Zaynab Begum
Зейнаб Бегум[а] (форсча: زینب بیگم; 1640-йил 31-майда вафот этган) – Сафавийлар шоҳи Таҳмосб И нинг (ҳ. 1524–1576) тўртинчи қизи. Сафавийлар даврининг энг кучли таъсирга эга ва қудратли маликаларидан бири. Кетма-кет беш нафар Сафавий ҳукмдори даврида яшаган ва турли вазифаларни, жумладан, салтанат бюрократик тизимининг энг юқори поғоналаридаги вазифаларни ҳам бажарган. Кўп йиллар давомида сарой ҳарамида етакчи матриарх бўлган. Баъзан тахтга ким ўтиришини белгиловчи шахс сифатида ҳам ҳаракат қилган. Фаолиятининг энг юқори чўққисига шоҳ Сафий И (ҳ. 1629–1642) ҳукмронлиги даврида эришган. Замондош манбаларнинг кўпида „Сафавийлар сарой сиёсатида сиёсий мўтадиллик ва донишмандликнинг таянчи“ сифатида эътироф этилган[1]. Охир-оқибат, 1632-йилда Сафий И томонидан ҳокимиятдан четлатилган.
| Зайнаб Бегум | |
|---|---|
| Вафоти |
1640-йил 31-май Қазвин, Сафавийлар давлати |
| Дафн этилган жой | |
| Турмуш ўртоғи | Али-Қолихон Шамлу |
| Сулола | Сафавийлар |
| Отаси | Таҳмосб И |
| Онаси | Ҳурихон Хоним |
| Дини | Ислом, шиалик |
Ёшлиги

Зайнаб Бегум Таҳмосбнинг грузин миллатига мансуб хотинларидан бири Ҳурихон Хонум исмли маликадан туғилган[1][2]. Таваллуд санаси номаълум[1]. Ёшлигида Зайнаб Бегумга васий сифатида Шоҳ-Қоли Бег тайинланган. У Шамлу Қизилбошлилар гуруҳининг юқори мартабали аъзоси бўлган[1]. Таҳмосб И 1576-йилда вафот этгач, тахтга Исмоил ИИ (ҳ. 1576–1577) чиққан ва Зайнаб Бегум Дурмиш Хон Шамлунинг набираси Али-Қолихон Шамлуга турмушга берилган[3]. Уларнинг никоҳи 1577-йил 7-декабрдан кўп ўтмай бўлиб ўтган, бироқ афтидан улар ҳеч қачон яқин бўлмаган, чунки Зайнаб Бегум Сафавийлар пойтахти Қазвиндаги сарой ҳарамида яшашда давом этган[1][3].
Зайнаб Бегум жияни, валиаҳд шаҳзода Ҳамза Мирзони қўллаб-қувватлаш орқали ҳокимиятда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Искандар Мунший берган хабарга кўра, 1580-йилларнинг охирида бўлиб ўтган Усмонийлар–Сафавийлар уруши фонида империяни қамраб олган шиддатли фуқаролар уруши пайтида Зайнаб Бегум сарой ҳарамига бош бўлиб турган[1]. 1586-йил охирида Ҳамза Мирзо суиқасд натижасида ўлдирилгач, Зайнаб Бегумга ўзининг шахсий вазири Мирза Лутфуллоҳ Шерозий кўмак берган. Лутфуллоҳ Шерозий кейинчалик бутун давлатнинг бош вазирига айланган[4]. Шундан сўнг Зайнаб Бегум шоҳ Муҳаммад Худобанда (ҳ. 1578–1587) ҳукмронлигининг сўнгги йилларида бошланган тахт ворислиги учун кечган уруш даврида ёш шаҳзода Аббоснинг (бўлажак шоҳ Аббос И: ҳ. 1588–1629) энг муҳим тарафдорларидан бири сифатида фаолият юритган[1].
Ҳокимиятини мустаҳкамлаши

Шоҳ Аббос И ҳукмронлигининг дастлабки йилларида Зайнаб Бегум у билан яқин сирдош бўлиб қолган. Италиялик сайёҳ Пиэтро Делла Валленинг сўзларига кўра, унинг сут онаси вазифасини ҳам бажарган[1]. Бу йиллардан кейин ҳам унинг ҳукмронлигининг дастлабки йигирма йили давомида Зайнаб Бегум Аббоснинг асосий маслаҳатчиларидан бири бўлиб хизмат қилган[1][5]. У ҳарамда етакчи матриарх бўлиб қолган ва Аббоснинг ўғилларини тарбиялаш ишларини назорат қилган. Кўринишидан, маҳаллий ҳокимлар ва ҳарбий саркардалар шоҳ Аббос И ҳузурида уларнинг номидан сиёсий аралашув олиб боришни айнан Зайнаб Бегумдан сўрашган[1].
Аббос И даврида Зайнаб Бегум Сафавийлар бюрократиясидаги тож мулклари (хассеҳ) сектори доирасидаги турли маъмурий ишлар билан яқиндан боғланган. 1592–1593 ва 1613–1614-йиллар оралиғида у тож мулклари сектори таркибидаги Кошон ҳокими бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, унинг ўринбосарлари сифатида фаолият олиб борадиган икки нафар амалдори ҳам бўлган[1]. Шу йилларда, хабарларга кўра, Зайнаб Бегум Язд шаҳрининг жанубий чеккаларида бир неча қишлоқларга эгалик қилган. Бу унга Аббос И ҳукмронлигининг катта қисми давомида ҳудуддаги зардуштийлар жамоасидан ундириладиган жон солиғини йиғиб, уни ўзи учун сақлаб қолиш имконини берган[1]. Ана шу маблағлар ҳисобидан Зайнаб Бегум 1601–1602-йилларда Исфаҳон–Кошон йўли бўйлаб камида битта карвонсарой қурдирган. Орадан бир йил ўтиб, унга салтанат бўйлаб чиқарилган барча шоҳ фармонларида ишлатиладиган муҳрни сақлаш вазифаси (моҳрдāр-э шараф нафадҳ) берилган[1].
1605-йилда Усмонийлар–Сафавийлар уруши пайтида Зайнаб Бегум шоҳ Аббос И га Суфёнда Усмонийларга ҳужум қилишни маслаҳат берган. Бу эса Аббос И нинг фаолиятидаги энг йирик ҳарбий ғалабаларидан бирига олиб келган[6]. Зайнаб Бегум баъзан энг юқори маслаҳат органи бўлган „Давлат кенгаши“ таркибига ҳам киритилган. 1606-йилда мажлисда қатнашган ягона аёл ҳам айнан Зайнаб Бегум бўлган[6][5]. Португалиялик дипломат Антонио де Гоувеанинг сўзларига кўра: „У бу шарафга лойиқ эканини жуда равшан кўрсатган“[6]. Бир неча йил ўтиб, 1611–1612-йилларда Зайнаб Бегум Урганчдан бўлган ўзбек ҳукмдори Вали-Муҳаммадхоннинг саройга келиши муносабати билан берилган шоҳона зиёфатга бошчилик қилган. Вали-Муҳаммадхон Хоразмда фуқаролар уруши бошланганидан сўнг Сафавийлар мулкига қочиб келган эди[1].
Ҳокимиятдан қулаши ва авф этилиши

Бироқ 1613–1614-йилларда Зайнаб Бегум кўздан қолган. У ҳарамдан ҳайдалган ва унинг барча лавозимлари тортиб олинган. Шундан сўнг Қазвинга сургун қилинган ва у ерда уй қамоғида яшаган[1][7]. Бу воқеалар Исфаҳон саройида бўлган юқори мартабали Сафавий амалдорлари ва ҳарбий етакчиларга қарши олиб борилган бир қанча бошқа тозалаш ҳаракатлари билан бир пайтга тўғри келган. Тарихчи Фазлий Хузонийнинг сўзларига кўра, бунга Сафавийлар саройидаги етакчи ижтиҳод Мир Муҳаммад Боқир Домоднинг ҳаракатлари сабаб бўлган[1].
Тахминан 4 йил ўтиб, Зайнаб Бегумга яна саройга қайтишга рухсат берилган. Пиэтро Делла Валле ўз қайдларида 1617-йилда Исфаҳонда уни сарой ҳарами ҳамроҳлигида кўрганини ёзган[1]. Зайнаб Бегум 1627-йил баҳорида шоҳ Аббос И томонидан Фараҳобод ва Исфаҳонда сарой ҳарамининг бошлиғи лавозимига қайта тикланган. Аббоснинг сўнгги бетоблиги пайтларида Зайнаб Бегум сарой табиблари билан яқин алоқада бўлиб, Фараҳободда унинг даволанишини назорат қилгани айтилади[1]. Аббос И 1629-йил 19-январ тонгида вафот этгач, Зайнаб Бегум шахсан унинг жасадини Фараҳободдан Кошонга кўчиришни, шунингдек, сарой ҳарамини Фараҳободдан Исфаҳонга кўчириш логистикаси ишларини назорат қилган[1].
Зайнаб Бегум шоҳ Аббос И даврида кўплаб ҳолатларда ниҳоятда улуғ мавқе, ваколат ва таъсирга эга бўлган бўлса-да, аслида Аббос И нинг вориси шоҳ Сафий И (ҳ. 1629–1642) ҳукмронлигининг дастлабки йилларида таъсири ва қудратининг энг юқори чўққисига чиққан[1]. Замондош сарой солномаларига кўра, Аббос ўлим тўшагида ётганида уни набираси Сам Мирзони (бўлажак шоҳ Сафий И) салтанат тахтига ворис этиб тайинлашга кўндиришда муҳим рол ўйнаган[1]. Сафий И ҳукмронлигининг дастлабки бир неча ойида Зайнаб Бегум ҳар куни мамлакатнинг бутун маъмурий тизими бошида туриб, империя бошқаруви устидан тўлиқ назоратга эга бўлган. Ўша йилнинг ўзида у Усмонийлар–Сафавийлар уруши чоғида Сафий И билан бирга бўлган. 1630-йил 28-майда у Маривон жангидан олдин сарой ҳарамини Голпаеганга бошлаб борган[1].
1632-йил 12-февралда Сафий И бошлаб берган кенг кўламли қонли тозалашлар пайтида шоҳ Зайнаб Бегумга Исфаҳондан Қазвинга кўчишни буюриб, уни саройдан бадарға қилган[5]. Бу ҳукм Зайнаб Бегумнинг шонли ва юқори имтиёзга эга мавқеига якун ясаган. Ўша даврга оид хабарга кўра, Зайнаб Бегум сўнгги кунларини Исфаҳонда ўтказган. Бироқ улкан бойликка эга бўлган ҳолда у сиёсий воқеаларнинг ноаниқ ва хавфли гирдобидан четда, нафақада, осойишта ҳаёт кечириб, вафотига қадар шу тарзда яшаган. Сарой ҳарамидаги етакчи матриарх сифатида унинг ўрнини Муҳаммад Боқир Мирзонинг беваси Дилором Хоним эгаллаган[8]. Зайнаб Бегум 1640-йил 31-майда Қазвинда вафот этган ва Машҳаддаги Имом Ризо зиёратгоҳига дафн этилган[1].
Изоҳлар
- ↑ Шунингдек, Заинаб ёки Зайнаб деб ҳам ёзилади.
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 1,15 1,16 1,17 1,18 1,19 1,20 1,21 1,22 Гҳерегҳлоу 2016.
- ↑ Сзуппе 2003, с. 149.
- ↑ 3,0 3,1 Бабаиэ эт ал. 2004, с. 35.
- ↑ Сзуппе 2003, сс. 153–154.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Сзуппе 2003, с. 160.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 Блоw 2009, с. 173.
- ↑ Маттҳеэ 2012, сс. 37, 203.
- ↑ Блоw 2009, с. 232.
Адабиётлар
- Бабаиэ, Суссан; Бабаян, Катҳрйн; Багҳдиантз-МcCабе, Ина; Фарҳад, Массумеҳ „Сафавийлар хонадони қайта шаклланиши: канизаклар, бичилганлар ва ҳарбий қуллар“, . Шоҳ қуллари: Сафавий Эронининг янги элиталари. И.Б.Таурис, 2004. ИСБН 978-0857716866.
- Блоw, Давид. Шоҳ Аббос: эроний афсонага айланган шафқациз подшоҳ. Лондон, УК: И. Б.Таурис, 2009. ИСБН 978-1845119898.
- Гҳерегҳлоу, Киоумарс (2016). "ЗАЙНАБ БЕГУМ". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Онлине Эдитион. Энcйcлопæдиа Ираниcа Фоундатион. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/зайнаб-бегум.
- Маттҳеэ, Руди. Инқироздаги Форс: Сафавийлар таназзули ва Исфаҳоннинг қулаши. И.Б.Таурис, 2012. ИСБН 978-1845117450.
- Неwман, Андреw Ж.. Сафавий Эрон: Форс империясининг қайта туғилиши. И.Б.Таурис, 2008 — 66-бет. ИСБН 978-0857716613.
- Сзуппе, Мариа „Мақом, билим ва сиёсат: ХВИ аср Сафавий Эронида аёллар“, . Ислом юксалишидан 1800-йилгача Эрондаги аёллар. Университй оф Иллиноис Пресс, 2003. ИСБН 978-0252071218.
Қўшимча адабиётлар
| Викиомборда „Зайнаб Бегум“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Мореэн, Вера Б. (2010). "Зайнаб Бегум". ин Норман А. Стиллман. Ислом оламидаги яҳудийлар энсиклопедияси. Брилл Онлине. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопедиа-оф-жеwс-ин-тҳе-исламиc-wорлд/зайнаб-бегум-СИМ_0022580?с.нум=15&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопедиа-оф-жеwс-ин-тҳе-исламиc-wорлд&с.қ=сафавид.