Ени-Кале (украинча: Єні-Кале; русча: Еникале; туркча: Еникале; қрим татарча: Еñи Қале деб ҳам ёзилади) — Керч шаҳридаги Керч бўғози қирғоғидаги қал’а.

Қалъа
Єні-Кале

Ени-Кале минораси
Умумий маълумот
Тури Меҳмонлар учун диққатга сазовор жой
Жойлашуви Қрим, Россия
Шаҳар Керч
Координаталар 45°20′57″Н 36°36′17″Э / 45.34917°Н 36.60472°Э / 45.34917; 36.60472
Қурилиши тугаган 1706-йил
Дизайн ва конструксия
Муҳандис Голоппо

Тарихи

Қадимги даврда бу ҳудудда қадимги юнон шаҳри Мйрмēкион жойлашган бўлиб, бу ердан кўплаб қадимий ашёлар топилган[1][2].

Ени-Кале 1699-1706-йилларда Усмонли турклар таркибидаги Қрим хонлигига тегишли бўлган Керч ярим оролида барпо этилган. Еникале номи туркча „Янги қал’а“ маъносини англатади (ени – янги, кале – қал’а). Қал’а қурилиши Исломга кирган италиялик Голоппо раҳбарлигида барпо этилган. Қурилиш жараёнида бир нечта франсуз муҳандислари ҳам иштирок этган[3].

Янги-Қал’а кучли замбараклар билан қуролланган бўлиб, Керч бўғози қирғоғида муҳим стратегик аҳамиятга эга эди. Қал’а 25 000 квадрат метр майдонни эгаллаган бўлиб, унда иккита ўқ-дори омбори, қурол-яроғ омбори, сув ҳавзаси, турар-жой бинолари, ҳаммом ва масжид мавжуд эди. Янги-Қал’ада тахминан 800 нафар турк ва 300 нафар қрим-татар аскарлари жойлаштирилган эди. Қал’анинг заиф томони ҳудудда ичимлик сувининг етишмаслиги бўлиб, шу сабабли қал’адан бир неча километр узоқликда жойлашган булоқдан сув олиб келиш учун ерости сув қувури қурилган эди. Шунингдек, Ени-Кале пошонинг қароргоҳи вазифасини ҳам бажарган.

1768-1774-йиллардаги Рус-турк уруши даврида Россия қўшини 1771-йил ёзида Қримга бостириб кирди. Усмонли турклар империясидан қўшимча кучлар олдинроқ етиб келган бўлса-да, турклар Ени-Калени ташлаб кетишга қарор қилади. Генерал Николай Борзов бошчилигидаги рус ҳарбий бўлинмалари 1771-йил 21-июн куни қал’ага кириб бордилар[4]. Ени-Кале қўмондони бўлган Абаза Муҳаммад Пошо Синопга қочиб кетди ва султон уни ҳарбий муваффақияцизликлари учун ўлим жазосига ҳукм қилган.

1774-йилдаги Кючюк-Кайнаржа сулҳи натижасида Керч ва Ени-Кале қал’аси Россияга топширилди. Қал’а кейинчалик Таврия губерниясининг Керч-Еникале шаҳар маъмурияти таркибига кирди.

ХИХ асрда қал’а руслар томонидан ҳарбий шифохона сифатида фойдаланилган. 1880-йиллардан бошлаб Ени-Кале бутунлай ташландиқ ҳолатга келиб қолган.

Бугунги кунда Ени-Кале вайроналарига сайёҳлар тез-тез ташриф буюришади. Керчнинг қўшни тумани ҳам Ени-Кале деб номланади.

Галерия

Манбалар

Ҳаволалар