Xurram Rayimov
Хуррам Райимов-шоир, журналист.
Хуррам Райимов[сайт ишламайди] 1950-йил Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач Республика тиббиёт билим юртида таҳсил олган. Термиз Давлат Университети ўзбек филологияси факултетини тамомлаган. Шоир Денов туман Соғлиқни сақлаш муассасаларида тиш шифокори, сўнг тумандаги „Ғалаб учун“ (ҳозирги "Чағониён") газетасида бўлим муҳаррири сифатида фаолият олиб борган. Шунингдек Сурхондарё телерадиокомпаниясида масъул муҳаррир вазифасида ҳам самарали фаолият юритган.
Китоблари
Унинг „Моҳитабоним“, „Қўш қанот“, „Бола билан капалак“, „Мен кичик кашфиётчи“, „Оқ тулпор“, „Сабр дарахти“, „Кўнгил муждалари“, „Қалбимдаги қуш“, „Инжа туйғулар“, „Мени шоир қилган муҳаббат“ каби ўнлаб шеърий тўпламлари ва „Юрак ухламайди“, „Бахтли яшанг, одамлар“(ҳаммуаллифликдаги) публицистик китоблари нашр этилган. ''Сурхондарёлик шоир Хуррам Райимов сизга яхши таниш. Чунки Хуррам бобо жуда болажон ижодкор. Шу боис аксарият шеърлари болаларга бағишланган. Яқинда ''Тамаддун'' нашриётида ижодкорнинг ''Мени шоир қилган муҳаббат'' номли янги шеърий тўплами чоп этилди. Унда шоирнинг Ватанга бўлган ифтихор, онага бўлган меҳри, болаликка садоқати ўз аксини топган.'' деб ёзади ''Гулхан''жунали ўзининг расмий сайтида.
Мукофотлари
Шоир Хуррам Райимов Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Адиб Собир Термизий мукофоти совриндори, „Энг улуғ, энг азиз“ кўрик-танлови ғолиби ҳамда Грециянинг „Антик дунё“ халқаро илмий Академияси профессоридир.
Ҳозирда
Айни пайтда Хуррам Райимов „Тадбиркор ва истеъмолчи“, „Тараққиёт ва ёшлар“, Республика газеталарининг вилоятдаги махсус муҳбиридир.
Ижоди
НУРГА ТЎЛГАН ЧАМАН БУ
Қайда бор бундай чаман?
Ўтганми бирор замон?
Тарихда хеч учраганми,
Бундай болажон макон?
Чарақлаб турар осмон,
Дилларни эзмас армон.
Юлдузларнинг барчаси,
Бу холни кўриб хайрон.
Ой хам болани махтар,
Сой хам болани ёқлар.
Болаларга қўшилиб,
Булбуллар кўнглин чоғлар.
Чарақлаб, келгусидай,
Болалар кулгусидай.
Қордай оппоқ тонг отар,
Гўдаклар туйғусидай.
Нурга тўлган чаман бу,
Бахтга тўлган томон бу.
Болажонлар бахтига,
Доим бўлсин омон у.
ҚУСҲЛАР КАБИ ҚАНОТ ҚОҚ
* * *
Бола, бола, жон бола,
Орзуси жаҳон бола.
Кенг оламни ром этган,
Шодмон, беармон бола.
Ўйин бирла банддирсан,
Асалдирсан, қанддирсан,
Жонларга пайванддирсан,
Бола, бола, сен бола.
(ҳттпс://телетйпе.ин/@узасгзт/пу_ж22ИЭубж) ҳттпс://т.ме/узасгзт/407[сайт ишламайди]
БЕРИЛИБ КЎП ТУЖЖОРАТГА , ҚОЛИБ КЕТМАНГ ХИЖОЛАТГА
Очиқ бозор, сочиқ бозор,
Савдо қайнар хар қадамда.
Исталганча мол-мулклар бор,
Пул бўлса бас хамёнда.
Хар қадамда Маркет гуллар,
Қайда қолди шархловчилар?
Бирга олиб, ўнга пуллар,
Маркетдаги нақдловчилар.
Тахмонларда тўлиб кетган,
Турфа рангли хўб сара мол.
Узоқ йиллар кўплар кутган,
Молларга боқ бўлмасдан лол.
Сиз тужжорлар кўп суюнманг,
Сотув даври келибди деб.
Эл хақига кўп тегинманг ,
Ажаб замон бўлибди деб.
Сотувда хам чегара бор,
Ўтманг қизил чизиқлардан.
Қайнаб тошар хар кун бозор,
Чиқманг қонун-ёзиқлардан.
Хамма нарса мумкин дея,
Борманг одам овларига.
Инсофини еганларнинг,
Тушуб қолманг ғовларига.
Хато ўйлаб, тужжорат деб,
Ўтманг одам савдосига.
Айланмангиз билиб туриб,
Сотқинликнинг шайдосига...
Берилиб кўп тужжоратга,
Қолманг ортиқ хижолатга...
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |