Zaʼfaron
Заъфарон (Cроcус сативус Л.) — сапсаргулдошларга мансуб, кўп йиллик ўцимон туганак пиёзли ўсимлик. Ёввойи хилда учрамайди. Табиатда ўзи кўпаёлмайди — у стерил ўсимлик, я’ни уруғ бермайди. Фақат инсон томонидан пиёзчалар орқали кўпайтирилади.
Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Жанубий Европа, Озарбайжонда катта майдонларда экилади. О’збекистонда ҳам плантациялари ташкил этилди.
Жуда ко'плаб давлатларда у "энг қиммат гул" номи билан машҳур. О'збекистонда унинг 1 грамм миқдори нархи о'ртаcга 100 минг со'мни ташкил қилади
Ҳар бир гултождан атиги 3 та стигма (гултож) чиқади -- шу сабабли йиг'иш жуда секин ва зерикарли жараён ҳисобланади. 90—100 минг дона гулидан 1 кг қуриган гул тумшуқчалари олинади. За'фарон йиг'иш ишлари ко'пинча эрталаб жуда эрта (қуёш чиқмасдан) бошланади, чунки қуёш чиққач, гуллар ёпилиб қолади.
Гулининг қуритилган тумшуқчалари мураббо, тортлар ранги ва таъмини яхшилаш, озиқ-овқат (пишлоқ, сариёғ, ликёр ва б. ранг бериш учун), парфюмерия (атир-упа) саноатида ишлатилади. Халқ табобатида за’фарон о’нлаб хасталикларни даволашда ишлатилган Абу Али ибн Сино за’фарон инсон терисининг рангини чиройли, ко’зни равшан, юракни қувватли, нафас а’золарини сог’лом қилишини ёзиб қолдирган.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, за'фарон ҳаддан ташқари ко'п исте’мол қилинса, у заҳарли та’сир ҳам кўрсатиши мумкин (тахминан 5 граммдан юқори миқдор хавфли ҳисобланади).
Гул ҳақида биологик ма'лумотлар
- За'фарон пиёзи диамтери -- 1-2 cм
- Барги -- оч сариқ, 5-15та, эни 2 мм, туксиз
- Гули -- 1-4 та
- Гултожи -- оқиш, пастки қисми (ташқи томондан) бинафшаранг, узунлиги 2-4 cм
- Чангчилари -- гулқо'рг'ондан қисқа
- Ко'саги -- чо'зиқ, эни 6-7 мм
- Гуллайди -- феврал-июн ойларида
- Мева беради -- апрел-август ойларида
Кимёвий таркиби
За’фароннинг кимёвий таркиби мураккаб бўлиб, у асосан каротиноидлар, гликозидлар ва учувчан ароматик бирикмалардан ташкил топган. Энг муҳим фаол моддалар — кроцин, кросетин, сафранал ва пиcроcроcин ҳисобланади. Бу моддалар ўсимликнинг ранг, ҳид ва биологик та’сир хусусиятларини белгилайди.
Кроцин
Кроцин — сувда эрувчан каротиноид бўлиб, за’фароннинг ёрқин сариқ-тўқ сариқ рангини беради. Кимёвий жиҳатдан у диэстер шаклидаги кросетин кислотаси ва глюкоза молекулаларидан ташкил топган гликозид ҳисобланади. Кроцин молекуласи кучли антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, у ҳужайраларни эркин радикаллар та’сиридан ҳимоя қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кроцин липид пероксидланишини камайтиради ва нерв ҳужайраларини ҳимоя қилади.
Тиббиётдаги о'рни ҳақида
Неврологиядаги о'рни
Замонавий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, за’фарон экстракти, айниқса кроцин ва сафранал моддалари орқали марказий асаб тизимига ижобий та’сир кўрсатади. Масалан, депрессия билан боғлиқ клиник тадқиқотларда кунига ўртача 30 мг за'фарон экстракти қабул қилиш натижасида беморларнинг руҳий ҳолати сезиларли яхшилангани аниқланган.
Кардиологиядаги о'рни
За’фарон юрак-қон томир тизимига ҳам фойдали ҳисобланади. Кросетин қон томирларини кенгайтиришга ёрдам беради, бу эса қон айланишини яхшилайди ва юрак фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Антиоксидант хусусиятлари туфайли за'фарон холестерин миқдорини камайтиришга ва атеросклерознинг олдини олишга ёрдам беради.
Иммун системасидаги о'рни
За’фароннинг яна бир муҳим жиҳати — унинг яллиғланишга қарши ва иммунитетни мустаҳкамловчи та’сиридир. У организмда яллиғланиш жараёнларини камайтиради ва умумий қаршиликни оширади. Шу сабабли у халқ табобатида ҳам кенг қўлланилади.
Онкологиядаги о'рни
Сўнгги йилларда онкология соҳасида ҳам за’фарон устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илмий изланишларга кўра, кроцин айрим саратон ҳужайраларининг ўсишини секинлаштириши ва уларнинг нобуд бўлиш жараёнини фаоллаштириши мумкин. Бу ҳали тўлиқ даволаш воситаси эмас, аммо истиқболли йўналиш сифатида қаралмоқда.
За'фарон етиштириш
За’фароннинг тиббиётдаги қўлланилиши билан бирга, уни етиштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон шароитида, айниқса Самарқанд вилояти ва Қашқадарё вилояти ҳудудларида за’фарон етиштириш учун қулай иқлим мавжуд. Бу ҳудудларда етиштирилган за’фаронларда биоактив моддалар миқдори юқори бўлиши кузатилган Етиштириш Плантация яратишда ўсимликнинг кимёвий сифатини сақлаш муҳим ҳисобланади. Масалан, ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш ва тўғри қуритиш кроцин ва сафранал миқдорини сақлаб қолади. Акс ҳолда, нотўғри сақлаш натижасида бу моддалар парчаланиб кетиши мумкин.
Етиштириш босқичлари
1-босқич: Аввало қуритилган стигма қисмлари майдаланади, шунда моддалар эритувчига осон ўтади.
2-босқич: Кейин хомашё сув ёки спиртга солиниб, экстраксия жараёнида фойдали моддалар эритмага ажратилади.
3-босқич: Ҳосил бўлган эритма филтрланиб, ортиқча қаттиқ қолдиқлардан тозаланади ва қуюқлаштирилади.
4-босқич: Учувчан моддалар эса буғли дистиллация орқали алоҳида ажратиб олинади.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |