | 0,08 % |
| Юнонлар | 20856 | 1,14 % | 1685 | 0,09 % | 1036 | 0,06 % |
| Бошқуртлар | 2401 | 0,13 % | 1211 | 0,06 % | 995 | 0,04 % |
| бошқа миллатлар | 20412 | 1,64 % | 8259 | 0,83 % | 8264 | 0,34 % |
Географияси
Ҳудуди Шимолий тарафидан Қарағанди, Шарқий тарафида Жамбил, ғарбий тарафидан Қизилўрда вилоятлари билан чегарадош, жанубида Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош. Жанубий Қозоғистон вилояти Турон паст-текислигининг шарқий қисми ва Тян-Шаннинг ғарбий тармоқларида жойлашган. Ҳудудининг кўп қисми текислик (балаландлиги 200– 300 м). Чекка жанубда Мирзачўлнинг шимолий қисми, шимолда Бетпақдала чўли бор. Вилоятнинг марказий қисмида Қоратов тизмаси (энг баланд жойи 2176 м), жануби-шарқида Талас Олатовининг ғарбий чеккалари, Қоржонтов (2824 м) ва Угом (4238 м) тизмалари қад кўтарган.
Транспорти

Вилоят иқтисодининг ривожланишига темир йўл хизматининг улуши катта. Асосий темир йўл тармоқлари: Оренбург — Тошкент, Туркистон — Сибир темир йўли. Темир йўлнинг умумий узунлиги 443 км.дан ошади, хизмат кўрсатиш постлари Шенгелди — Орис ва Туркистон — Орис — Тулкибош стансияларнинг оралиқлари. Автомабил йўлининг умумий узунлиги 5200 км, унунг 800 км.дан ортиғи республикалик, 4470 км асосий аҳамиятга эга йўллар. Вилоятдаги катта автомагистраллар: Алмати — Тошкент, Чимкент — Қизилўрда, Чимкент — Жуантўбе. Ҳаво йўлларида „Чимкент ауэжайи“ ААҚ халқаролик жонли ва транзитлик авиарейслари фойдаланишга қулай. Вилоятдан Бухоро — Чимкент — Алмати газ қувури, Омск — Павлодар — Чимкент нефт қувури ўтади.
Табиати
Иқлими кескин континентал. Ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши қисқа, илиқ, қор кам ёғади. Июлнинг ўртача ҳарорати шимол ва жануби-ғарбида 28 °C, жануби-шарқида 16— 24 °C. Январнинг ўртача ҳарорати шимолда — 9 °C, жанубда — 2 °C. Йилига 100–400 мм дан 1000 мм гача ёғин тушади. Вегетация даври 230—290 кун. Йирик дарёси — Сирдарё ва унинг ирмоқлари Келес, Қуруқкелес, Арис. Шимолда Чу дарёси оқиб ўтади. Сирдарёда Чордара сув омбори қурилган. Дўстлик, Арис ва Туркистон магистрал ирригация каналлари мавжуд. Сирдарё қайирида чучук сувли кўллар, Чу дарёси қуйи оқимида шўр кўл кўп. Текисликларда қумли ва қумоқ-қўнғир ва бўз-қўнғир тупроқларда бошоқли шувоқ ҳамда шўра, қора ва оқ саксовул, юлғун ўсади. Сирдарё ва Чу дарёлари қайирида ўтлоқ, шўрланган тупроқларда қамиш ўсади. Тоғларда вертикал минтақалар — чўл зонасидан алп ўтлоқлари ва музликларгача учрайди. Чўлда кемирувчилар (юмронқозиқ, қумсичқон, қўшоёқ), тоғларда тоғ такаси ва тоғ қўйи (арҳар), қоплон, айиқ, қушлардан тасқара, тўқайларда бўри, тулки, оқ сичқон, сассиқкўзан, қобон, қирғовул, кўлларда ғоз, ўрдак, чўлда судралувчилардан илон, тошбақа, калтакесак яшайди.
Саноати
Вилоят иқтисодида кон саноати ва қишлоқ хўжалиги хом ашёларини қайта ишлаш саноати билан бирга интенсив обикор деҳқончилик ва чорвачилик ривожланган. Энергетикаси асосан табиий газ (Ўзбекистон), тошкўмир (Қарағанда), маҳаллий қўнғир кўмир (Лангар) ва мазутда ишлайди. Кон саноати (Кентов шаҳри ва Ачисой ҳамда Байжонсой шаҳарчаларида полиметалл конлари ва бойитиш фабрикалари), рангли металлургия (Чимкентда қўрғошин эритиш фабрикаси), машинасозлик (прессавтоматлар, кардан валлари, автотрактор деталлари ишлаб чиқариш, экскаватор заводлари), кимё ва фармацевтика (чорва молларига бериладиган антибиотиклар, фосфорли тузлар заводлари), енгил (ип газлама комбинати, пахта тозалаш ва қоракўл тери заводлари, пайпоқ-трикотаж, тикувчилик, поябзал фабрикалари), озиқ-овқат (мой экстраксия, сут ва мева консерва, вино заводлари) саноати тармоқлари ривожланган. Семент, ғишт, керамзит, нефтни қайта ишлаш заводлари бор. Жанубий Қозоғистон вилояти обикор деҳқончилик, пахтачилик, токчилик ва боғдорчилик региони. Қишлоқ хўжалигида г'алла экинлари, техника экинлари, ем-хашак экинлари, сабзавот, полиз экинлари экилади. Токчилик ва боғдорчилик ривожланган. Чорвачиликда яйлов қоракўлчилиги, майин жунли ва гўшт-мой қўйчилиги, гўшт-сут қорамолчилиги ривожланган. Қўй, эчки, қорамол, йилқи, туя ва парранда боқилади.
Манбалар
- ↑ „Численность населения Республики Казахстан по полу в разрезе областей, городов, районов и районных центров и поселков на начало 2019 года“. Комитет по статистике Министерства национальной экономики Республики Казахстан. 2021-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-август.
- ↑ „Численность населения РК по отдельным этносам 2019 г.“. 2020-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-сентябр.
- ↑ „Жанубий Қозоғистон вилоятининг телефон кодлари“. 2013-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-сентябр.
- ↑ „Почтовые индексы Казахстана“. 2013-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-сентябр.
- ↑ население Южно-Казахстанской области 2012 года, 2012-02-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-05-29
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ 7,0 7,1 Указ Президента Республики Казахстан «Об изменениях в административно-территориальном устройстве Южно-Казахстанской области» от 5 июня 2018 года № 698
- ↑ Агентство Республики Казахстан по статистике. Архив (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-13 санасида архивланган): Национальный состав населения Республики Казахстан и его областей (том 1) (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-16 санасида архивланган)
- ↑ Численность населения по областям, городам и районам, полу и отдельным возрастным группам, отдельным этносам на 1 января 2010 года, 2012-06-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-03-04
Ҳаволалар
| Викиомборда „Туркистон (вилоят)“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Официальный сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-10-06 санасида архивланган)
- Карта Южно-Казахстанской области (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-11-05 санасида архивланган)
- Южно-Казахстанская область, данные 1999 года (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-06-29 санасида архивланган)
| Қозоғистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |