Yusuf Najmuddin
Саид Юсуф Нажмуддин бин Саид Закиюддин[1] (арабча: يوسف نجم الدين) (ҳижрий1213-йил 18-Жумадил охир / 1798-йил 27-ноябрда вафот этган, Сурат, Ҳиндистон) Мустаълийлик таркибидаги Довуди Боҳра мазҳабининг 42-Даъи ал-Мутлақ (Мутлақ миссионер) лавозимида фаолият олиб борган. У 41-даъи Абдуттоййиб Закиюддин ибн Бадруддиндан кейин бу диний лавозимга тайинланган.
Саид Юсуф Нажмуддин | |
|---|---|
يُوسُف نَجمُ الدّين | |
|
Суратдаги Мозори Сайфининг Қубба Нажмиясидаги Саид Юсуф Нажмуддин қабри. | |
| Унвони |
|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1764-йил |
| Вафоти |
27-ноябр 1798-йил |
| Мозори Сайфи, Сурат, Ҳиндистон | |
| Дини | Ислом |
| Турмуш ўртоқ(лар)и | Манак АаиСоҳиба |
| Фарзандлари |
|
| Ота-онаси |
|
| Диний оқими |
Исмоилий Довуди Боҳра |
| Юриспруденсия | |
Ҳаёти
У 1764-йилда Жамнагарда туғилган ва отаси Саид Абдутоййиб Закиюддин ибн Бадруддиндан таълим олган. Унинг онаси Ратан Ааи Соҳиба бинту Саид Хон Бҳаисоҳиб эди. Унинг учта укаси бўлган: Саид Абде Али Сайфуддин, Саид Шайх Одам Сафиюддин ва Саид Абдулқодир Ҳакимуддин.
У Шайх Митҳа Бҳаи бин Шайх Одам Сафиюддин бин Саид Нуруддиннинг қизи Манак Ааи Соҳибага уйланган. Бу никоҳдан Саид Юсуфнинг Зайнаб Байсоҳиба ва Ҳавва Байсоҳиба исмли икки қизи бўлган.
Фаолияти
Саид Юсуф Нажмуддин ҳижрий 1200-йилда, 23 ёшида Даъи ал-мутлақ бўлган[2]. Унинг Даъват даври ҳижрий 1200-1213-йиллар (милодий 1787-1799) оралиғига тўғри келади. Ҳижрий 1204-йилда у Аҳмадободни зиёрат қилган ва аввалги даъилар қабрлари ва мақбараларини тиклашни бошлаган. Ҳижрий 1207-йилда у Дўнғамга ташриф буюриб, у ерда Сайид Нуруддин мақбарасини қурдирган. Суратга борадиган йўлда у Пешва Мадҳаврао ИИ даврида қисқа вақт Пуне шаҳрида яшаган.
Унинг даврида Даъват идораси Бурҳонпурдан Суратга кўчирилган.
Вафоти
Саид Юсуф 36 ёшида вафот этган. У Бҳармал уруғидан Мавлоно Ража бин Мавлоно Али наслидан бўлган еттинчи даъи эди. Унинг қабри Суратдаги Мозори Сайфининг Қубба Нажмиясида жойлашган.
Манбалар
- ↑ Лист оф Седнас (Wайбаcк Мачине сайтида Жулй 16, 2012, санасида архивланган)
- ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-март.
Ҳаволалар
- Дафтарй, Фарҳад, Тҳе Исмаили, Тҳеир Ҳисторй анд Доcтрине (Чаптер -Мусталиан Исмаилисм- п. 300-310)
- Латҳан, Ёунг, Религион, Леарнинг анд Сcиэнcе
- Бачарач, Жосепҳ W. Мери, Медиэвал Исламиc Cивилисатион