Dharma gʻildiragi
Буддизм
Маданияти
Тарихи
Буддистлар
Мактаблар
Ибодатхоналар
Матнлар
Портал

Упекхā (𑀉𑀧𑁂𑀓𑁆𑀔𑀸; упекхā) – бу Буддавийликдаги хотиржамлик (тинч онг ҳолати) тушунчасидир. У браҳмавиҳаралар – яъни „Браҳма олами“ (браҳмалока) фазилатларидан бири ҳисобланади ва эзгу руҳий омиллардан биридир (куśала cетасика), у Нирвāна сари етакловчи Дҳяна (медитация) амалиёти орқали ривожлантирилади.

Пали адабиёти

Пали канони ва ундан кейинги давр шарҳларида упекхā – руҳий ривожланишнинг муҳим жиҳати сифатида кўрсатилади. У Браҳмавиҳаранинг тўртта олий ҳолатидан бири бўлиб, шаҳват, ғазаб ва жоҳиллик каби руҳий ҳолатларга қарши туришга қодир бўлишликка ёрдам беради. Браҳмавиҳара сифатида, у анъанавий тарзда тан олинган қирқта Буддавий медитация мавзуларидан (каммаṭṭҳāна) биридир.

Тҳеравададаги ўнта пāрамī (камолот) рўйхатида эса упекха – охирги белгиланган бодҳисатта амалиёти ҳисобланади. Уйғонишнинг етти омилида (божжҳанга) эса у руҳий етукликнинг сўнгги ривожлантириладиган хусусияти ҳисобланади

Упекхани амалда татбиқ этиш – ҳаётдаги саккизта ўзгарувчан ҳолатга нисбатан хотиржамлик билан, бетараф ҳолда бардош бериш демакдир. Бу ҳолатлар одатда „дунёдаги шамолнинг саккиз йўналиши“ ёки „дунёвий шароитлар“ деб аталади: йўқотиш ва топиш, обрўе'тибор ва бадномли, мақтов ва танқид, қайғу ва қувонч (аттҳалока дҳамма)[1].

Медитацион жамланганлик (самāдҳи)ни ривожлантиришда упекхā моддий чанқоқликдан холи юксак руҳий сингдирувчанлик омили сифатида намоён бўлади. У учинчи ва тўртинчи жҳāна ҳолатларида мавжуд.

Манбалар