Zakia Zaki
Закиа Заки (тахминан 1972-йил – 2007-йил) Афғонистоннинг Кобул шимолидаги Афғонистон Тинчлик радиоси (Сада-и-Сулҳ) стансиясининг афғон журналисти эди. Закиа АҚШ кучлари Афғонистонда уруш бошлаганидан кейин (2001-йилдан ҳозирги кунгача) Толибонга қарши чиққан биринчи афғон журналисти деб тан олинган, шу билан бирга у Афғонистонда гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари каби масалалар бўйича курашган, аёлларни ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилган. Унинг ўлдирилиши маънавиятли, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила оладиган афғон аёлларига қарши уюштирилган ҳужумларнинг бир намунаси сифатида кўрилган[1].
| Закиа Заки | |
|---|---|
| Таваллуди |
1972 Афғонистон |
| Вафоти |
Июн 4, 2007 Жабал Сараж, Жабал Сараж тумани, Парwан, Афғонистон |
| Касби | Журналист |
| Фаолият йиллари | 8 йил |
| Турмуш ўртоғи | Абдул Аҳад Ранжабр |
| Болалари | 6 нафар |
Шахсий ҳаёти
Закия Заки ўз жамиятида мустақил ва фаол аёл сифатида танилган. 35 ёшли аёл Афғонистон Тинчлик радиоси асосчиси бўлиш билан бирга маҳаллий мактабнинг директори ҳам бўлган[2]. Закиа ва унинг турмуш ўртоғи Абдул Аҳад Ранжабрнинг олти фарзанди – тўрт ўғил ва икки қизи бўлган. Оила Кобулдан 40 мил шимолда бўлган Парвонда истиқомат қилган[3].
Фаолияти
Журналистликдан ташқари, Заки мактаб ўқитувчиси ҳам бўлган ва 2005-йилда парламент сайловида қатнашган[4]. Афғонистоннинг Парвон, Жабал Сараж тумани, Жабал Сараж шаҳридаги Афғонистон Тинчлик Радиоси (Сада-и-Сулҳ) асосчиларидан бири ҳамда фаол журналисти бўлган. Телеканал АҚШ томонидан молиялаштирилган. Радиода кўпинча аёллар ҳуқуқлари ва Толибон исёнлари каби мунозарали масалалар бўйича эшиттиришлар олиб борилган. Қўшма Штатлар ҳар кунги 6 соатлик радиоэшиттиришни яширин равишда молиялаштирди. Афғонистон „Тинчлик“ радиоси 2001-йил октабр ойида Толибоннинг дастлабки қулаши ортидан бошланган[5]. Маҳаллий саркардалар ва консерваторлар радиостансияни ёпмоқчи бўлишди ва Заки ўлдирилишидан бир неча кун олдин унга ўлим билан таҳдид қилишди[6][7].
Ўлими
Заки 2007-йил апрел ойида Кобул ташқарисида яшаб турган ўз уйида ўлдирилган. Закия Закига ўлдирилишидан олдин радиодаги фаолиятини тўхтатмаса, ўлдирилиши билан таҳдид қилинган эди. 2007-йил 4-июнда ярим тунда тўппонча ва милтиқ билан қуролланган уч киши Закининг уйига кириб, у ухлаб ётган вақтида боши ва кўкрагига 7 марта ўқ узиб қочиб кетишган. Унинг олти нафар фарзандидан иккитаси ўша хонада бўлган, бироқ улар ҳеч қандай жароҳат олмаган. Закинг 7-8 ёшли ўғли отасига қўнғироқ қилиб, Закининг ўлими ҳақида хабар берган. Закини ўлдиришга алоқадор бўлган учта қуролли шахс ҳеч қачон аниқланмаган.
Унинг ўлдирилиши Афғонистон бош вазири томонидан "террор ҳужуми " деб баҳоланган[8] Афғонистондаги терроризмга қарши операциялар бўлими бошлиғи Абдул Манан Фараҳининг айтишича, Закининг ўлдирилиши бўйича ҳибсга олинган гумонланувчилар Ҳизб-и Исломийга алоқадор деб ҳисобланган.
Закиа Заки Толибон ҳукмронлиги даврида ўз фикрларини эркин билдира олган кам сонли аёл журналистлардан бири эди. Шакаиба Санга Амаж (баъзан Шакиба деб ҳам аталади) Кобулда жойлашган яна бир журналист аёл эди. Амаж 22 ёшда бўлиб, Закининг ашаддий рақиби эди. Амажнинг ўлдирилиши Закиникидан атиги олти кун олдин 1-июнда содир бўлган[6]. 2001-йилда Толибон қулаганидан кейин Афғонистонда аёлларнинг ҳаёти бироз яхшиланди, бироқ ҳалигача аёлларнинг омма эътиборида бўлиш ғоясини рад этиб келади[9].
Яна қаранг
- Афғонистондаги урушда ҳалок бўлган журналистлар рўйхати (2001-йилдан ҳозирги кунгача)
Манбалар
- ↑ „Ҳусбанд ревеалс тҳреац то Афгҳан жоурналист“. ББC Неwс (2007-йил 14-июн). Қаралди: 2016-йил 12-сентябр.
- ↑ „Афгҳанистан: Анотҳер жоурналист киллед ин Афгҳанистан“. АсиаНеwс.ит (2007-йил 7-июн).
- ↑ Сиэнкиэwиcз, Матт. Тҳе Отҳер Аир Форcе: У.С. Эффорц то Решапе Миддле Эастерн Медиа Синcе 9/11. Рутгерс Университй Пресс, 2016 — 118–119-бет.
- ↑ Wалш. „Сеcонд фемале Афгҳан жоурналист киллед ин фиве дайс“ (2007-йил 6-июн).
- ↑ „Афгҳан wоман радио ҳеад шот деад“ (2007-йил 6-июн).
- ↑ 6,0 6,1 „Фемале Афгҳан жоурналист шот деад“. Ал Жазеэра (2007-йил 5-июн).„Фемале Афгҳан жоурналист шот деад“. Ал Жазеэра. Жуне 5, 2007.
- ↑ Жоҳн-Паул Форд Рожас. „Мариэ Cолвин киллед ин Сйриа: отҳер фемале жоурналисц киллед“. Тҳе Телеграпҳ (УК) (2012-йил 22-феврал).
- ↑ „Ҳигҳ профиле wоман радио босс мурдеред“. Репортерс Wитҳоут Бордерс (2007-йил 6-июн). 2021-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
- ↑ Танг. „Афгҳан wомен таргец оф виоленcе“. СеаттлеПИ (2007-йил 26-июн).