Xayriniso Begum
Хайринисо Бегум (форсча: خیرالنساء بیگم; саройдаги унвони Маҳд-и Уля (форсча: مهد علیا) – „энг олий мартабали бешик“ номи билан танилган; 1579-йил 26-июлда вафот этган) асл келиб чиқиши Маръашийлар сулоласига мансуб бўлиб, Эроннинг Мозандарон устонидан бўлган малика. Сафавийлар шоҳи Муҳаммад Худобанданинг (ҳ. 1578–1587) рафиқаси, шоҳ Аббос И нинг онаси. Муҳаммад Худобанда ҳукмронлигининг дастлабки даврида қудратли сиёсий арбоб бўлган ва 1578-йил февралидан 1579-йил июлигача Эронни де фаcто сиафтида бошқарган. Таҳмосб И нинг қизи Парихон Хонум суиқасд натижасида ўлдирилгач, ҳокимиятга эришган[2].
| Хайринисо Бегум | |
|---|---|
| Маҳд-и Уля | |
|
Одил Гирай Хайринисо Бегум билан, „Шижоатнома“ асари, 1586-йил | |
| Сафавий шоҳининг бош хотини | |
| Ҳукмронлиги | 1578-йил 11-феврал – 1579-йил 26-июл[1] |
| Туғилиши | Мозандарон, Сафавийлар давлати |
| Вафоти |
1579-йил 26-июл Қазвин, Сафавийлар давлати |
| Турмуш ўртоғи |
Муҳаммад Худобанда (турм. 1565) |
| Фарзандлари |
|
| Уй | Сафавийлар (никоҳ орқали) |
| Отаси | Мир Абдуллоҳхон ИИ |
| Онаси | Фахринисо Бегум |
| Дини | Ислом, шиалик, ўн икки имом |
Таржимаи ҳоли
Келиб чиқиши
Хайрунисо Бегум Мир Абдуллоҳхон ИИ нинг қизи бўлган. Мир Абдуллоҳхон Мозандарон устонининг Мар’аший ҳукмдори бўлиб, ўз насабини тўртинчи шиалик мазҳаби имоми Зайн ал-Обидинга боғлаган[3]. Бу оила аъзолари Мозандаронда ХИВ аср ўрталаридан бери ҳукмронлик қилиб келган. 1565–1566-йилларда Маҳд-и Улянинг амакиваччаси Мир Султон Муродхон унинг отасини ўлдиргач, Маҳд-и Уля Сафавийлар саройига қочиб кетган ва ўша ерда Шоҳ Таҳмосб И нинг ўғли Муҳаммад Худобандага турмушга берилган. Отасининг қотилидан қасос олиш истаги уни умрининг охиригача тарк этмаган[4].
Ҳукмронлиги
1578-йилда укаси Исмоил ИИ нинг вафотидан сўнг Муҳаммад Худобанда Эрон шоҳи бўлди. Муҳаммад иродасиз ҳукмдор эди ва шу сабабли саройдаги етакчи аёл бўлган ҳукмрон опаси Парихон Хонум (буткул қудратга эга Қизилбошлилар лашкар гуруҳлари билан иттифоқ тузган) уни осонгина бошқара олишига ишонган. Муҳаммад Худобанда шоҳ этиб тайинланган кундан бошлаб хотини Маҳд-и Уля унинг ишларини ўз қўлига олган. У эрининг ожизлигини яхши билар ва унинг қатъият ҳамда салоҳиятдан маҳрумлигини бартараф этиш мақсадида Сафавийлар давлатининг амалдаги ҳукмдорига айланишга бел боғлаган[5].
Муҳаммад Худобанда ва Маҳд-и Уля 1578-йил 12-февралда Қазвин атрофига кириб келишди. Бу эса Парихон Хонумнинг 2 ой-у 20 кун давом этган мутлақ ҳукмронлигига якун ясади. Парихон ҳали ҳам давлатнинг амалдаги бошқарувчиси бўлиб қолса-да, эндиликда Маҳд-и Уля ва унинг иттифоқчиларининг қаршилигига дуч кела бошлади. Муҳаммад ва Маҳд-и Уля шаҳарга етиб келганида Парихон Хонум уларни катта дабдаба, тантана ва хурсандчилик билан кутиб олиш учун чиқди. У олтин иплар билан безатилган махсус кўтарма тахтиравонда ўтирган ҳолда уларни қаршилаш учун келди, унинг атрофини 4000–5000 нафар шахсий қўриқчилари, ички ҳарам хизматкорлари ҳамда сарой хизматчилари қўриқлаб турарди[5].


Қазвинда ташкил этилган кутиб олиш маросимлари ва ижтимоий йиғинлар давомида Маҳд-и Уля Парихон Хонумнинг нақадар катта таъсир ва ҳокимиятга эга эканлиги ҳақида мунтазам хабардор бўлиб борди. Бу эса Исмоил ИИ нинг собиқ вазири Мирзо Салмон Жобирийдан томонидан аввалроқ айтилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлади. Шундан сўнг у Парихон Хонум тирик экан, Сафавийлар давлатининг ишларини ўз назоратига олиб, мамлакатнинг амалдаги ҳукмдорига айланиши мумкин эмаслигини англаб етди. Шу боис Маҳд-и Уля Парихон Хонумни йўқ қилиш режасини туза бошлади[5].
Парихон Хонумни ўлдириш буйруғи 1578-йил 12-февралда ижро этилди. Шоҳ Таҳмосб И ҳукмронлиги даврида Парихон Хонумнинг мураббийси бўлиб хизмат қилган Халилхон Афшар уни бўғиб ўлдирди[5]. Орадан кўп ўтмай Парихон Хонумнинг қудратли амакиси Шамхал Султон ҳам қатл этилди, шунингдек Исмоил ИИ нинг ҳали гўдак ўғли Шожа ад-Дин Муҳаммад Сафавий ҳам ўлдирилди[6].
Шундан сўнг Маҳд-и Уля Эрон устидан амалда назоратни қўлга олди. У мамлакатдаги барча сиёсий воқеалар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиб турилди ҳамда муҳим лавозимларга дўстлари ва қариндошларини тайинлаш орқали ўзига таянч бўладиган тарафдорлар тармоғини шакллантирди. Маҳд-и Уля Қизилбошлилардан кўра „тожиклар“ (яъни форслар)ни қўллаб-қувватларди. Унинг асосий мақсадлари катта ўғли Ҳамза Мирзанинг сиёсий мавқеини мустаҳкамлаш (бу эса унинг укаси Аббос ҳисобига амалга ошириларди) ҳамда отаси учун қасос олиш эди. Отасининг қотили Султон-Муродхон аллақачон вафот этгани сабабли Маҳд-и Уля унинг ўғли Мирзохонга эътибор қаратди. Қизилбошлилар етакчилари Мирзохонга омонлик ваъдасини берган эди, бироқ у пойтахт Қазвинга йўл олаётган чоғда маликага содиқ тарафдорлар уни тутиб олиб ўлдиришди[7][8].
Ҳокимиятдан қулаши
Маликанинг ҳаракатларидан ғазабланган қизилбошлилар шоҳга ариза юбориб, уни ҳокимиятдан четлатишни талаб қилишди, акс ҳолда исёнлар юз беришини билдирди. Шоҳ уни сургун қилиш масаласини кўриб чиқди, бироқ Маҳд-и Уля уларнинг талабларига бўйсунишдан бош тортди. Ниҳоят, қизилбошли фитначиларидан иборат бир гуруҳ маликани Сафавий саройида асир сифатида сақланаётган Қрим татар хонининг укаси Одил Гирай билан яширин ишқий муносабатда бўлишда айблади. Шундан сўнг улар ҳарамга бостириб кириб, 1579-йил 26-июл куни Маҳд-и Уля ва унинг онасини бўғиб ўлдирди[9][10].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Мунши, Эскандар Бег. Ҳисторй оф Шаҳ 'Аббас тҳе Греат (Тāрīкҳ-э 'Āламāрā-е 'Аббāсī) / Рогер М. Саворй, транслатор, 1629 — ххв-бет. Қаралди: 2025-йил 6-май.
- ↑ Wомен ин Иран п.146,158
- ↑ Саворй п.71
- ↑ Wомен ин Иран п.158
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Парсадуст 2009.
- ↑ Саворй 2007, с. 71.
- ↑ Wомен ин Иран п.159
- ↑ Саворй п.71
- ↑ Саворй пп.71-73
- ↑ Cамбридге Ҳисторй оф Иран п.254
Адабиётлар
- Нашат, Гуитй; Беcк, Лоис. Ислом юксалишидан 1800-йилгача Эронда аёллар. Университй оф Иллиноис Пресс, 2003 — 1–253-бет. ИСБН 978-0-252-07121-8.
- Саворй, Рогер. Сафавийлар даврида Эрон. Cамбридге Университй Пресс, 2007 — 1–288-бет. ИСБН 978-0521042512.
- Парсадуст, Манучеҳр (2009). "ПАРИḴĀН ḴĀНОМ". Энcйcлопаэдиа Ираниcа. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/парикан-каном-1548-1578.