Urartu
Урарту (оссурийча аталиши; урартча — Биайнили, Библияда — "Арарат подшолиги") — Ғарбий Осиёдаги қадимги давлат. (мил. ав. 9— ВИ асрлар). Равнақ топган даврида Арманистон тоғлик раёни (ҳозирги Арманистоннинг бутун ҳудуди, Туркия ва Эроннинг бир қисми)ни қамраган. Аҳолиси — урартлар. Пойтахти — Тушпа ш. (ҳозирги Туркиядаги Ван ш.) бўлиб, унда подшо Сардури И даврида катта қурилиш ишлари олиб борилган. Мил. ав. ИХ аср охири—ВИИИ асрнинг 1ярмида Урарту давлати равнақ топган. Менуа, Аргишти И ва Саргон ИИ подшоликлари даврида Урарту ҳудуди анча кенгайган. Босиб олинган вилоятларда қалъалар қурилган (Арарат тоғининг шим. ён бағрида Менуахинили ш.; Эребуни — Ереван атрофидаги Арин Берд тепалиги; Аракснинг сўл қирғоғида Аргиштихинили). Урартуда қуллар меҳнатидан кенг фойдаланилган. Мил. ав. ВИИИ аср ўртасида Оссурия подшоси Тиглатпаласар ИИИ (мил. ав. 745—727) Урарту кўшинларини бир неча марта мағлубиятга учратган ва Урарту таркибига кирувчи Шимолий Месопотамия ва Шимолий Сурияни эгаллаган. Сўнгра Руса И даврида Саргон ИИ бошлиқ Оссурия қўшинининг юришлари натижасида мамлакат хонавайрон бўлган. Бироқ ВИИ асрда У. Жанубий Закавказеда ҳали ҳам ўз мавқеини сақлаб қолган эди. Руса ИИ (мил. ав. 685—645) бу ерда янги қалъалар бунёд этган (жумладан, Тейшебаини ва бошқалар). Скифкиммерий ёлланма қўшини ёрдамида Урарту подшолари Фригия подшолигини тормор қилганлар (мил. ав. 676 й.). Мидия подшолигининг кучайиши Урартуни Оссурия билан яқинлаштирган. Бироқ мил. ав. ВИ аср бошида Урарту Мидия томонидан тормор этилган ва унинг таркибига қўшиб юборилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |