Ummu Kulsum bint Muhammad
Умму Кулсум (арабча: أم كلثوم) (тах. 603-630) Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг с.а.в биринчи хотини Хадича бинт Хувайлиддан кўрган учинчи қизи эди.
| Умму Кулсум бинт Муҳаммад | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Умму Кулсум бинт Муҳаммад 603-йил Макка, Ҳижоз |
| Вафоти |
630-йил ноябр (27 ёшда) Мадина, Ҳижоз |
| Турмуш ўртоғи | Усмон |
| Отаси | Муҳаммад с.а.в |
| Онаси | Хадича Бинт Хувайлид |
Исломни қабул қилиш
У Маккада туғилган, эҳтимол олти фарзандининг бешинчиси[1]. У 610-йил августидан олдин Утайба ибн Абу Лаҳаб билан қонуний унаштирилган лекин ҳеч қачон никоҳ ўқилмаган[2]. Муҳаммад с.а.в биринчи марта ўзини пайғамбар деб эълон қилганида Умму Кулсум ота-онаси билан яшар эди ва онаси исломни қабул қилганига кўп ўтмай у ҳам мусулмон бўлди.
Муҳаммад с.а.в 613-йилда Абу Лаҳабни жаҳаннам оташидан огоҳлантиргандан сўнг, Абу Лаҳаб Утайбага Умму Кулсумни талоқ қилмагунича у билан бошқа ҳеч қачон гаплашмаслигини айтди ва у шундай қилди. Унинг онаси Ҳинд ибн Абу Ҳола Муҳаммаддан: „Умму Кулсумни Утайбадан нега ажратдингиз?“ деб сўради. Муҳаммад с.а.в: „Оллоҳ таоло уни жаннатга кирмайдиган одамга никоҳлашимга изн бермади“, деб жавоб берди[3].
Муҳаммад с.а.в 622-йил сентабрда Маккани тарк этди. Кўп ўтмай, Зайд ибн Ҳориса Умму Кулсум ва унинг синглиси Фотимага Мадинада оталарига қўшилиш ҳақида кўрсатма берди[2]. Амакилари Аббос уларни туяга миндирди, Ҳувайрис ибн Нуқайз жониворни қўзғатиб, уларни ерга улоқтирди[4]. Аммо Умму Кулсум билан Фотима Мадинага эсон-омон етиб келишди. Муҳаммад с.а.в ҳужумни эслади ва 630-йилда Маккани фатҳ қилганида, Ҳувайрисни ўлимга ҳукм қилди[5].
Иккинчи никоҳи
Унинг синглиси Руқайя вафот этгач, бева қолган Усмон Умму Кулсумга уйланди. Никоҳ 624-йил август/сентабр ойларида қонуний равишда тузилган,[6] лекин улар декабргача бирга яшамадилар. Улар фарзанд кўрмадилар.
Уҳуд жангидан кўп ўтмай, Умму Кулсум Усмондан қарзи борлигини айтган бир кишига эшикни очди. Умму Кулсум эрини чақириб, меҳмоннинг душман қўшинидан ҳимоя излаётган амакиваччаси эканини билди. Усмон бундан норози бўлиб, Муҳаммад с.а.вдан бу ҳақида сўрашга борди. У зот ташқарида экан, бир неча мусулмонлар уйга кириб, Умму Кулсумдан қочоқ қаердалигини сўрадилар. У унинг яширинган жойини кўрсатди ва улар уни тортиб олишди. Халифа Усмоннинг омонликларини сўраган пайтларида уни Муҳаммаднинг ҳузурига олиб келишди. Муҳаммад с.а.в Усмонга уч кунлик ҳимоя ҳуқуқини берди, шунинг учун Усмон тезда амакиваччасига унинг қочишига ёрдам бериш учун бир туя берди. Аммо уч кундан кейин мусулмонлар унга етиб олдилар ва барибир ўлдирдилар[7].
Вафоти
Умму Кулсум 630-йил ноябрда вафот этди. Отаси йиғлаб жаноза намозини ўқиди; Кейин Али, Усома ибн Зайд ва Абу Талҳа мурдани қўйди. Муҳаммад: „Агар ўнта қизим бўлганида, ҳаммасини Усмонга никоҳлаб берар эдим“, деди. Усмон Зул-Нурайн („икки нур соҳиби“) номи билан машҳур бўлган, чунки бошқа ҳеч ким бир пайғамбарнинг икки қизига уйланмаган деб ишонилган[8].
Ўн икки шиа қарашлари
Баъзи шиаликлар уни Муҳаммаднинг биологик қизи деб ҳисобламайди; улар Фотимани унинг ягона биологик қизи деб билишади. Суннийга кўра, бу ҳақиқатни назарда тутган ривоятлар саҳиҳ эмас[9].
Яна қаранг
- Муҳаммаднинг болалари
- Хадича қизларининг насабномаси
- Фотима бинти Муҳаммад
- Саҳобалар
- Зайнаб бинти Муҳаммад
Манбалар
- ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ 2,0 2,1 Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Ландау-Тассерон, Э. (1998). Волуме 39: Биограпҳиэс оф тҳе Пропҳетъс Cомпанионс анд Тҳеир Суccессорс. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
- ↑ Ибн Ҳажар ал-Асқалани, Ал-Исаба вол. 6 #9013.
- ↑ Абдулмалик ибн Ҳишам. Нотес то Ибн Ҳишам’с Лифе оф Муҳаммад. Транслатед бй Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс.
- ↑ Муҳаммад ибн Ишақ. Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс.
- ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарикҳ ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Поонаwала, И. К. (1990). Волуме 9: Тҳе Ласт Еарс оф тҳе Пропҳет. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
- ↑ Муҳаммад ибн Умар ал-Wақиди. Китаб ал-Магҳази. Транслатед бй Фаизер, Р., Исмаил, А., & Таёб, А. К. (2011). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд & Неw Ёрк: Роутледге.
- ↑ Исмаил ибн Умар ибн Катҳир. Ал-Сира ал-Набаwийя. Транслатед бй Ле Гассиcк, Т. (1998). Тҳе Лифе оф тҳе Пропҳет Муҳаммад, вол. 2. Реадинг, У. К.: Гарнет Публишинг.
- ↑ Ордони, Абу Муҳаммад; Муҳаммад Казим Қазwини (1992), Фатима тҳе Граcиоус, Ансариян Публиcатионс. ИСБН Б000БWҚ7Н6