Utba ibn Abu Sufyon
| Утба ибн Абу Суфён арабча: عتبة بن أبي سفيان | |
|---|---|
| Миср ҳокими | |
|
Мансаб даври 664 – 665 | |
| Ўтмишдоши | Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос |
| Вориси | Уқба ибн Амир |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
Макка |
| Вафоти | 665 ёки ундан кейин |
| Муносабатлари | Бану Умайя (уруғ) |
| Болалари | ал-Волид |
| Онаси | Ҳинд бинт Утба |
| Отаси | Абу Суфён |
Утба ибн Абу Суфён ибн Ҳарб (арабча: عتبة بن أبي سفيان بن حرب) – Умавийлар оиласининг аъзоси. Акаси халифа Муовия И (ҳ. 661–680) даврида 664–665-йилларда Миср ҳокими бўлган.
Ҳаёти

Утба Бану Умайя қабиласидан Абу Суфён ибн Ҳарб ва Ҳинд бинт Утбанинг ўғли бўлган[1]. Халифа Умар ибн ал-Хаттоб (ҳ. 634–644) ҳукмдорлиги даврида унга Макка атрофида жойлашган Кинона қабиласидан садақа (ўлпон) йиғиш вазифаси юкланган[2]. Улардан йиғилган пулни савдога ишлатмоқчи бўлган[2]. Утба ислом пайғамбари Муҳаммаднинг рафиқаси Ойша бошчилигида 656-йилда Басра яқинидаги Туя жангида Қурайшнинг кўпчилик вакиллари билан Муҳаммаднинг амакиваччаси халифа Алига (ҳ. 656–661) қарши жанг қилган. Алининг ғалабасидан сўнг дарҳол Утба Ойша розияллоҳу анҳодан паноҳ топган ва Алига бай’ат қилишдан қочди. Кўп ўтмай акаси Муовия Сурия ҳокими бўлгач, Дамашққа қочишга муваффақ бўлган[3]. Муовия ва Амр ибн ал-Ос ўртасидаги иттифоқ музокараларида Утба укасини Алига қарши қўллаб-қувватлаши эвазига Амрнинг умрбод Миср ҳокими бўлиш таклифини қабул қилишни талаб қилган[3]. Утба кейинчалик 657-йилда Алига қарши Сиффин жангида Муовиянинг тарафдорлари сафида бўлган[3]. Муовия 661-йилда халифа бўлган ва Утбани 662-йил мартида Маккага ҳар йилги ҳаж зиёратига бошчилик қилишга мас’ул қилиб тайинлаган[1].
664-йилда Амр вафот этгач, унинг ўғли Абдуллоҳ бир неча ҳафтага Миср ҳокими этиб тайинланган, сўнгра ўз лавозимидан четлаштирилган ва унинг ўрнига Утба Миср ҳокими этиб тайинланган[4]. Уқба Искандарияда 12 000 араб қўшинини жойлаштириш ва Дар ал-Имора ҳоким саройини қуриш орқали мусулмон арабларнинг мавқеини мустаҳкамлаган ҳамда шаҳар сиёсий аҳамиятини оширган[4]. Дар ал-Имора Фустатда жойлашган араб ҳокимининг қароргоҳи сифатида хизмат қилишга мўлжалланган[5]. Утба, араб манбаларига кўра, Мисрнинг биринчи араб ҳокими бўлиб, Искандарияга ташриф буюрган деб қайд этилган, аммо ал-Балозурийнинг сўзларига кўра, ҳоким сифатида Амр шаҳарга кирган[5]. Шунга қарамай, Утба Искандариядаги араб қўшинларининг сони ҳали ҳам етарли эмаслигини ва катта маҳаллий насроний аҳолисига нисбатан заифлигини хавотир билан кузатиб турарди[4].
Утба ибн Абу Суфён 665-йилда вафот этган[6] ва унинг ўрнига Муҳаммаднинг юк ташувчи чорвадори Уқба ибн Амир келган[4]. Бироқ ИХ аср тарихчиси ат-Табарийнинг ёзишича, Утба 667-йилнинг февралида, у ёки унинг укаси Анбаса кейинги йили яъни 668-йилнинг январида Ҳажга бошчилик қилган[1].
Муовия ва унинг ўғли, вориси халифа Язид И (ҳ. 680–683) ҳукмронлиги даврида Утбанинг ўғли Волид Мадинага ҳоким сифатида юборилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Моронй 1987.
- ↑ 2,0 2,1 Доннер 1981.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Маделунг 1997.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Кеннедй 1998.
- ↑ 5,0 5,1 Брунинг 2018.
- ↑ Росентҳал 2015.
Адабиётлар
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ИИ: Пропҳец анд Патриарчс, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1986. ИСБН 978-0-87395-921-6.
- Брунинг, Желле. Тҳе Рисе оф а Cапитал: Ал-Фусṭāṭ анд Иц Ҳинтерланд, 18-132/639-750. Леиден анд Бостон: Брилл, 2018. ИСБН 978-90-04-36635-0.
- Доннер, Фред М.. Тҳе Эарлй Исламиc Cонқуэсц. Принcетон: Принcетон Университй Пресс, 1981. ИСБН 0-691-05327-8.
- Кеннедй, Ҳугҳ „Эгйпт ас а Провинcе ин тҳе Исламиc Cалипҳате, 641–868“, . Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме Оне: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 62–85-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Маделунг, Wилферд. Тҳе Суccессион то Муҳаммад: А Студй оф тҳе Эарлй Cалипҳате. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1997. ИСБН 0-521-56181-7.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХВИИИ: Бетwеэн Cивил Wарс: Тҳе Cалипҳате оф Муʿāwияҳ, 661–680 А.Д./А.Ҳ. 40–60, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1987. ИСБН 978-0-87395-933-9.
- Росентҳал, Франз. Ман версус Соcиэтй ин Медиэвал Ислам. Леиден анд Бостон: Брилл, 2015. ИСБН 978-90-04-27088-6.
| Олдингиси | Миср ҳокими 664–665 |
Кейингиси |