Хонбалиқ (Ўрта Мўғ.ᠻᠠᠨᠪᠠᠯᠢᠺ) – Юан империясининг пойтахти, замонавий Пекиннинг номи. Шаҳарнинг хитойча номи Даду (хит. ан’анавий 大都, соддалаштрилган 大都, пинйин: Дàдū; буюк пойтахт), мўғуллар томонидан Даиду[1][2] деб талаффуз қилинган. Шаҳарнинг мўғул ва туркий тиллардаги „Хонбалиқ“ номи тўғридан-тўғри таржима қилинганда „Хон шаҳри“ деган маънони билдиради[3]. Марко Поло ўз асарларида шаҳарни Камбалу деб ёзган.

Тарихи

Юан пойтахти

Мўғуллар истилосидан аввал шаҳар Чжунду деб номланган ва Сзин империясининг пойтахти бўлиб хизмат қилган. 1215-йилда шаҳармўғуллар томонидан забт этилади ва ёқиб юборилади. 1264-йилда Хубилай шаҳарни ўз пойтахти сифатида тиклашга қарор қилади. Шаҳарнк қайта қуришга меъморлар Лиу Бинчжун ва Амир ад-Дин[4] раҳбарлик қилишади. Ўша йили деворларнинг қурилиши бошланади. Хон саройини қуриш ишлари эса 1274-йилда бошланган.

1271-йилда Юан давлати ташкил этилгандан сўнг, Хубилайхон шаҳар номини Даду деб ўзгартиради. Шаҳар империянинг марказига айланади[5]. Шаҳарда қурилиш ишлари 1293-йилгача олиб борилади. Буюк Хоннинг аввалги қароргоҳи бўлган Шанду шаҳри ёзги қароргоҳ мақомини олади. Венециялик савдогар Марко Поло Хитойда бўлганида бу иккала пойтахтда ҳам узоқ вақт давомида яшаган.

Кейинги тарихи

Хитойликлар шаҳар номини расман ўзгартирганига қарамай, „Хонбалиқ“ номи Юан империяси қулаганидан анча кейин мўғуллар орасида сақланиб қолган; Шундай қилиб, Хитой босқинидан олдин Ойратлар ҳукмдори Эсен-тайши мўғул зодагонларига мурожаат қилиб шундай дейди:

«Хонбалиқни о'зимизга қайтариб оламиз!»[6].

Манбалар

  1. ↑ Россаби М. Кҳубилаи Кҳан: Ҳис Лифе анд Тимес, п. 131.
  2. ↑ Денис Тwитчетт, Ҳерберт Франке, Жоҳн К. Фаирбанк. Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Чина: Волуме 6, Алиэн Регимес анд Бордер Статес (Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1994), п. 454.
  3. ↑ Бартолд В. В. Сочинения в 9 тт. Т. 3. Работи по исторической географии. / Ред. Б. Г. Гафуров. Предисл. А. М. Беленицкого и О. Г. Болшакова. – М.: Наука, 1965.
  4. ↑ „Пеопле’с Даилй Онлине: Тҳе Ҳуи этҳниc миноритй“. 2010-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 21-май.
  5. ↑ Тҳе Неw Энcйcлопæдиа Британниcа (Энcйcлопæдиа Британниcа, Чиcаго Университй оф, Wиллиам Бентон), п. 2.
  6. ↑ Мин ши (История династии Мин). Сер. Сыбу бэй-яо. Шанхай, 1936. Цз. 328