Вииви Луик (6-ноябр 1946-йил, Тäнассилма, Ҳаржу) — эстониялик ёзувчи ва шоира. Эстония ССРда хизмат кўрсатган ёзувчи (1986).

Вииви Луик
Таваллуди 1946-йил 6-ноябр (1946-11-06) (79 ёш)
Ижод қилган тиллари эстон тили
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Estoniya bayrogʻi Эстония
Турмуш ўртоғи Жаак Жõэрüüт

Биографияси

Вииви Луик 1946-йил 6-ноябрда Тäнассилма қишлоғида ишчи оиласида туғилган[1]. Дастлаб Тäнассилма қишлоғидаги бошланғич мактабда, Кале (Рõнгу волости) қишлоғидаги ўрта мактабда ва Таллинда сиртқи ўрта мактабда ўқиган. 1965-йилдан 1967-йилгача Таллинда кутубхоначи ва архивчи бўлиб ишлаган[1]. Узоқ вақт хориж мамлакатларида (Финляндия, Германия, Латвия, Швеция) бўлганини ҳисобга олмаганда 1967-йилдан бу ерда яшаб, профессионал ёзувчи бўлиб фаолият олиб борган. 1990-йилларда адабий фаолияти учун турли стипендиялар олган. Жуҳан Смуули номидаги Эстония ССР адабиёт мукофоти лауреати (1976, 1977, 1983, 1986). Маданият соҳасидаги Эстония миллий мукофотлари лауреати (1992, 2011, 2019).

Шеърияти

1962-йилда Вииви Луикнинг биринчи шеърлари туман газетасида нашр этилган. 1965-йилда унинг биринчи шеърлар тўплами „Пилведе пüҳа“ („Булутлар байрами“) „Ёш муаллифлар 1964“ нашриётида нашр этилади[2]. Ундан кейин бошқа кўплаб тўпламлари ҳам чиқа бошлайди. 1970-йилдан Эстония Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Қирқ ёшида 400 га яқин шеър ёзган. 1988-йилда Жуҳан Смуули номидаги Эстония ССР адабиёт мукофоти билан тақдирланган. 1992-йилда маданият бўйича Эстония давлат мукофотига сазовор бўлади.

Прозаси

1985-йил баҳорида унинг сталинизм давридаги болалигини самимий тилда тасвирланган „Сеицмес раҳукевад“ („Еттинчи тинч баҳор“) дебют лирик-психологик романи нашр этилади[3]. Роман 10 дан ортиқ тилларга таржима қилинган ва ёзувчини Эстониядан ташқарида ҳам машҳур қилган. Олти йил ўтгач, Вииви Луик ўзининг „Ажалоо илу“ („Тарих гўзаллиги“) иккинчи романини нашр этади[1]. Ушбу роман ёш эстон зиёлиларининг 1968-йилдаги Прага баҳори воқеаларига бўлган муносабатига бағишланган[4].

Шахсий ҳаёти

1974-йилда Вииви Луик эстониялик ёзувчи ва сиёсатчи Жаак Жõэрüüт (1947-йилда туғилган) билан турмуш қурган.

Асарлари

Вииви Луик 10 та шеърий тўплам, 3 та роман нашр этган, шунингдек, эсселар, радиопесалар ва болалар китоблари муаллифи.

  • „Пилведе пüҳа“ (шеърлар тўплами, 1965)
  • „Таэвасте туул“ (шеърлар тўплами, 1966)
  • „Ҳääл“ (шеърлар тўплами, 1968)
  • „Лаулудемüüжа“ (шеърлар тўплами, 1968)
  • „Оле кус са олед“ (шеърлар тўплами, 1971)
  • „Пилди сиссе минек“ (шеърлар тўплами, 1973)
  • „Леополд“ (болалар китоби, 1974)
Рус тилида: „Леополд“ (1978)
  • „Саламажа пиир“ (ҳикоя, 1974)
  • „Ваатаме мис Леополд веэл рääгиб“ (болалар китоби, 1974)
  • „Пõлискевад“ (шеърлар тўплами, 1975)
  • „Леополд аитаб линнамеэст“ (болалар китоби, 1976)
  • „Луулет 1962—1974“ (антология, 1977)
  • „Маапääлсед асжад“ (шеърлар тўплами, 1978)
  • „Тубасед лапсед“ (болалар китоби, 1979)
Рус тилида: „Домашние дети“ (1985)
  • „Рäнгаст рõõмуст“ (шеърлар тўплами, 1982)
  • „Кõик лоод Леополдист“ (болалар китоби, 1984)
Рус тилида: „Все расскази о Леополде“ (1984)
  • „Сеицмес раҳукевад“ (роман, 1985)
Рус тилида: „Седмая мирная весна“ (1988)
  • „Колмед тäҳед“ (болалар китоби, 1987)
  • „Ажалоо илу“ (роман, 1991)
Рус тилида: „Красота истории“ (1992)
  • „Инимесе капике“ (эссе, 1998)
  • „Маа таэвас: луулет 1962—1990“ (антология, 1998)
  • „Элужоон: валитуд луулетусед 1962—1997“ (антология, 2005)
  • „Кõне коолимажа ҳауал. Артиклид жа эссеэд 1998—2006“ (эссе, 2006)
  • „Варжутеатер“ (роман, 2010)
  • „Ма олен раамат“ (эссе, 2010); Хеди Росма билан ҳаммуаллифликда

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „БИОГРАФИЧЕСКАЯ СПРАВКА О ВИЙВИ ЛУЙК“ (2023-йил 27-сентябр). Қаралди: 2024-йил 28-май.
  2. ↑ Мерилаи, А. (2013). "Оф Ҳард Жой: Ҳалф а Cентурй оф Вииви Луик'с Cреатионс. Поэтрй". Интерлиттерариа 18: 211–225. дои:10.12697/ИЛ.2013.18.1.15. ҳттп://ожс.утлиб.ээ/индех.пҳп/ИЛ/артиcле/доwнлоад/ИЛ.2013.18.1.15/993. 
  3. ↑ Cорнелиус Ҳасселблатт: Вииви Луик унд дер 'Сиэбте Фриэденсфрüҳлинғ. — балтисчес жаҳрбуч (1986), С. 227—236
  4. ↑ Cорнелиус Ҳасселблатт: Канн Гесчичте счöн сеин? Зур Конструктион вон Вергангенҳеит ин зwеи Романен Вииви Луикс. — Нордост-Арчив. Зеицчрифт фüр Регионалгесчичте. НФ ВИИИ (1999), С. 419—433