William Henry Vanderbilt
Wиллиам Ҳенрй Вандербилт (1821-йил 8-май – 1885-йил 8-декабр) – америкалик тадбиркор ва Вандербилтлар оиласининг таниқли аъзоларидан бири эди. Wиллиам Ҳенрй Вандербилт „Билли“ номи билан танилган. У Cорнелиус Вандербилтнинг катта фарзанди ва унинг бойлиги меросхўри эди. Вандербилт 1877-йилда отасининг вафотидан сўнг барча бойликни эгаллайди. 1885-йил вафотигача бойликнинг катта қисмини хотини ва болаларига, хусусан, ўғиллари Cорнелиус ИИ ва Wиллиамларга топширади. У отасидан деярли 100 миллион доллар мерос олганди. Тўққиз йилдан камроқ вақт ўтгач, Ҳенрй вафот этганида, унинг бойлиги икки баравар кўпайганди.
| Wиллиам Ҳенрй Вандербилт | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1821-йил 8-май |
| Вафоти |
1885-йил 8-декабр Манҳаттан, АҚШ |
| Касби | Ню-Ёрк марказий темир йўлларининг эгаси. |
| Болалари | Cорнелиус ИИ, Маргарет, Аллен, Wиллиам, Эмилй, Флоренcе, Фредериcк, Элиза, ва Георге ИИ |
| Отаси | Cорнелиус Вандербилт |
| Онаси | Сопҳиа Жоҳнсон |
| Имзоси | |
|
| |
Ёшлик йиллари
Wиллиам Ҳенрй Вандербилт 1821-йил 8-майда Неw Брунсwиcк шаҳрида магнат Cорнелиус Вандербилт ва Сопҳиа Жоҳнсон оиласида туғилган.
Отаси уни тез-тез койиб турган. Cорнелиус Вандербилт ўғлини дангаса ва ишга лаёқациз деб кўп марта танқид қилган. Ҳенрй отасига ўзининг дангаса эмаслигини кўрсатмоқчи бўлди-ю, лекин бунинг уддасидан чиқолмади. Уларнинг муносабатларидаги катта бурилиш нуқтаси 1860-йил Вандербилт пароходида содир бўлди. Вандербилтлар оиласи ўшанда Европага оилавий саёҳат қилиш учун кетишаётганди. Ушбу саёҳатдан сўнг Ҳенрй отаси билан яқин бўла бошлади[1].
У 1841-йилда Колумбия коллежига ўқишга кирди. Аммо айрим маълумотларга ишонадиган бўлсак, у коллежни битирмаган[2].
Карераси

Отаси унинг бизнес бўйича машғулотларини диққат билан назорат қиларди. Ҳенрй 19 ёшида Ню-Ёрк банк уйида хизматчи сифатида илк ишини бошлади. У 1862-йилда Статен темир йўли президенти этиб сайланди. Уч йилдан сўнг Гудзон дарёси темир йўлининг вице-президенти ҳам бўлди. 1877-йилда эса ушбу темир йўлнинг эгасига айланди.
Улйссес С. Грант
1884-йилда Грант & Wард фирмаси касодга учраши, Улйссес С. Грант ва Вандербилтларнинг ушбу фирма учун киритган 150 000 доллар миқдоридаги сармоя пулларининг йўқотилишига сабабчи бўлди. Наполеон сифатида танилган Фердинанд Wард Грантга ҳам, Вандербилтга ҳам компанияни пирамида усули орқали бошқариш таклифини берган. Бу эса кўпчилик учун молиявий ҳалокатга олиб келган. Унинг иккинчи шериги ўз ўғли Буcк Грант, Wарднинг молиявий пирамидасидан бехабар эди. Кейинчалик Wард жиноий жавобгарликка тортилди. Вандербилтни қайтариш учун Грант фуқаролар уруши ёдгорликларини ва ўз қиличини гаровга қўйди. Гарчи бу 150 000 долларлик қарзни тўлиқ қопламаган бўлса-да, Вандербилт ёдгорликларини тўлов сифатида қабул қилди ва Грантга тегишли бўлган ушбу қарзни ўчириб ташлади. Кейинчалик Вандербилт Грантнинг гаровга қўйган уруш ёдгорликларини қайтариб олди ва уларни 1885-йилда Улйссес С. Грантнинг вафотидан кейин унинг рафиқаси Жулиа Грантга қайтарди.
Шахсий ҳаёти

1841-йилда Ҳенрй Самуэл Киссам ва Маргарет Ҳамилтон Адамснинг қизи Мария Луиза Киссамга (1821-1896) уйланди. Уларнинг тўққизта фарзанди бор эди:
- Cорнелиус Вандербилт ИИ (1843–1899), у Алиcе Cлайпооле Вандербилтга уйланган; улар Региналд Cлайпооле Вандербилтнинг ота-онаси, шунингдек, Гертруде Вандербилт Wҳитней ва Глориа Вандербилтнинг ота томондан бобоси ва бувиси эди[3][4].
- Маргарет Лоуиса Вандербилт Шепард (1845-1924) 1868-йилда Эллиотт Фитч Шепардга турмушга чиққан; улар Алиcе Вандербилт Моррис ва Эллиотт Шепарднинг ота-онаси эди[5][6].
- Аллен Уилям Вандербилт (1846-1847) 11 ойлигида вафот этган[7].
- Wиллиам Киссам Вандербилт (1849-1920) Алва Белмонтга турмушга чиққан[8].
- Эмилй Тҳорн Вандербилт 1852-1946) аввалига Wиллиам Доуглас Слоанега (1844-1915) ва кейинчалик элчи Ҳенрй Wҳитега турмушга чиққан[9].
- Флоренcе Вандербилт Тwомблй (1854–1952) Ҳамилтон МcКоwн Тwомблй билан турмуш қурган[10][11].
- Фредериcк Wиллиам Вандербилт (1856-1938) Лоуисе Вандербилтга уйланган[12].
- Элиза Осгоод Вандербилт Wебб (1860–1936) Wиллиам Сеwард Wеббга турмушга чиққан[13][14].
- Георге Wашингтон Вандербилт ИИ (1862–1914) Эдитҳ Стуйвесант Геррй билан турмуш қурган[15][16].

1883-йилда у компаниянинг барча лавозимларидан истеъфога чиқди ва ўғилларини президентлар этиб тайинлади, аммо бизнеснинг кундалик бошқарувини аввал ўзи билан бирга ишлаган тажрибали одамларга қолдирди.
Вандербилт 1885-йил 8-декабрда Ню-Ёркнинг Манҳаттан шаҳрида Балтимор ва Огаё темир йўли президенти Роберт Гарретт билан учрашув пайтида инсултдан вафот этди[17]. У Ню-Ёркнинг Статен Исланд оролидаги Ню-Дорп шаҳрида ўзи қурдирган Вандербилт оилавий мақбарасида дафн қилинди. Унинг мулки саккизта омон қолган фарзанди ва рафиқаси ўртасида тақсимланди. Мулкининг асосий қисми эса унинг икки катта ўғли Cорнелиус ва Wиллиам ўтди. Унинг кенжа ўғли Георге ўзининг Статен Исланд саройи ва фермасини мерос қилиб олди, кейинчлик уни Миллер Фиэлд авиабазасига айлантирди[18] .
Манбалар
- ↑ Стилес, Т. Ж. (2010). "Тҳе Фирст Тйcоон: Тҳе Эпиc Лифе оф Cорнелиус Вандербилт. Неw Ёрк: Винтаге Боокс. ИСБН 9781400031740.
- ↑ Cаталогуэ оф Матриcуланц wҳо Ҳаве Нот Градуатед, 1758-1897 (эн). Неw Ёрк Cитй: Cолумбиа Университй, 1897 — 16-бет.
- ↑ „Мрс. Вандербилт Ср. Диэс Ин Ҳоме Ат 89. Wидоw Оф Финанcиэр, Лонг Илл. Wас А Леадер Ин Бриллиант Эра Оф Неw Ёрк Соcиэтй“ (1934-йил 23-апрел).
- ↑ „МР. CОРНЕЛИУС ВАНДЕРБИЛТ ДЕАД; Суccумбед Судденлй Естердай то Cеребрал Ҳеморрҳаге. ДУЭ ТО СТРОКЕ ОФ ПАРАЛЙСИС Wифе анд Даугҳтер Гладйс Онлй Мемберс оф Ҳис Фамилй Wитҳ Ҳим. Ҳе Ҳад Cоме то Тҳис Cитй он Мондай фром Неwпорт то Аттенд а Раилроад Меэтинг -- Фунерал Сервиcес то бе Ҳелд он Фридай.“ (1899-йил 13-сентябр). Қаралди: 2017-йил 15-апрел.
- ↑ „Эллиотт Ф. Шепард Деад; Ҳе Эхпирес ат Ҳис Ҳоме Афтер Такинг Этҳер. Ҳад Гивен Но Индиcатион оф Сериоус Иллнесс -- бут Эвидентлй Ҳад тҳе Поссибилитй оф Деатҳ ин Минд -- Ҳис Фамилй ат Ҳис Бедсиде -- а Пеcулиарлй Эccентриc Чараcтер -- Политиcиан, Эдитор, анд Религ- Иоус Энтҳусиаст -- Офтен Амусинг, бут Алwайс ин Эарнест.“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1893-йил 25-март). Қаралди: 2018-йил 18-январ.
- ↑ „МРС. СҲЕПАРД ОФ А ҲЕАРТ АТТАCК; Даугҳтер оф тҳе Лате Wиллиам Вандербилт Суccумбс Судденлй ин Фифтҳ Авенуэ Апартмент, WАС ИН ҲЕР 79ТҲ ЕАР Ҳад Аттендед тҳе Wеддинг оф Ҳер Гранддаугҳтер, Лоуисе Счлеффелин, он Сатурдай.“ (1924-йил 4-март). Қаралди: 2018-йил 18-январ.
- ↑ Cаратзас, Мичаэл „Вандербилт Маусолеум, Статен Исланд“. Неw Ёрк Cитй Ландмаркс Пресерватион Cоммиссион (2016-йил 12-апрел). Қаралди: 2022-йил 1-октябр.
- ↑ „W.К. ВАНДЕРБИЛТ'С ГИФТС.; Ҳоусе то Грандсон, Марқуис оф Бландфорд.“ (1920-йил 29-январ). Қаралди: 2017-йил 18-июл.
- ↑ „МРС. ҲЕНРЙ WҲИТЕ ДИЭС ИН ЛЕНОХ АТ 94; Даугҳтер оф W.Ҳ. Вандербилт, Wидоw оф Энвой то Парис, Гаве Слоане Ҳоспитал“ (1946-йил 29-июл). Қаралди: 2017-йил 21-июл.
- ↑ „Мс. Тwомблй Диэс Ин Ҳоме Ҳере ат 9:41. Даугҳтер оф W. Ҳ. Вандербилт Wас Ласт Сурвивинг Грандчилд оф Cоммодоре Вандербилт“. Қаралди: 2015-йил 13-сентябр.
- ↑ „Ҳ. М'К. ТWОМБЛЙ, CАПИТАЛИСТ, ДЕАД; Бротҳер-ин-Лаw оф W. К. Вандербилт Невер Реcоверед фром Шоcк оф Ҳис Сон'с Деатҳ. ДИРЕCТОР ОФ МАНЙ РОАДС Ҳис Деатҳ Оccурред ат Флорҳам Парк, Ҳис Беаутифул Эстате анд Модел Фарм, Неар Морристоwн, Н. Ж.“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (1910-йил 12-январ). Қаралди: 2017-йил 24-август.
- ↑ „Ф. W. Вандербилт Диэс ин Ҳйде Парк – Грандсон оф Фоундер оф тҳе Фамилй Фортуне – 61 Еарс он Неw Ёрк Cентрал Боард – Оwнер оф Фамоус Ячц – Гифц то Ҳоспиталс, Cоллегес анд Отҳер Институтионс Тоталед Миллионс“ (1938-йил 30-июн). Қаралди: 2017-йил 18-сентябр.
- ↑ Вандербилт реҳаб а студй ин фамилй мемориэс (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-20 санасида архивланган), Чиcаго Трибуне, Май 01, 2005
- ↑ „ДР. W. СЕWАРД WЕББ ДЕАД ИН ВЕРМОНТ; Ретиред Неw Ёрк Cапиталист Суccумбс ат Шелбурне ин Ҳис 76тҳ Еар. ОНCЕ А РАИЛРОАД БУИЛДЕР Ҳусбанд оф Формер Элиза Осгоод Вандербилт Эарлй Форсоок Медиcине фор Финанcе.“ (1926-йил 30-октябр). Қаралди: 2018-йил 19-май.
- ↑ „Г. W. Вандербилт Диэс Судденлй. Сеэмед то бе Реcоверинг фром Оператион фор Аппендиcитис Wҳен Ҳеарт Фаилед“ (1914-йил 7-март). Қаралди: 2011-йил 21-апрел. „Георге Wашингтон Вандербилт оф Неw Ёрк диэд судденлй тҳис афтерноон ат ҳис Wашингтон ресиденcе, 1,612 К Стреэт. Wитҳ ҳим ат тҳе тиме wере Мрс. Вандербилт анд тҳеир тҳиртеэн-еар-олд даугҳтер, Мисс Cорнелиа С. Вандербилт.“.
- ↑ „Мрс. Петер Г. Геррй“ (1958-йил 22-декабр).
- ↑ „Wм. Ҳ. Вандербилт Деад. Ҳе ис Простратед бй Паралйсис Wҳиле Талкинг то Роберт Жарретт, Пресидент оф тҳе Балтиморе анд Оҳио Раилроад, анд Диэс Wитҳоут Спеакинг. Ҳис Васт Wеалтҳ Эстиматед ат Тwо Ҳундред Миллионс.“ (1885-йил 9-декабр). 2011-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 1-август. „Wиллиам Ҳ. Вандербилт диэд ат ҳис ресиденcе ин тҳис cитй, оф паралйсис, ат ҳалф-паст тwо о'cлоcк тҳис афтерноон. Ҳе аросе тҳис морнинг ат ҳис усуал ҳоур, анд ат бреакфаст сервед то тҳе мемберс оф тҳе фамилй, мост оф wҳом wере пресент, ҳе аппеаред то бе ин ҳис усуал ҳеалтҳ анд ин а море тҳан усуаллй ҳаппй фраме оф минд.“.
- ↑ Феррери, Жамес Г.. „Фром фармланд то аир фиэлд то паркланд ин Неw Дорп“ (2010-йил 24-июн). Қаралди: 2022-йил 29-сентябр.