Верише Морадий (Вирише Моради ёки Вариша Моради тарзида ҳам транслитерация қилинади; курдча: Wерîşэ Мûрадî, форсча: وریشه مرادی‎‎) курд сиёсий маҳбуси ва аёллар ҳуқуқлари фаоли бўлиб, Эрон давлати томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинган. У Разведка вазирлиги томонидан Санандаж шаҳрида 2023-йил 1-август куни ҳибсга олинган ва Теҳрондаги Эвин қамоқхонасига қамалган. 2024-йил феврал ойида Морадийга курд мухолиф гуруҳлари билан алоқаси туфайли давлатга қарши қуролли қўзғолон — багҳи айблови расмий қўйилди. 2024-йил ноябр ойида Теҳрон Ислом инқилобий судининг Ўн бешинчи бўлими Морадийни ўлим жазосига ҳукм қилди[1][2][3].

Верише Морадий
Фуқаролиги  Эрон
Касби активист
Машҳур ишлари аёллар ҳуқуқлари фаоли
Бошқа номлари Вирише Моради

Ҳибсдан олдин

2014-йилда Морадий ИШИД қуролли гуруҳлари ва курд қуролли гуруҳлари ўртасидаги қуролли тўқнашувда, курдлар кўпчиликни ташкил этадиган, Сурия ҳудудидаги Кобани шаҳрида жароҳат олган[1]. У Шарқий Курдистон Эркин Аёллар Жамияти ёки КЖАР (Комелгеҳа Жинêн Азад а Рожҳелатê Курдистанê) деб номланувчи курд ва аёллар ҳуқуқлари фаоллар гуруҳи таъсисчи аъзоларидан бири бўлган[4][5][6].

Ҳибс ва сақланиши

Морадий 2023-йил 1-август куни автомобилда Санандажга кириб келаётганида[1] ва у сиёсий фаолият олиб борган Кирмоншоҳ шаҳридан қайтаётган пайтда ҳибсга олинган[7]. Морадий 2024-йил августида ёзган очиқ мактубида Разведка вазирлиги ходимлари унинг ичида бўлган автомобилга ўқ узгани, сўнгра уни жисмонан ҳақорат қилганини баён қилган[1]. Шундан сўнг Морадий Санандаж Разведка бошқармаси қамоққа олиш марказида ушлаб турилиб, у ерда сўроқ қилинган[5]. Ўн уч кундан сўнг у Теҳрондаги Эвин қамоқхонасининг 209-бўлимига ўтказилган ва у ерда беш ой давомида якка камерада қолдирилган[8]. 2023-йил 26-декабр куни у якка камерадан чиқарилиб, ўша қамоқхонанинг аёллар бўлимига ўтказилган[7].

2024-йил ноябр ойида Инқилобий суд Морадийни „давлатга қарши қуролли қўзғолон“ айблови бўйича ўлим жазосига ҳукм қилди[9]. Бироқ унинг ўлим жазоси 2025-йил декабр ойида бекор қилинди [10].

Ҳибсга олиниши ва ўлим жазосига муносабатлар

Бир қатор халқаро фаоллик гуруҳлари ва алоҳида шахслар Морадийни қўллаб-қувватлаб чиқишди. Амнестй Интернатионал инсон ҳуқуқлари ташкилоти Морадийни озод қилиш учун Эрон олий судяси Ғуломҳусайн Моҳсени Эжейига йўлланган очиқ мактубни эълон қилиш орқали кампания бошлади[1]. 2024-йил ноябр ойида Курдистон Инсон Ҳуқуқлари Тармоғи яна 17 та инсон ҳуқуқлари ташкилоти билан биргаликда Верише Морадий ва яна бир эронлик сиёсий маҳбус Пахшан Азизий ўлим жазосини бекор қилишга чақирган қўшма баёнот чиқарди. Бошқа имзо қўювчилар қаторида Унитед4Иран, ПЕН Америcа, Меҳрангиз Кар ва Курдистон Инсон Ҳуқуқлари Ассоциацияси–Женева (КММК-Г) ҳам бор[11].

Яна қаранг

  • Заҳро Табарий, ҳозирда Морадийга қўйилган айбловлар билан бир хил айбловлар бўйича ўлим жазоси кутилаётган инсон ҳуқуқлари фаоли.
  • Пахшан Азизий, ҳозирда Морадийга қўйилган айбловлар билан бир хил айбловлар бўйича ўлим жазоси кутилаётган инсон ҳуқуқлари фаоли.
  • Шарифа Муҳаммадий, ҳозирда Морадийга қўйилган айбловлар билан бир хил айбловлар бўйича ўлим жазоси кутилаётган инсон ҳуқуқлари фаоли.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Иран: Курдиш диссидент сентенcед то деатҳ ин Иран: Веришеҳ Моради“ (эн). Амнестй Интернатионал (2024-йил 26-ноябр). Қаралди: 2024-йил 27-декабр.
  2. ↑ Эарҳарт, Мичаэл „Иран: Курдиш диссидент сентенcед то деатҳ ин Иран: Веришеҳ Моради“. Шабтабнеwс (2024-йил 27-ноябр). Қаралди: 2025-йил 5-январ.
  3. ↑ Эарҳарт, Мичаэл „Тҳоусандс Протест Деатҳ Сентенcе фор Курдиш Аcтивист Веришеҳ Моради“. Шабтабнеwс (2024-йил 14-ноябр). Қаралди: 2025-йил 5-январ.
  4. ↑ Азеэз, Ҳаwзҳин „Абдуcтед ин Рожҳилат: Иран’с Киднаппинг оф Wерîşэ Мурадî“ (эн-УС). Тҳе Курдиш Cентер фор Студиэс (2023-йил 19-октябр). Қаралди: 2024-йил 27-декабр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Курдиш Политиcал Аcтивист Варишеҳ Моради Сентенcед то Деатҳ“ (эн-УС). Обсервер Дипломат (2024-йил 11-ноябр). Қаралди: 2024-йил 27-декабр.
  6. ↑ ҲРМ, Иран „Wҳере ис Верише Моради, а wомен’с ригҳц аcтивист?“. Иран ҲРМ (2023-йил 26-сентябр). Қаралди: 2025-йил 5-январ.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Веришеҳ Моради“ (эн). КҲРН. Қаралди: 2024-йил 27-декабр.
  8. ↑ „Курдиш Политиcал Присонер, Варишеҳ Моради Стайс ин Абеянcе ин Эвин Присон Амид Cонтинуэд Деприватион оф Виситатион анд Пҳоне Cалл Ригҳц“. Ҳенгаw (ҳенгаw.нет) (2024-йил 27-август). Қаралди: 2025-йил 5-январ.
  9. ↑ „Иран: Тwо Курдиш Wомен ат Риск оф Эхеcутион“ (эн). Ҳуман Ригҳц Wатч (2025-йил 22-январ). 2025-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 25-январ.
  10. ↑ ҳттпс://www.миддлеэастее.нет/неwс/иран-овертурнс-деатҳ-сентенcе-курдиш-лефтист-леадер-веришеҳ-моради?
  11. ↑ „Ригҳц гроупс cалл фор аннулмент оф деатҳ сентенcес фор Веришеҳ Моради, Пакҳшан Азизи“ (эн). КҲРН (2024-йил 27-ноябр). Қаралди: 2024-йил 27-декабр.