Zufar Gimayev
Зуфар Фаатович Гимаев (татарча: Зөфәр Фоат улы Гыймаев, 1951-йил 9-январ, Наманган, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР — 2002-йил 15-феврал, Қозон, Татаристон, Россия Федерацияси) — совет ва рус ҳамда татар рассоми, портретчи. Россия Федерациясида хизмат кўрсатган рассом (2012). Татаристон Республикаси халқ рассоми (2017), Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби (2002). Абдулла Тўқай номидаги Татаристон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (2005)[1].
| Зуфар Фаатович Гимаев татарча: Зөфәр Фоат улы Гыймаев | |
| Таваллуди | 9-январ 1951-йил Наманган, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти | 15-феврал 2022-йил (71 ёшда) Қозон, Татаристон, Россия Федерацияси |
| Миллати | Татар |
Таржимайи ҳоли
Зуфар Гимаев 1951-йил 9-январ куни Наманган шаҳри, Тераксой туманида таваллуд топган[1]. Отаси Фаат Шайхелисламович Гимаев 2-жаҳон уруши иштирокчиси, урушдан сўнг оиласи билан Ўзбекистонга сургун қилинган. Онаси Фархижамал Шайхиевна Гимаева. Гимаев оилада ўртанча фарзанд бўлган бўлиб, бир нафар акаси Фердинанд (1947-йилда туғилган) ва бир нафар укаси Шамил (1954-йилда туғилган) бўлган[1]. 1952-йилда отасининг сургун даври тугаб, оила Қозонга кўчиб кетади. Гимаев 1966-йилда Қозон санъат билим юртига ўқишга кириб, уни 1970-йилда тугатади[2]. 1970—1976-йиллари Иля Репин номидаги Ленинград рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик институтида (ҳозирги Санкт-Петербург Бадиий санъат академияси) ўқиб, рассом ва педагог мутахассислиги бўйича институтни битиради[3]. 1980-йилда СССР Фанлар академияси Қозон ижодий рассомчилик устахонасини тугатган[2]. Таниқли рассомлар Александр Дмитриевич Зайсев ва Харис Абдрахманович Якуповдан таълим олган[2]. Гимаев ижодий фаолиятини дастлаб турли ранг-тасвир услубларидан бошлайди, айниқса портрет жанрида алоҳида муваффақиятларга эришган. Рассомнинг Абдулла Тўқай (татарча: Габдулла Тукай), Салих Сайдашев (татарча: Салих Сәйдәшев), Туфан Миннуллин (татарча: Туфан Миңнуллин), Ҳасан Туфан (татарча: Хәсән Туфан), Баки Урманче (татарча: Бакый Урманче), Соҳибжамал Гиззатуллина-Волжская (татарча: Сәхибҗамал Гыйззәтуллина-Волжская) ва бошқа татар маданияти намояндаларининг портретлари танқидчилар томонидан кенг эътирофга сазовор бўлган. Рассом 2022-йил 15-феврал куни саратон касаллигидан вафот этган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ильина М. Е.. Гимаев Зуфар Фаатович (Татарская энциклопедия.), Т. 2, Казань: Институт Татарской энциклопедии Академии наук Республики Татарстан, 2005 — 656-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Файнберг А. Б.. Художники Татарии. Ленинград: Издательство «Художник РСФСР», 1983 — 232-бет.
- ↑ Червонная С. М.. Гимаев Зуфар Фаатович, Художники советской Татарии (мастера изобразительного искусства Союза художников ТАССР), Казань: Татарское книжное издательство, 1984 — 462-бет.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |