Uvays posho
Üвейс пошо (1512—1547) — Усмонийлар империяси ҳокими, шунингдек, султон Салим И Ёвузнинг никоҳсиз ўғли.
| Увайс | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
тах.1512 Усмонийлар империяси |
| Вафоти |
1547 (ёши 34–35) Яман |
| Отаси | Салим И Ёвуз |
Келиб чиқиши
ХВИ аср Усмонийлар тарихчиси Али Мустафо афандининг сўзларига кўра, Салимнинг ёшлик чоғларида исми номаълум канизагидан туғилган бир ўғли бўлган. Бу ўғил Увайс пошо эди. Султон Салимнинг ўғли, бўлажак султон Сулаймон И нинг ҳам бундан хабари бўлган[1].
Увайснинг онасининг исми маълум бўлмаган, у Усмонийлар ҳарамидаги қизлардан бири эди, бироқ интизомсиз хулқи сабабли ҳарамдан ҳайдалган. Усмонийлар анъанасига кўра, бундай қизлар бейга ёки бадавлат кишига турмушга берилган. Бироқ у турмушга чиққан пайтида аллақачон султон Салимдан ҳомиладор бўлган ва Увайс пошо ўгай отасининг уйида дунёга келган[2].
Ҳаёти
Султон Салим ўғлини асраб-авайлаган ва Увайс тез орада империянинг юқори мартабали амалдорига айланган. Бироқ Салим 1520-йилда вафот этгач, Увайс Усмонийлар тахтга даъво қилмаган, чунки Усмонлийлар анъанасига кўра, ўгай ота номи билан туғилган шаҳзодаларнинг тахтга чиқиш ҳуқуқи бўлмаган[2]. Кейинчалик султон Сулаймон И тахтга ўтирган ва эҳтиёткорлик юзасидан Увайсни улкан империясининг энг чекка ҳудудларида ушлаб туришга қарор қилган. 1535-йилда Бағдод забт этилганидан (ҳозирги Ироқ пойтахти) кўп ўтмай, Увайс Бағдод бекларбеги этиб тайинланган. 1545-йилда у Таизни (ҳозирги Ямандаги шаҳар) забт этиш вазифасини олган ва бу ишда ҳам муваффақият қозонган.
Ўлими
1547-йилда Паҳлавон Ҳасан исмли денгизчи Яманда қўзғолон бошлаган. Қўзғолонни бостиришга уринган пайтда Увайс қўзғолончилар томонидан ўлдирилган[3]. Али Мустафо афандининг сўзларига кўра, ўгай укасининг ўлимидан хабар топган Сулаймон йиғлаб: „у менинг укам эди“, деган[2].