Vadi al-Laban jangi
Вади ал-Лабан жанги (арабча: معركة وادي اللبن) 1558-йилнинг март-апрел ойларида Саъдийлар ва Хайриддин Барбароссанинг ўғли Ҳасан пошо бошчилигидаги Усмонийлар империясининг Жазоир регентлиги қўшинлари ўртасида содир бўлган. Жанг Фос шимолида, Себоу дарёсига қўшни Вади ал-Лабан ҳудудида бўлиб ўтган[1].
| Вади ал-Лабан жанги | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| |||||
| Қўмондонлар | |||||
Саъдийлар давлати
|
Жазоир регентлиги
| ||||
Тарихи
Бу можаро Жазоир ва Марокаш ўртасида кечган тарангликлар фонида содир бўлган[2][3][4]. Хайриддин Барбароссанинг ўғли Ҳасан пошо Усмонийлар империяси номидан Жазоир ҳукмдори сифатида 1554-йил бошида Саъдийлар қўлида бўлган Фос шаҳрини эгаллади ва Ваттосийлар тарафдорларидан бўлган бир кишини у ерга ҳоким сифатида тайинлади. Шу йилнинг охирида Саъдийлар ҳукмдори Муҳаммад аш-Шайх шаҳарга қайта эгалик қилди[1]. Саъдийларнинг қайтиши билан Жазоир ва Марокаш ўртасида кўплаб можаролар бошланди, Марокаш Жазоирнинг Тлемcен шаҳрини ўзлаштиришга уринди[5]. Муҳаммад аш-Шайх кейинчалик Ваҳронни босиб олди ва Усмонийларга қарши курашаётган испанлар билан иттифоқ тузишга ҳаракат қилди, бироқ бу келишув амалга ошмади.
1557-йил июн ойида Усмонийлар ҳукмдори Сулаймон И томонидан Ҳасан пошо Жазоир бекларбеги лавозимига қайта тайинланди. Усмонийлар Саъдийлар султонига элчи юбориб, Усмонийлар султонининг устунлигини тан олишни талаб қилди, аммо Муҳаммад аш-Шайх бу талабни рад этди[1]. Шу йилнинг октябр ойида Истанбулдан юборилган турк офицерлари томонидан Муҳаммад ал-Шайх ўлдирилди, улар Саъдийлар хизматига шубҳали тарзда кириб, ўзларини қочоқлар сифатида кўрсатишди. Муҳаммад аш-Шайхнинг ўрнига Абдуллоҳ ал-Ғолиб тайинланди[1].
Саъдийлар 1556-йилда Тлемcенни эгаллашди, бироқ Мачоуар саройини қўлга олишга муваффақ бўлмади, чунки бу вақтда Жазоир Ваҳрондаги испанларни қамал қилаётган эди. Муҳаммад аш-Шайх ўлгач, Ҳасан пошо ғарбга томон юриб, Саъдийларни Тлемcенни тарк этишга мажбур қилди[1].
Жанг
Ҳасан пошо етакчилигидаги Усмонийлар қўшини Марокашга чекинаётган Саъдийлар қўшинини таъқиб қилди[1][6]. Икки томон ўртасида 1558-йил бошида Фоснинг шимолида жойлашган Вади ал-Лабан ҳудудида жанг бўлиб ўтди, бироқ бу жанг аниқ бир томоннинг ғалабаси билан тугалланмаган[1][7][8].
Натижаси
Жангдан сўнг Ҳасан пошо Ғарбий Жазоирдаги Ваҳрон шаҳридан испанларнинг ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабарни эшитиб, чекинишга қарор қилди[1]. У қўшинлари билан Шимолий Марокашдаги Қассаса портидан (Мелила шаҳридан бироз ғарбда жойлашган) жўнади ва у ердан Жазоирга сузиб, тез орада Мостаганем юришифс ҳужум қилган испанларга қарши мудофаага ҳозирлик кўрди[1].
Баъзи манбалар Ҳасан пошонинг[9], бошқалари эса Абдуллоҳнинг[10] бу жангда ғалаба қозонганини ёзади. Кейинчалик, Абдуллоҳ ал-Ғолиб 1560-йилда Тлемcен устига юриш юборди, бироқ бу юришда ўзи мағлубиятга учради.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 1,8 Абун-Наср, Жамил М.. А Ҳисторй оф тҳе Магҳриб ин тҳе Исламиc Период (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1987 — 157–158-бет. ИСБН 978-0-521-33767-0.
- ↑ Вéронне, Чантал де Ла. Ҳистоире соммаире дес Са'диэнс ау Мароc: Ла премиèре дйнастиэ чéрифиэнне, 1511-1659 (фр). ФениХХ рééдитион нумéриқуэ, 1997-01-01. ИСБН 978-2-307-06107-6.
- ↑ Cоур, Аугусте. Л'éтаблиссемент дес дйнастиэс дес Чéрифс ау Мароc эт леур ривалитé авеc лес Турcс де ла Рéгенcе д'Алгер, 1509-1830 (фр). Эдитионс Боучèне, 2004-09-10. ИСБН 978-2-35676-097-5.
- ↑ Пéчот, Л.. Ҳистоире де л'Африқуэ ду Норд авант 1830: прécéдéэ де ла гéограпҳиэ пҳйсиқуэ эт политиқуэ де ла Тунисиэ, де л'Алгéриэ эт ду Мароc (фр). Гожоссо, 1914.
- ↑ Де Ла Веронне, Чантал (1973). "Релатионс энтре ле Мароc эт ла Турқуиэ данс ла сеcонде моитиé ду ХВИэ сиècле эт ле дéбут ду ХВИИэ сиècле (1554-1616)". Ревуэ дес мондес мусулманс эт де ла Мéдитерранéэ 15 (1): 391–401. дои:10.3406/реммм.1973.1258. ҳттпс://www.персеэ.фр/доc/реммм_0035-1474_1973_нум_15_1_1258.
- ↑ Констам, Ангус. Тҳе Барбарй Пиратес 15тҳ-17тҳ Cентуриэс (эн). Блоомсбурй Публишинг, 2016-08-25. ИСБН 978-1-4728-1544-6.
- ↑ Стаплетон, Тимотҳй Ж.. А Милитарй Ҳисторй оф Африcа [3 волумес] (эн). АБC-CЛИО, 2013 — 36-бет. ИСБН 978-0-313-39570-3.
- ↑ Блаcк, Жеремй. А Бриэф Ҳисторй оф тҳе Атлантиc (эн). Литтле, Броwн Боок Гроуп, 2022. ИСБН 978-1-4721-4590-1.
- ↑ Йвер, Г. „Ҳасан Паша, Бейлербей оф Алгиэрс“, . Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам 1913-1936 (эн). Брилл [1927], 1993 — 281-бет. ИСБН 978-90-04-09796-4.
- ↑ Вéронне, Чантал де Ла. Ҳистоире соммаире дес Са'диэнс ау Мароc: Ла премиèре дйнастиэ чéрифиэнне, 1511-1659 (фр). П. Геутҳнер, 1997 — 37-бет. ИСБН 978-2-307-06107-6.