Wаиҳеке (инглизча: Wаиҳеке Исланд — Янги Зеландиядаги орол. Маъмурий жиҳатдан Ауcкланд региони таркибига киради.

Географияси

Оролнинг космосдан олинган тасвири
Онероа ко'рфази.

Wаиҳеке ороли Ҳаураки кўрфазида, Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридан тахминан 18 км узоқликда жойлашган. Оролнинг майдони 92 км² бўлиб, у кўрфаздаги иккинчи йирик (Греат Барриэрдан кейин) орол ҳисобланади. Оролнинг узунлиги — 26 км, кенглиги — 19 км[1].

Wаиҳеке юзаси қирлардан иборат. Энг баланд нуқтаси Маунгануи тоғи 231 м. бўлиб, у оролнинг жанубий қисмида жойлашган. Оролнинг соҳили асосан тик, баланд қоялардан ташкил топган. Wаиҳеке оролининг шимолий қирғоғида бир нечта қумли пляжлар ва тик қоялар мавжуд. Жанубий қирғоғи кўрфазлар, кенг ваттлар ва ботқоқлардан иборат[2].

Геологик жиҳатдан оролнинг асосий жинслари Перм - Триас давридаги қотиб қолган қумтош ва лой тошларидир[2]. Wаиҳекенинг ўзи Миосен бошида шакллангани тахмин қилинади[3].

Оролнинг флора ва фаунаси хилма-хилдир. Wаиҳекенинг жанубида жойлашган Факанеф боғи қирғоқ бўйидаги тараире, коҳекоҳе ва канука дарахтлари ўсадиган ўрмонлари билан машҳур. Кенг сувли, ботқоқли ерларда кўплаб қушлар, шу жумладан <и>биттерн</и>, <и>Ҳйпотаэнидиа пҳилиппенсис</и>, Чарадриус обсcурус қушлари учрайди[4].

Wаиҳекенинг жануби-шарқий қисмида Те Матуку денгиз қўриқхонаси жойлашган. У Те Матуку кўрфазини ва Wаиҳеке бўғозининг бир қисмини ўз ичига олади. У ердаги яшаш муҳитининг турличалиги қўриқхонанинг аҳамиятини оширади[5].

Тарихи

Оролдаги паром терминали.
Оролдаги узумзорлар.
Wаиҳекедаги артиллерия хандақларидан бири.

Оролнинг туб аҳолиси Янги Зеландиянинг маори халқи вакиллари, яъни Те-ури-карака қабиласи ҳисобланади. Улар дастлаб ярим кўчманчи турмуш тарзини олиб боришган, балиқчилик билан шуғулланишган, лекин аста-секин ўтроқ турмуш тарзига ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ўтишган[6]. Кўп сонли археологик топилмалар, жумладан, истеҳкомлар ёки па, оролга Те-ури-карака қабиласи тахминан 1000 йил олдин келиб жойлаша бошлаганини кўрсатади[7]. Ушбу воқеадан кўп ўтмай, полинезиялик саёҳатчи Тоининг каноэси Wаиҳеке ороли қирғоқлари олдида пайдо бўлади. Тоининг ёрдамчилари Тои ва унинг жамоаси оролга келгани шарафига уюштирилган базмда Те-ури-каракалар томонидан ўлдирилган. Шундан сўнг Тои орол устидан назоратни қўлга киритди ва маҳаллий аҳолидан ўч олди. Тахминан ўша вақтлардан орол биринчи марта Те Моту-араи-роа деб номлана бошлади (Маори тилидан таржимаси: "узун бошпана орол")[6].

Тахминан ХИВ асрда Wаиҳеке Cоромандел яриморолида яшовчи Нгати-Ҳуарере қабиласи томонидан босиб олинган. ХВИИИ асрда оролда ҳукмрон қатлам бўлган Нгати Паоа қабиласи вакиллари жойлашдилар. ХИХ асрга келиб, Wаиҳеке аҳолиси 1000 кишига яқинлашди[7]. Бироқ 1821-йилда Нгапухи қабиласи бошлиғининг таҳдиди туфайли орол аҳолисининг кўп қисми қочиб кетди ва можаро бартараф этилгандан кейингина қайтиб келди. 1830-йилга келиб аҳоли сони 500 га яқин эди[7].

Биринчи европаликлар оролга 1801-йилда, Тҳе Роял Адмирал экипажи оролнинг шимолий қирғоғи харитасини тузганида кириб келган. Тахминан шу вақтларда орол Wаиҳеке номи билан тилга тушиб улгурди (маори тилидан "сувлар" деб таржима қилинади)[7].ХИХ асрнинг бошларида, биринчи навбатда, оролда мавжуд бўлган қимматбаҳо дарахт турларини (асосан каури) кесиш билан шуғулланадиган биринчи европалик мустамлакачилар пайдо бўла бошладилар. Шунга қарамай, асрнинг ўрталарига келиб, ўрмон қисмининг деярли бутунлай йўқ қилиниши сабабли дарахт кесиш тўхтатилди[6]. 1838-йилда Wаиҳекенинг шарқий қисми Томас Максвелл томонидан сотиб олинди ва 1845-йилга келиб европалик аҳоли сони 45 нафарга етди. Кейинги йилларда аҳолининг аксарияти Темза ва Окленд аҳолиси учун машҳур дам олиш масканига айланган шарқий соҳилга жойлашди. Оролнинг ғарбий қисмида, асосан, маорилар, шунингдек, европалик деҳқонлар ўтроқлашган[1]. ХИХ аср охирида оролда марганец рудасини қазиб олиш ишлари бошланди[8].

Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Wаиҳеке Окленд шаҳри қирғоқ мудофааси тизимининг бир қисми эди. У даврда оролда бетон артиллерия хандақлари, шунингдек, оролнинг шарқий қисмида "Тошли Баттер" деб номланган лабиринтлар тизими қурилган[1][9].

Уруш сўнгида Wаиҳеке аҳолиси 835 киши эди. Ўша вақтга келиб, ягона маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари 1921-йилда ташкил этилган Автомобил йўллари бошқармалари эди. 1947-йилда Окленд шаҳар кенгаши оролни шаҳар таркибига киритиш ташаббуси билан чиқди, бироқ маҳаллий аҳоли бунга қарши бўлди[6]. Шундай бўлса-да, орол изоляция қилинганига қарамай, Wаиҳеке инфратузилмасини ривожлантириш давом этди: 1947-йилда оролда биринчи банк ва маҳаллий газета пайдо бўлди, 1948-йилда Оклендга паром қатнови, 1949-йилда телефон хизмати йўлга қўйилди. 1955-йилга келиб орол аҳолиси 2144 кишига етди ва 1970-йилда Wаиҳеке округ кенгаши тузилиб, у маҳаллий аҳолини ўзини ўзи бошқариш шароити билан таъминлади[6]. Бироқ, 1989-йилда кенгаш Окленд шаҳар кенгаши билан бирлаштирилди. Бу ҳолат Янги Зеландиянинг энг йирик шаҳри аҳолиси орасида оролнинг машҳурлигини оширди ва оролда аҳолининг сезиларли даражада кўпайишига олиб келди. Шу билан бирга, маҳаллий туризмни, шунингдек, виночиликни ривожлантиришга кучли туртки берди (Wаиҳекеда биринчи узумзор 1977-йилда пайдо бўлган)[6].

Орол ҳозирда асосий курорт ва Оклендликлар учун дам олиш маскани ҳисобланади[8].

Аҳолиси

2006-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 7689[10] нафар аҳоли билан Wаиҳеке Ҳаураки кўрфазидаги энг кўп аҳолили ороллар орасида Шимолий ва Жанубий ороллардан кейин учинчи ўринда[7]. Аҳолининг асосий қисми ёки 82% европаликлар; 12,3% Маорилар[11]. Энг йирик аҳоли пункти — Онероа.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Wаиҳеке Исланд“ (инглизча). Ауcкланд Cитй Cоунcил. 2011-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2010-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 {{{заглавие}}}.
  3. ↑ {{{заглавие}}}.
  4. ↑ „Wҳаканеwҳа“ (инглизча). Ауcкланд Регионал Cоунcил. 2012-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2010-йил.
  5. ↑ „Те Матуку Марине Ресерве. Фаcц“ (инглизча). Неw Зеаланд Департмент оф Cонсерватион. 2010-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2010-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 „Wаиҳеке лоcал ҳисторй“ (инглизча). Ауcкланд Cитй Либрариэс. 2012-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2010-йил.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 „Абоут Wаиҳеке Исланд“ (инглизча). Тоурисм Ауcкланд. Wаиҳеке Исланд. 2012-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Wаиҳеке Исланд“ (инглизча). Энcйcлопæдиа Британниcа Онлине. 2012-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2010-йил.
  9. ↑ „Cоунтер бомбардмент баттерй“ (инглизча). Неw Зеаланд Департмент оф Cонсерватион. 2009-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2010-йил.
  10. ↑ „ҚуиcкСтац Абоут Wаиҳеке Исланд“ (инглизча). Статистиcс Неw Зеаланд. 2012-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2010-йил.
  11. ↑ „ҚуиcкСтац Абоут Wаиҳеке Исланд. Этҳниc гроупс, биртҳплаcе анд лангуагес спокен“ (инглизча). Статистиcс Неw Зеаланд. 2012-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган.