Zaryad taqsimoti
Заряд тақсимоти
Атомлар ҳақидаги илмий таълимот ҳозирги замон фанининг мустаҳкам пойдеворидир. Бениҳоя хилма-хиллигидан қатъи назар, моддий жисмлар атомлардан ташкил топиб, ҳар қандай атомда мусбат электр ва манфий электр маълум миқдорда тақсимланган. Электр миқдори заряд деб аталади. Бирор зарядга эга бўлган заррани зарядланган зарра ёки қисқача зарра деб ҳам юритилади.
Ҳаракациз заряд ўз атрофида фақат электр майдон ҳосил қилади. Ҳаракатдаги заряд эса электр майдон билан бирга магнит майдон ҳам ҳосил қилади. Электромагнит майдон ўзаро боғланган электр ва магнит майдонлардан иборат. Зарядларнинг ўзаро таъсири фақат уларнинг электромагнит майдонлари туфайлигина юзага келади.
Шундай қилиб, ҳар қандай моддий жисм ёки моддий жисмлар системаси, аслида бўшлиқдаги электромагнит майдонлар воситасида ўзаро таъсир қилувчи зарядлардан ташкил топган.
Экспериментлардан маълумки, бирор соҳадаги умумий заряд шу соҳанинг айрим қисмларидаги зарядларнинг йиғиндисига тенг. Бу хусусият заряднинг аддитивлик хусусияти дейилади.
Агар бирор система зарядлардан ташкил топса, бу системанинг йиғинди заряди, яъни умумий заряди
Мавжуд заряд қандайдир ўлчамларга эга бўлган бирор ҳажмда жойлашган бўлади. Заряддан жуда узоқ нуқтанинг масофаси заряд ўлчамларига нисбатан жуда катта бўлиши мумкин. Текширилаётган масофага нисбатан ўлчамлари чексиз кичик бўлган заряд нуқтавий заряд дейилади.
Энди заряднинг фазодаги узлуксиз тақсимоти тушунчасини киритайлик.
Зарядларнинг ҳажмий зичлиги
Бирор ҳажмда заряд жойлашган бўлсин. У ҳолда шу ҳажмнинг элементида заряднинг элементи жойлашган бўлади.
Заряднинг ҳажмий зичлиги тушунчасини қуйидагича ифодалаймиз:
Демак, заряднинг ҳажм зичлиги ҳажм бирлигидаги заряд билан ўлчанади. Фазонинг турли нуқталарида заряд зичлиги турлича бўлиши, вақт ўзгариши билан ўзгариб туриши мумкин, яъни заряд зичлиги нуқта ва вақт функсиясидир. У вақтда бўлади.
Зарядларнинг сиртий ва чизиқли зичлиги
Заряднинг тақсимот соҳаси ҳажм эмас, балки сирт ёки чизиқ бўлиши мумкин. У вақтда, юқоридаги сингари заряднинг сиртий зичлиги ва чизиғий зичлиги таърифларини киритиш мумкин:
\ламбда=\дфраc{де}{дЛ},
э=\инт \ламбда дЛ}
Заряднинг сиртий зичлиги юза бирлигидаги заряд билан, заряднинг чизиғий зичлиги эса узунлик бирлигидаги заряд билан ўлчанади.
Нуқтавий зарядга нисбатан заряд зичлиги тушунчасини қўллаш анчагина қулайликлар яратади. Масалан, заряд абсисса ўқи бўйлаб узлуксиз тақсимланган бўлсин:
У вақтда координата бошида жойлашган бирлик мусбат нуқтавий заряд учун зичлик нуқтада чексизликка, ҳамма бошқа нуқталарда нолга айланиб, бу зичликдан дан гача олинган интеграл эса бирга тенг бўлади. Мана шу айтилганлардан фойдаланиб, -функсия тушунчасини киритиш мумкин.
Бирор ихтиёрий ҳажмдаги тўла заряд
бу ерда олинаётган йиғинди ҳажмдаги барча зарядлар бўйича олинган. -функсиядан фойдаланиб, нуқтавий зарядлар системасининг заряд зичлиги қуйидагича ифодаланади:
бу ерда эса номерли нуқтавий заряд радиус-векторидир. Ҳақиқатдан,
Агар биттагина заряд бўлса ва у турган нуқтанинг радиус-векторини десак,
бўлади.
Хуллас, бирор соҳадаги нуқтавий зарядларни шу соҳада узлуксиз тақсимланган ва зичлиги юқоридаги тенгламада ифодаланган заряд деб ҳисоблаш мумкин. Агар берилган соҳада ҳам нуқтавий зарядлар (зичлиги ), ҳам узлуксиз тақсимланган зарядлар (зичлиги ) мавжуд экан, соҳадаги умумий заряд
э=\инт\лефт[\рҳо_{м}+\рҳо_{н}\ригҳт]дВ=\инт\рҳо дВ} бўлади, демак, умумий заряд зичлиги эса
бўлади.
Яна қаранг
Адабиётлар
- Р.Х.Маллин, Классик Электродинамика, Ўқитувчи, Т., 1974
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |