Yuqori Chirchiq tumani
Юқори чирчиқ тумани — Тошкент вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентябрда ташкил этилган. 1959-йилда Паркент тумани, 1962-йилда Бўстонлиқ тумани қўшилди. 1964-йилдан Бўстонлиқ, 1979-йилдан Паркент тумани ажралиб чиқди.
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Тошкент вилояти |
| Маъмурий маркази | Янгибозор (шаҳарча) |
| Асос солинган санаси | 1926 |
| Ҳоким | Атемов Ускенбай Бусинович[1] |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Аҳоли (2021) | 136 046 [2] |
| Динлар таркиби | мусулмонлар |
| Майдони | 440 км² |
| Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси |
469 м |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Расмий сайти | ҳттп://www.юқоричирчиқ.тошвил.уз/ |
| Харитада | |
|
| |
Географик жойлашуви
Шимоли-шарқдан Бўстонлиқ ва Паркент туманлари, жануб ва жануби-шарқдан Оҳангарон тумани, жануби-ғарбдан Ўрта Чирчиқ, ғарбдан Тошкент шаҳри ва Қибрай туманлари билан чегарадош. Майдони 0,44 минг км². Аҳолиси 136 046 киши (2021). Туманда 1 шаҳарча (Янгибозор), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Арғинчи, Сосбақа, Бордонкўл, Жамбул, Оқовул, Наврўз, Саксонота, Суранкент, Тинчлик) бор. Туман маркази — Янгибозор шаҳарчаси[3].
Табиати
Туман ҳудуди Чирчиқ дарёсининг чап соҳилидаги текисликда, ўртача 550 м баландликда жойлашган. Иқлими континентал. Шарқ ва шимолдан Чатқол тизмаси билан ўралган. Қиши бирмунча совуқ, ёзи иссиқ. Январнинг ўртача температураси —1,5° дан —2° гача, энг паст температура — 20°. Июлники 25—28°, энг юқори температура 41—42° гача. Йиллик ўртача ёғин 350-400 мм. Вегетация даври 200 кун. Туман ҳудудидан ўтган Қорасув, Чирчиқ дарёлари, Паркент, Ҳондам каналлари, Оққулик, Ёйилма, Қизилсой сойларидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда фойдаланилади. Тупроқлари бўз тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан шўра, қамиш, юлғун; кийикўт, исириқ, гулхайри, қораандиз, қизилмия, эрмон сингари доривор гиёҳлар ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, тулки, ондатра, юмронқозиқ, сувилонлар; қушлардан ёввойи ўрдак, тустовуқ, қирговул ва бошқалар учрайди.
Аҳолиси
Аҳолиси асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқлар, корейслар, руслар, татарлар ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 256 киши (2005). Шаҳар аҳолиси 12950 киши, қишлоқ аҳолиси 99550 киши (2005).
Хўжалиги
Туман иқтисодиёти, асосан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ихтисослашган. Пахта тозалаш, қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш тажриба заводи, босмахона, МТП, тошшағал майдалаш ва саралаш кти, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, 300 кичик корхона ва бошқалар ишлаб турибди. 6 қўшма корхона фаолият кўрсатади. Туманда 5 ширкат, 830 фермер хўжалиги мавжуд. Суғориладиган ерларда пахта, баҳорикор ерларда дончилик; шунингдек, чорвачилик, пиллачилик ривожланган. Юқори Чирчиқ туманида фойдаланиладиган ерларнинг 6,3 минг га майдонига пахта, 12,8 минг га майдонига ғалла, 1,1 минг га ерга сабзавот экинлари экилади. Тутзор, пичанзор ва яйловлар бор. Боғдорчилик, токчилик ривожланган. Туман хўжаликларида 29,5 минг қорамол, 14,9 минг қўй ва эчки боқилади.
Ижтимоий соҳа
Туманда 40 умумий таълим мактаби (24,2 минг ўқувчи), болалар мусиқа мактаби, касб-ҳунар коллежи фаолият кўрсатади. 24 кутубхона, 6 маданият уйи, 10 клуб муассасаси аҳолига хизмат кўрсатади. 3 стадион, 35 спорт зали, 37 футбол, 40 баскетбол, 14 қўл тўпи майдонлари бор. Туман марказий касалхонаси ва унинг бўлимлари, туғруқхона, поликлиника, 19 қишлоқ врачлик пункти, 2 та диспансер, 4 фелдшеракушерлик пункти ва бошқалар тиббий муассасаларда 149 врач, 850 ўрта тиббий ходим ишлайди. 1932-йилдан „Суръат — қарқш“ туман газ. (ўзбек ва қозоқ тилларида) нашр этилади (адади 2396).
Манбалар
- ↑ ЙУҚОРИ CҲИРCҲИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ[сайт ишламайди]
- ↑ „ТОСҲКЕНТ ВИЛОЙАТИ АҲОЛИСИ: ҚАЭРДА ҚАНCҲА?“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-август.
- ↑ „СОАТО Система обозначений административно-территориальных образований“ (деадлинк). 2012-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-октабр 2011-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |