Zardolu
Зардолу - сариқ ўрик.Форс-тожик тили материали бўлган ушбу сўз зард ва оли бўлакларидан иборат бўлиб, зард — сариқ ранг маъносини билдиради. Сўзларда, кўпинча, уни ташкил қилувчи бўлакларнинг асоси маълум болмайди. Қўшма сўзларнинг кўпчилигида эса компонентлар ҳам у даражада ўзаро қоришиб кетмаган бўлади. Бу сўзда ҳам иккала компонент аниқ. Зардолу сўзи ҳам шу формада ХВ асргача бўлган туркий ёзма манбаларда учрамайди. Алишер Навоий асарида: Ширада зардолу этиб қанд ҳал, Йўқ қаду амруд қадуйи асал. (Ҳайрат ул-аброр 214)
Зардолу сўзининг келиб чиқиши
Қадимги эрон тилида (эрамизгача ИХ — ВИ асрларда) зайису — зайиcа — сариқ, олтин рангли маъносини англатган сўз, кейинчалик зард формасига келиб қолган. Бунда яна зар, заррин сўзларини ҳам эътиборга олиш керак. Шундай қилиб, зард сўзи ҳам ясама бўлиб, у зард ёки зарт бўлиши керак. Чунки -т, -д ясовчи қўшимчаси форс тилида ранг билдирувчи сўзлар ясашда қатнашади. Бундан ташқари, ўзбек ва бошқа туркий тиллардаги сариқ, кўк сифатлари эроний тиллардаги зар, зард, кабут, кабуд сўзлари билан асоси яқин бўлса керак. "Ғиёс ул-лугат"да ҳттпс://савия.уз/ижод/тилшунослик/қимматли-лугат/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-03 санасида архивланган) зардолу формасида берилган. Аммо зард сўзининг этимони аниқланган эмас.
Зардолу сўзи ишлатилган манбалар
„Бобурнома“да ҳам зардолу (Бобур, 1960, 39, 61), „Туркий тиллар луғати“да (Будагов, 1868, 1, 604) форс тилида зардалу, афғон тилида зардалу, тожик тилида зардоли, урду тилида зард-алу каби формаларда қўлланади.
Зардолу сўзи диалектикада
Зардолу туркий тилларнинг бирортасида ҳам қўлланмайди. Фақат ўзбек тилининг Самарқанд-Бухоро диалектида зардоли, Қашқадарё шеваларида ҳам зардоли шаклида қўлланади. Зардолу сўзи ўзбек тилининг Самарқанд-Бухоро диалектикада, яна форс-тожик тилининг таъсири нисбатан кучли бўлган диалект, шеваларда залдор — зардол формасида метатеза ҳодисаси асосида қўлланади.
Бошқа номлари
„Девону луғотит турк“да шу мевани аташ учун сарғ эрук тил бирлиги қўлланган.
Ҳаволалар
- [ҳттпс://www.гетамап.нет/мапс/тажикистан/тажикистан_(генерал)/_зардолу_перевал/ Зардолу сўзи ҳақида
- (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-03 санасида [ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20221203161852/ҳттпс://савия.уз/ижод/тилшунослик/қимматли-лугат/ архивланган) Ғиёс ул-луғат
Манбалар
- ↑ Вафоев, Баҳром. Мева номлари, "ФАН" нашриёти, 1991 — 12-13-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251.