Wе тҳе Ливинг
Wе тҳе Ливинг — асли россиялик бўлган Америка ёзувчиси Айн Ранднинг илк романи. Асар инқилобдан кейинги Россиядаги ҳаёт ҳақида ҳикоя қилади. У Айн Ранднинг коммунизмга қарши дастлабки баёноти эди. Ранд сўзбошида „Биз, тириклар“ асари у ёзиши мумкин бўлган автобиографияга энг яқин асар эканини таъкидлайди. Ёзувчи романни 1934-йилда ёзиб тугатган, бироқ асар 1936-йилда „Маcмиллан Публишинг“ нашриёти томонидан чоп этилгунига қадар бир нечта нашриётлар томонидан рад этилган. Ўшандан бери китоб уч миллиондан ортиқ нусхада сотилган.
| Асл номи | Wе тҳе Ливинг |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Айн Ранд |
| Мамлакат | АҚШ |
| Тил | Инглизча |
| Жанр(лар)и | Тарихий роман, ярим автобиографик роман |
| Нашр этилган санаси |
|
| Нашриёт |
|
| ОCЛC | 34187185 |
Сюжети
Асар воқеалари 1922–1925-йиллар оралиғида, инқилобдан кейинги Россияда бўлиб ўтади. Бош қаҳрамон Кира Аргунова — буржуа оиласининг кенжа қизи. Эрксевар руҳи ва шунга мос ирода соҳибаси бўлган бу қиз оиласи ёки эндигина шаклланаётган Совет давлатининг уни муайян қолипга солишга бўлган ҳар қандай уринишини рад этади. Ҳикоя аввалида Кира болшевик инқилобчиларнинг ҳужуми туфайли узоқ вақт сургунда бўлгач, оиласи билан Петроградга қайтади. Киранинг отаси тўқимачилик фабрикасининг эгаси бўлади. Унинг корхонаси мусодара қилинган ва давлат ихтиёрига ўтказилган эди. Қизил Армиянинг ғалабаларидан сўнг аввалги мол-мулкини қайтариб олишдан буткул умидини узган оила тирикчилик илинжида шаҳарга қайтиб келади. Улар ўз уйлари ҳам тортиб олиниб, бир неча оила яшайдиган умумий турар жойга айлантирилганига гувоҳ бўлишади.
Ниҳоят, Киранинг оиласи бошпана топишга муваффақ бўлади. Киранинг отаси эса эски фирмасига ҳеч ҳам ўхшамайдиган газлама дўконини очиш учун лицензия олади. Бу даврда ҳаёт ниҳоятда оғир, турмуш даражаси паст бўлиб, ҳолдан тойган фуқаролар озгина озиқ-овқат ва ёқилғи учун узун навбатларда туришарди. Кира бир амаллаб меҳнат дафтарчасини олишга эришади, бу эса унга ўқиш ва ишлаш имконини беради. Шунингдек, Кира Технология институтига ўқишга кириб, у ерда муҳандис бўлиш орзусини рўёбга чиқаришга интилади. Институтда Кира идеалист коммунист ва Совет махфий полицияси (ГПУ) зобити бўлган курсдоши Андрей Таганов билан танишади. Сиёсий қарашлари турлича бўлишига қарамай, улар бир-бирларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром сақлаб, дўстлашиб кетишади.
Кира тасодифан эркин руҳдаги келишган йигит Лео Коваленский билан учрашиб қолади. Кира уни бир кўришдаёқ севиб қолади ва ўзини Леонинг қучоғига отади, йигит эса уни дастлаб фоҳиша деб ўйлайди. Қиз Леога ҳам жуда ёқиб қолади ва у яна учрашишга ваъда беради. Кира ва Леони умидсиз ҳаётлари ҳамда давлат томонидан мажбурлаб сингдирилаётган ғояларга зид бўлган эътиқодлари бирлаштириб турарди. Бир-икки учрашув давомида ўзларининг аянчли ҳаётларига бўлган чуқур нафратларини баҳам кўришгач, иккаласи мамлакатдан биргаликда қочиб кетишни режалаштиришади.
Улар мамлакатдан қочишга уринаётганда қўлга олинади, бироқ инқилобдан олдин Леонинг отасини таниши бўлмиш ГПУ ходими ёрдамида қамоқ жазосидан қутулиб қолишади. Кира ота-онасининг хонадонидан Леонинг уйига кўчиб ўтади. Институтни буржуазияга алоқадор барча талабалардан тозалаш ишлари оқибатида уни ўқишдан ҳайдашади. Сўнг ишидан ҳам айрилади. Кира ҳамда Лео ўртасидаги дастлаб жўшқин ва эҳтиросли бўлган муносабатлар қийинчиликлар юки ва уларнинг бу муаммоларга турлича ёндашуви туфайли дарз кета бошлайди. Кира ўз ғоя ва интилишларини сўндирмайди, бироқ тизимга қарши чиқиш учун етарлича куч тўплагунга қадар у билан муроса қилиб яшашга қарор қилади. Лео эса, аксинча, аста-секин лоқайдлик ва тушкунлик ботқоғига ботиб боради. У сил касаллигига чалинади ва унга санаторийда даволаниш буюрилади. Даволаниш харажатларини қоплаш йўлидаги Киранинг уринишлари зое кетади, давлатдан ёрдам сўраб юқори идораларга қилган мурожаатлари эса жавобсиз қолади.
Киранинг Лео билан муносабатлари ўзгариб борар экан, Андрей билан алоқалари ҳам янги босқичга кўтарилади. Сиёсий қарашлари турлича бўлишига қарамай, қиз Андрейни энг яширин фикр ва мулоҳазаларини баҳам кўриши мумкин бўлган ягона инсон деб билади. Андрейнинг Кирага бўлган меҳри ва ҳурмати аста-секин муҳаббатга айланади. У Кирага севги изҳор қилганда, қиз эсанкираб қолади, бироқ чорасиз аҳволда бўлгани сабабли ўзини Андрейни севадигандек кўрсатиб, унинг маъшуқаси бўлишга рози бўлади. У Андрейдан олган пулларни Леонинг даволаниши учун сарфлайди.
Манбалар
Адабиётлар
- Бакер, Жамес Т.. Айн Ранд. Бостон, Массачусетц: Тwайне Публишерс, 1987. ИСБН 0-8057-7497-1.
- Бранден, Барбара. Тҳе Пассион оф Айн Ранд. Гарден Cитй, Неw Ёрк: Доубледай & Cомпанй, 1986. ИСБН 0-385-19171-5.
- Бриттинг, Жефф. Айн Ранд, Оверлоок Иллустратед Ливес сериэс. Неw Ёрк: Оверлоок Дуcкwортҳ, 2004. ИСБН 1-58567-406-0.
- Броwн, Сусан Лове (Фалл 2006). "Эссайс он Айн Ранд'с Фиcтион". Тҳе Жоурнал оф Айн Ранд Студиэс 8 (1): 63–84.
- Бурнс, Женнифер. Годдесс оф тҳе Маркет: Айн Ранд анд тҳе Америcан Ригҳт. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 2009. ИСБН 978-0-19-532487-7.
- Cаттон, Бруcе. „А Боок а Дай: Wе тҳе Ливинг“. Блуэфиэлд Даилй Телеграпҳ (1936-йил 26-апрел), с. 6.
- Гладстеин, Мими Реисел. Тҳе Неw Айн Ранд Cомпанион. Wестпорт, Cоннеcтиcут: Греэнwоод Пресс, 1999. ИСБН 0-313-30321-5.
- Ҳайлен, Леслиэ. „Wоман'с Боок он Руссиа Рингс Труэ“. Аустралиан Wомен'с Wеэклй (1937-йил 6-феврал), с. 14.
- Ҳеллер, Анне C.. Айн Ранд анд тҳе Wорлд Ше Маде. Неw Ёрк: Доубледай, 2009. ИСБН 978-0-385-51399-9.
- Лоcкwоод, Этҳел К.. „Лет'с Талк абоут Боокс“. Санта Ана Регистер (1936-йил 1-май), с. 7.
- Эссайс он Айн Ранд'с Wе тҳе Ливинг, 2нд, Ланҳам, Марйланд: Лехингтон Боокс, 2012. ИСБН 978-0-7391-4969-0.
- Меррилл, Роналд Э.. Тҳе Идеас оф Айн Ранд. Ла Салле, Иллиноис: Опен Cоурт Публишинг, 1991. ИСБН 0-8126-9157-1.
- Милграм, Шошана „Антҳем ин тҳе Cонтехт оф Релатед Литерарй Wоркс: 'Wе Аре Нот Лике Оур Бротҳерс'“, . Эссайс он Айн Ранд'с Антҳем. Лехингтон Боокс, 2005 — 119–171-бет. ИСБН 0-7391-1030-6.
- Пахтон, Мичаэл. Айн Ранд: А Сенсе оф Лифе (Тҳе Cомпанион Боок). Лайтон, Утаҳ: Гиббс Смитҳ, 1998. ИСБН 0-87905-845-5.
- Ранд, Айн. Wе тҳе Ливинг. Неw Ёрк: Маcмиллан, 1936.
- Ранд, Айн. Леттерс оф Айн Ранд. Неw Ёрк: Дуттон, 1995. ИСБН 0-525-93946-6.
- Сванберг, Cарл „Интродуcинг Айн Ранд'с Тҳе Унcонқуэред“. Айн Ранд Институте (2014-йил 18-сентябр). 2019-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-феврал.