Xavla binti al-Azvar
Хавла бинт ал-Азвар (арабча: خولة بنت الازور; 639-йилда вафот этган) — Рошидун халифалигида хизмат қилган мусулмон жангчи аёл. Суриянинг мусулмонлар томонидан фатҳ этилишида муҳим рол ўйнаган ва акаси Дирор ибн ал-Азвар билан елкама-елка жанг қилган. Тарихдаги энг буюк аёл аскарлардан бири сифатида таърифланади. Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг саҳобаси[1].
| Хавла бинти ал-Азвар | |
|---|---|
| Таваллуди | Макка, Саудия Арабистони |
| Вафоти |
639 Билод аш-Шом |
| Фуқаролиги | Рошидун халифалиги |
| Қўшин турлари | Рошидун қўшини |
| Жанг/уруш |
Саният ал-Уқоб жанги (634) Ажнадайн жанги (634) Ярмук жанги (636) |
Хавла ВИИ асрда Маккада туғилган бўлиб, Бану Асад қабиласи бошлиқларидан бири Азвар ал-Асадийнинг қизи эди. У Шом (Левант) минтақасидаги мусулмонларнинг фатҳ юришларида ўзининг жасорати билан танилган. Хавла кўплаб жангларда акаси Дирор билан ёнма-ён курашган[2], жумладан, 636-йилда Византия империясига қарши ҳал қилувчи Ярмук жангида ҳам иштирок этган. Жангнинг тўртинчи кунида у аёллар гуруҳига бошчилик қилиб, Византия қўшинига қарши ҳужум қилган ва унинг бош қўмондонини мағлуб этган. Кейинроқ унинг ўзи юнон аскари билан олишувда яраланган.
Ҳарбий фаолияти
Келиб чиқиши
Хавла ВИИ асрда туғилган бўлиши мумкин. Унинг отаси ал-Азвар Бану Асад қабиласининг йирик бошлиқларидан бири бўлган. Хавланинг акаси Дирор Хандақ жангидан кейин мусулмон бўлган. Унинг оиласи ҳам исломни биринчилардан бўлиб қабул қилганлар қаторида эди. Дирор жуда моҳир жангчи бўлиб, Хавлага жанг қилишга оид барча билимларини, жумладан, найза ишлатиш, қиличбозлик ва жанг санъатларини ўргатган[3].
Суриянинг забт этилиши
Унинг жанговор маҳорати илк бор 634-йилда Саният ал-Уқоб жанги чоғида намоён бўлган. Шу йили кечган Дамашқ қамали пайтида унинг акаси Дирор мусулмон кучларига бошчилик қилаётган эди, бироқ яраланиб, Византия қўшини томонидан асирга олинган. Холид ибн Валид уни қутқариш учун ўзининг тезкор суворий бўлинмасини олиб борган. Хавла ҳам қўшинга ҳамроҳ бўлиб, Византия қўшининг орқа сафига ёлғиз ўзи ҳужум қилган. Араб жангчиларига хос зирҳ ва кенг кийимда бўлгани учун Холид ундан шахсини сўраб аниқлаштирмагунига қадар Хавланинг аёл киши эканини билишмаган.
Ажнадайн жангида Хавла ярадор аскарларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун мусулмон қўшинига ҳамроҳ бўлган. Акаси Дирор византияликлар томонидан асир олингач, Хавла яшил шол рўмолга ўраниб, жангчининг совути, қурол-яроғлари ва байталини олган. У мусулмон аскарларига ҳужум қилаётган византияликлар қўшинига қарши жанг қилган. Мусулмон қўшинлари етакчиси Холид ибн Валид аскарларга византияликларга ҳужум қилишни буюрган. Кўплаб мусулмон аскарлар то Холиднинг ўзи кўрингунича Хавлани Холид деб ўйлаган. Мусулмон қўшини византияликларни мағлуб этган ва душман жанг майдонидан қочиб кетган. Холид эса қўшинига қочаётган рақиб кучларини қувишни буюрган. Қидирувдан сўнг мусулмон асирлари топилиб, озод қилинган[4]. Рошидун қўшини қўмондонларидан бири Шураҳбил ибн Ҳасана бу ҳақида шундай дегани ривоят қилинади:
Бу жангчи Холид ибн Валид каби жанг қилади, аммо мен унинг Холид эмаслигига аминман.
Дамашқ қамали пайтида Хавла византияликлар томонидан асирга олинган. Бироқ у қамоқдан қочишга муваффақ бўлган[5].
Бошқа юришлар
Баъзи анъанавий манбаларда айтилишича, бошқа бир жангда Хавла эшагидан йиқилиб тушгач, душман томонидан асирга олинган. Хавлани бошқа аёл асирлар билан бирга қароргоҳга олиб боришганидан сўнг душман етакчиси уни зўрлаш ниятида чодирига олиб кетмоқчи бўлган. Шунда Хавла бошқа асирларни ҳам руҳлантирган, улар чодир устунларини қурол қилиб олиб, византиялик қўриқчиларига ҳужум қилган. Ал-Воқидийнинг сўзларига кўра[1], улар Хавлани ҳақорат қилган аскар билан бирга беш нафар византияликни ўлдиришга муваффақ бўлган, улардан бир нафарини Хавланинг ўзи ўлдирган.
Мероси
Умар Хавланинг жанговар маҳоратини мақтаган[6]. Саудия Арабистонида кўплаб кўчалар ва мактаблар унинг номи билан аталган[манба керак]. Иорданияда „Тарихдаги араб аёллари“ доирасида унинг шарафига марка чиқарилган[7]. Кўплаб араб шаҳарларида Хавла бинти ал-Азвар номи билан аталувчи мактаблар ва муассасалар мавжуд[4]. Ироқда фақат аёллардан иборат ҳарбий бўлинма Хавланинг шарафига „Хавла бинти ал-Азвар бўлинмаси“ деб аталган. Бирлашган Араб Амирликларида аёллар учун очилган илк ҳарбий коллеж ҳам унинг шарафига Хавла бинти ал-Азвар тайёргарлик коллежи номи билан аталади[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „15 Импортант Муслим Wомен ин Ҳисторй“. Исламопҳобиа Тодай (2014-йил 12-март). 2021-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-ноябр.
- ↑ Кҳан, Мариам „Инсиде тҳе унтолд ҳисторй оф револутионарй Муслим wомен“ (эн). Тҳе Неw Араб (2020-йил 7-март). Қаралди: 2024-йил 1-феврал.
- ↑ ҳттпс://wорлдҳижабдай.cом/кҳаwла-тҳе-wарриор-принcесс/
- ↑ 4,0 4,1 Абул Ҳусн, Ма'ан „Кҳаwла Бинт Ал-Азwар: Тҳе Исламиc Ҳероине“ (2003-йил 1-май).
- ↑ Эззати 2002, с. 215.
- ↑ Курзман 2002, с. 72.
- ↑ „Кҳаwла Бинт Ал Азwар, Wарриор, Фамоус Араб Wоман, Ислам Религион Ҳорсе Анимал, МНҲ Жордан“. Ражу2001 (2011-йил 12-феврал). 2014-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-ноябр.
- ↑ „Ин пиcтурес: Инсиде тҳе УАЭ'с фирст милитарй cоллеге фор wомен“. Тҳе Натионал УАЭ. 2014-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-август.
Адабиётлар
- Курзман, Чарлес. Модернист Ислам, 1840-1940: Манбалар тўплами. Охфорд Университй Пресс, 2002. ИСБН 9780195154689.
- Эззати, А.. Исломнинг ёйилиши: ҳисса қўшган омиллар. ИCАС Пресс, 2002. ИСБН 9781904063018.
Ҳаволалар
- Исламиc Тҳинкерс
- Сиддиқи (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-01-16 санасида архивланган)
- Ал Шиндагаҳ
- УСА Тодай
- Гуиде2wоменлеадерс.cом сайтидан „Ҳокимиятдаги аёллар 500–750“