Буддист ан’аналарига кўра, Випассī (Пāли) — Буддҳаваṃса асарининг 27-бобида тасвирланган йигирма саккиз Будданинг йигирма иккинчисидир[1]. Буддҳаваṃса — Гаутама Будда ҳаёти ва ундан олдинги йигирма етти Будданинг ҳаётини тасвирловчи буддист матнидир. У Худдака Никāянинг ўн тўртинчи китоби бўлиб, бу эса ўз навбатида Сутта Пиṭака таркибига киради. Сутта Пиṭака эса учта асосий бўлим — питакалардан бири бўлиб, улар биргаликда Тҳеравада буддизмнинг Трипиṭака ёки Пāли канонини ташкил этади[2].

Випассī

Ҳиндистон музейидаги Бҳарҳут ступасидан Випасси ва патали дарахти, Калкотта.
Маълумотнома
Санскрит विपश्यिन्
Випаśйин Будда
Пали Випассī Буддҳа
Бирмача ဝိပဿီဘုရား
Хитойча 毗婆尸佛
(Пинйин: Пíпóшī Фó)
Японча 毘婆尸仏(びばしぶつ)
(Бибаши Босацу)
Корейсча 비파시불
(Бипаси Бул)
Сингалча විපස්සී බුදුන් වහන්සේ
Випасси Будун Ваҳансе
Тайча พระวิปัสสีพุทธเจ้า
Пҳра Випаци Пҳуттҳачао
Тибетча རྣམ་གཟིགས་
Вайлиэ: рнам гзигс
Ветнамча Пҳậт Тỳ Бà Тҳи
Ҳурмат кўрсатилиши Тҳеравада, Маҳаяна, Важраяна
Атрибутлари Соф Будда[манба керак]
Dharma gʻildiragi
Буддизм
Маданияти
Тарихи
Буддистлар
Мактаблар
Ибодатхоналар
Матнлар
Портал

Безакли калпанинг охирги уч Буддасидан бири бўлган Випассī, Пҳусса Буддадан кейин келган ва Сихī Буддадан олдин яшаган[3].

Этимологияси

Пали тилидаги Випассī сўзи санскрит тилида Випаśйин шаклида учрайди. Ви (яхши) ва пассī (кўрган) қўшилиб “равшан кўрувчи” деган ма’нони беради. Бу сўз випассанā (тафаккур) термини билан бир оилага мансуб. Буддага бу исм берилган, чунки у нарсаларни қандай бўлса шундай ҳолда кузатиш йўлини кашф этган. У инсоният учун нафас олиш ва тана сезгиларини онгли равишда, ҳукмсиз кузатиш орқали ҳозирги онни бошдан кечириш йўлини очиб берган. Бундай ички кузатувлар ўз-ўзини чуқур тушунишга ёрдам беради ва нарсаларни хаёлимиздагидек эмас, айнан қандай бўлса, шундай кўришни ўргатади, ҳатто энг мураккаб ҳолатларнинг тугунини ечишга имкон беради.

Ҳаёти

Буддҳаваṃсага, шунингдек буддист афсоналари ва буддист мифологиясига кўра, Випассī ҳозирги замондан 91 калпа (жуда кўп миллиардлаб йиллар) олдин яшаган[4][5]. Випассī даврида одамларнинг умр давомийлиги 84,000 йил бўлган деб айтилади[манба керак].

Випассī Ҳиндистондаги Хема боғидаги Бандҳуматī шаҳрида туғилган[6]. Унинг отаси Бандҳумā жангчи-раҳбар, онаси эса Бандҳуматī бўлган. Унинг рафиқаси Сутану, ўғли эса Самаваттакхандҳа эди[6].

Випассī 8,000 йил давомида уйда қолган ва Нанда, Сунанда ҳамда Сиримā саройларида яшаган. У дунёвий ҳаётдан воз кечгач, аравада саройни тарк этган[6]. Випассī саккиз ой давомида зуҳд билан шуғулланган ва ниҳоят Ажапāла нигродҳа дарахти остида ма'рифатга эришган[5]. Буддалик даражасига эришишидан олдин, у Судассана-сетхининг қизи томонидан берилган сутли гуручни ва Сужâта исмли қўриқчи берган ўт-ўланларни еб кун кечирган.

Манбаларга кўра, Випассīнинг умр давомийлиги турлича: у 80,000[6] ёки 100,000 йил[5] яшаган деб айтилади. Унинг тана қолдиқлари тахминан 56 мил (тахминан 90 км) баландликдаги етти ёжанали ступада сақланган[6].

Жисмоний хусусиятлари

Випассīнинг бўйи 80 кубит (тахминан 121 фут ёки 37 метр) бўлган ва унинг баданидан чиққан нур етти ёжанагача ёйилган[6].

Та’лимоти

Випассī биринчи ва’зини Хамамигадâяда 6,800,000 шогирдга, иккинчисини 100,000 шогирдга ва учинчисини 80,000 шогирдга ўқиган[5].

Унинг икки асосий эркак шогирди Ханда ва Тисса, икки асосий аёл шогирди эса Cандâ ва Cандамиттâ бўлган. Асока эса унинг шахсий ёрдамчиси бўлган. Энг яхши ҳамкорлар орасида Пунаббасуммитта ва Нага (оддий эркаклар орасида), Сиримâ ва Уттарâ (оддий аёллар орасида) бўлган. Мендаки (ўша вақтда Аварожа деб аталган) унинг учун Гандҳакути (хушбўй павилён) қуриб берган. У ҳар етти йилда бир упосатҳа адо этган ва сангҳа интизомни мукаммал бажарган.

Яна қаранг

  • Буддист космологияси
  • Буддизм атамаларининг луғати

Манбалар

  1. ↑ „ХХВИИ: Лист оф тҳе Буддҳас“, Тҳе Буддҳавамса. Лондон: Пали Техт Соcиэтй, 1882 — 66–7-бет. 
  2. ↑ Ланcастер, ЛР „Буддҳист боокс анд техц: cанон анд cанонизатион“, . Энcйcлопедиа оф религион, 2нд, Неw Ёрк: Маcмиллан Референcе УСА, 2005 — 1252-бет. ИСБН 978 00-286-5733-2. 
  3. ↑ Буддҳист Техт Транслатион Соcиэтй. „Тҳе Сихтҳ Патриарчс Дҳарма Жеwел Платформ Сутра“. Тҳе Cоллеcтед Леcтурес оф Трипитака Мастер Ҳсуан Ҳуа. Укиаҳ, Cалифорниа: Дҳарма Реалм Буддҳист Ассоcиатион (2007). Қаралди: 2013-йил 25-март.
  4. ↑ Беал, С „Чаптер ИИИ: Эхcитинг то религиоус сентимент“, . Тҳе романтиc легенд оф Сâкя Буддҳа: фром тҳе Чинесе-Сансcрит. Лондон: Трубнер & Cомпанй, Лудгате Ҳилл, 1875 — 10–17-бет. 
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Давидс, ТWР; Давидс, Р „Тҳе суccессиве бодҳисац ин тҳе тимес оф тҳе превиоус Буддҳас“, . Буддҳист биртҳ-сториэс; Жатака талес. Тҳе cомментариал интродуcтион энтитлед Нидана-Катҳа; тҳе сторй оф тҳе линеаге. Лондон: Георге Роутледге & Сонс, 1878 — 115–44-бет. 
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 Ҳорнер, ИБ „Тҳе нинетеэнтҳ чрониcле: тҳат оф тҳе Лорд Випассин“, . Тҳе Минор Антҳологиэс Оф Тҳе Пали Cанон: Парт ИИИ: Чрониcле Оф Буддҳас (Буддҳавамса) анд Баскет Оф Cондуcт (Cарияпитака). Охфорд: Пали Техт Соcиэтй, 1975 — 74–7-бет. ИСБН 086013072Х. 
Будда
Ўтмишдоши:
Пҳусса Будда
Ўтган етти Будданинг кетма-кетлиги
Вориси:
Сихī Будда