Убайд бин Шариа ал-Журҳами (арабча: عبيد بن شرية الجرهمي‎‎; 686-йилда вафот этган) Убайд бин Сурияҳ номи билан ҳам танилган[1] – милодий 7-асрда Умавий халифалиги ҳукмронлиги даврида яшаган илк араб тарихчиларидан бири. У Яман тарихини ўрганган. Ундан келтирилган баъзи ривоятлар Ҳимяр подшолиги ҳукмдорлари ҳақида ёзилган ярим афсонавий Ҳимяр подшоҳлари тожи китоби асарида учрайди.

Убайд бин Шариа
Шахсий маълумотлар
Таваллуди
'Убайд бин Шари'а ал-Журҳами
Вафоти 686 милодий (67 ҳижрий)
Дини Ислом
Мазҳаб Сунний ислом
Касби Тарихчи

Ҳаёти

Убайд бин Шариа ал-Журҳамийнинг туғилган санаси номаълум. Бироқ у Муовия замондоши бўлган ва у билан 660-йилда учрашган[2]. У 686-йилда тўртинчи Умавий халифаси Абдулмалик ибн Марвон ҳукмронлиги даврида вафот этган. Унинг ёши тарихчилар ўртасида баҳсли масала; Убайд Муовияга ўзини 240 ёшда эканини айтган, аммо Муовия бунга ишонмаган[3], шунингдек, 'Убайд ўз асарларининг айримларида ўзини 150 ёшда деб ҳам кўрсатган[4]. Яна бир ривоятда у камида уч юз йил яшаган, дейилган[5]. Зариф Марзук ривоятларда келтирилган бу ёшларга эътироз билдирган ва Убайд олдин айтилганлардан анча кам умр кўрган, деган хулосага келган[1].

Тарихийлик масаласи

Баъзи олимлар Убайд бин Шарианинг ҳақиқатан ҳам яшаган шахс эканлигига шубҳа билан қарашган. Қарунқу унинг мавжудлигини рад этиб, уни Фиҳрист муаллифи – тарихчи Ибн ан-Надим томонидан ўйлаб топилган образ, деган хулосага келган[6].

Ишончлилиги

Ҳамилтон Геббнинг таъкидлашича, Убайд арабларни тарихий сезги ва танқид руҳидан деярли холи бўлган дастлабки тарихий маълумотлар билан таъминлаган[7]. Жавод Али эса, аксинча, Убайдни ҳикояларни Араб яҳудий ривоятлари ва фолклоридан олганликда айблаган[8].

Абдулазиз ад-Дурий 'Убайд ривоятларининг барчасини оддий халқ оғзаки ижоди маҳсули ва Яман тарихига доир шеърий хаёлот маҳсули ҳикоялар, деб ҳисоблаган[9].

Асарлари

Китоб ал-Мулук ва ал-Ахбор ал-Мозий номли китоб Убайд бин Шариага нисбат берилади, унинг нисбатан янги нусхаси илк бор 1928-йилда Ҳайдарободда нашр этилган, ундан ҳам эскироқ нусхаси эса ҳозир ҳам Британия музейида сақланади[10]. Бироқ бу китобнинг ўзи ҳам ишончлилиги жиҳатидан баҳсли ҳисобланади[11].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Марзоук, Зариф „Тҳе стандард аппроач оф 'Убайд бин Шари'а ал-Журҳами - А студй фром Жордан'с Му'таҳ Университй“ (2016-йил 5-март). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-май.
  2. ↑ Китаб ал-муаммарин мин ал-Араб wа тараф минакҳбаруҳум wа-ма қалуҳфи мунтаҳа амаруҳум бй Абу Ҳатим ал-Сижистани, паге 39
  3. ↑ Китаб ал-муаммарин мин ал-Араб wа тараф минакҳбаруҳум wа-ма қалуҳфи мунтаҳа амаруҳум бй Абу Ҳатим ал-Сижистани, паге 39
  4. ↑ Акҳбар 'Убайд бин Шари’а, паге 313
  5. ↑ Чаптер 51: 'Убайд бин Шари'а Журҳами, 8 Април 2015. 
  6. ↑ Ал-Тарикҳ ал-Арабия wа Масадируҳ бй Амин Мадани, Волуме 2, паге 374
  7. ↑ Студиэс ин Исламиc Cивилизатион бй Ҳамилтон Гебб, пагес 144 то 145
  8. ↑ Жаwад Али, Муфассал фи Тарикҳ ал-Араб, волуме 1, паге 83
  9. ↑ Тарикҳ ал-Тарикҳ 'айнд ал-Араб бй Абдул Азиз ал-Доури, паге 17
  10. ↑ Ал-Тарикҳ wа ал-Муарикҳун ал-Араб, Волуме 1, паге 126, фоотноте 578
  11. ↑ Зуҳур ал-Тадwин ал-Тарикҳии 'аинд ал-Араб бй Ҳуссеин Нассар, пагес 24 то 25