Туйдук (туркманча: тüýдüк) — узунчоқ очиқ най шаклидаги анъанавий туркман пуфлама чолғуси бўлиб, бир неча тури бор[1]. Тарихий жиҳатдан халқ достонлари ижроси билан боғлиқ.

Туйдук

Тарихи

Туркман халқ чолғу асбобларининг келиб чиқиши ҳақидаги ривоятлар халқ оғзаки ижодида кенг ўрин олган. Кўпинча, анъана илдизи юнонларга тақалади: масалан, туркманларнинг яна бир халқ чолғуси — дуторнинг пайдо бўлиши Платонга, туйдукнинг келиб чиқиши Зулқарнайнга (Искандар Зулқарнайн) боғлиқ[2]. Ўрта Осиё минтақасининг қадимий археологиясида туйдукнинг намуналари кенг тарқалган. Бу чолғуни чалиш, асосан, ҳудуднинг турк-ўғуз ва араб-форс мусиқа анъаналарига уйқаш бой мусиқа анъаналари билан боғлиқ.

Туйдук турлари

  • Гарги-Туйдук — найнинг (узунлиги 75-80 мм, диаметри 18-20 мм) юқори учига муштук — металл силиндр (узунлиги 50 мм) тақилади; най танасида 6 та чалиш тешиги мавжуд — 5 та олд томонда, 1 та орқа томонда. Овознинг „хира“ (кучсиз) тембри овоз чиқаришнинг хусусиятлари билан изоҳланади[2].
  • Дилли-Туйдук — тилчали чолғу[3]. Най танасининг (узунлиги 160 мм, диаметри 6-8 мм) иккала учи очиқ (юқори қисми ёпиқ тури ҳам учрайди). Унда 5 та чалиш тешиги мавжуд: 4 та олд томонда, 1 та орқада. У шаклидаги тилча най танасининг юқори четидан 5-10 мм масофада кесилади. Овози ўткир, бироз пирқираб чиқади.
  • Гоша-дилли-Туйдук — диллй-Туйдукнинг қўшалоқ тури. Ҳажми, тузилиши ва акустик хусусиятларига кўра бир хил бўлиб, кесик тилчали 2 та қамиш найчадан иборат; уларнинг созланишидаги озгина фарқ туфайли ўзига хос товуш тебраниши юзага келади. Овози бошқа туйдук турларига қараганда майинроқ.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Ю. В. Келдиш. История музики народов СССР. Институт Истории Искусств. Москва. Том 4 — С.686
  2. ↑ 2,0 2,1 Ю. В. Келдиш. Музикалная энсиклопедия. Том 5. 1973 — С.659
  3. ↑ Кузнесова Г. В. Образний мир творчества композиторов республик Средней Азии и Казахстана. Россия: Сов.композитори — С.79