Zulfiya
Зулфия Исроилова (1-март 1915-йил — 1-август 1996-йил) — „Зулфия“ номи билан танилган ўзбекистонлик шоира, журналист, таржимон, жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ шоири (1965) ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1984). “Дўстлик” ордени соҳибаси (1995)[1].
| Зулфия Исроилова | |
|---|---|
| Файл:Зулфия Исроилова.жпг | |
| Таваллуди |
1-март 1915-йил |
| Вафоти |
1-август 1996-йил (81 ёшда) Тошкент, |
| Тахаллуси | Самир |
| Фуқаролиги |
|
| Йўналиш | социал реализм |
| Жанр | шеърият |
| Мукофотлари |
|
Таълим
1931-йил Хотин-қизлар педагогика билим юртига ўқишга кириб, 1934-йил тугатган. 1935-йил Ўзбекистон ССР Фанлар қўмитаси қошидаги Тил ва адабиёт институти аспирантурасига ўқишга кирган.
Фаолияти
1938—1940-йилларда Ёшлар ва ўсмирлар адабиёти нашриётида муҳаррир, Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири (1941—1950), „Ўзбекистон хотин-қизлари“ (қаранг „Саодат“ журнали) журналида бўлим мудири (1950—1953), бош муҳаррир (1954—1985) бўлиб ишлаган
Ижоди
Унинг илк шеъри 1931-йилда „Ишчи“ газетасида босилган. Дастлаб 1932 йил „Ҳаёт варақалари“ шеърлар тўплами нашр этилган. Шундан кейин унинг „Темирой“ (1934), „Шеърлар“, „Қизлар қўшиғи“ (1939) шеърий китоблари эълон қилинган. Зулфия шеърий ижодининг порлаши „Уни Фарҳод дер эдилар“ (1943), „Ҳижрон кунларида“ (1944) ва „Ҳулкар“ (1947) тўпламлари билан боғлиқ. Айниқса, Ҳамид Олимжоннинг бевақт вафотидан кейин (1944) ёзилган, руҳий силсилалар ва қалб изтироблари билан тўла шеърлар Зулфия ижодида жиддий ўзгаришлар содир бўлганидан дарак беради. У шахсий фожиаси тасвири орқали Иккинчи жаҳон урушидан катта талафот ва йўқотишлар билан чиққан халқнинг дард ва аламларини ифодалади.
1940-йиллар охирида эълон қилинган Совет Иттифоқининг санъат ва адабиёт тўғрисидаги қарорлари ўзбек адабиётига ҳам катта зарар келтирди. Зулфия бадбин кайфиятлар — пессимистик кечинмалар куйчиси сифатида таъна тошлари остида қолди. Шундан кейин у бошқа қаламкаш биродарлари сингари, „давр ғоялари“ни ифодаловчи шеърлар ёзишга ўтди. Лекин кўп ўтмай, ўзбек аёллари ҳаётини яхши билувчи шоира ва журналист сифатида дугоналари ҳақида шеър ва публицистик мақолалар ёзди, уларни ижтимоий фаолликка чақирди, инсоний ҳақ-ҳуқуқларининг поймол бўлмаслиги учун курашди.
1950-йилларнинг 2-ярмида у Осиё ва Африка ёзувчиларининг тинчлик ва халқаро бирдамлик шиори остида ўтган ҳаракатида фаол қатнашиб, жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида бўлди. Ҳиндистон, Миср, Япония ва қўшни республикаларга қилган сафари шоира ижодида чуқур из қолдирди. „Мушоира“, „Ўғлим, сира бўлмайди уруш“, „Қозоғистон ўланлари“, „Мен чизолмаган сурат“ сингари шеърлари Зулфияга шуҳрат келтирди. Зулфия шеърларида тасвир этилаётган ҳаёт кўлами кенгайб, ижодига хорижий халқлар ҳаёти манзаралари ҳам кириб келди. 70-йил лардан бошлаб унинг ижодидаги миллий ҳаёт тасвирида янги ранглар камалаги пайдо бўлди, ҳаққонийлик ва ҳис-ҳаяжон кучайди. „Ўйлар“ (1965) шеърий гулдастаси билан бошланган воқеликни фалсафий идрок этиш тамойили „Висол“ (1972), „Йиллар, йиллар…“ (1975) шеърий китобларида давом этиб, шоира ижодида чинакам бадиий юксалиш даври бошланганини намойиш этди. У яна достон жанрига қайтиб, устоз Ойбекнинг сўнгги сафарига бағишланган „Қуёшли қалам“ (1970) достонини яратди. Айни пайтда шоира болаларга бағишланган туркум шеърлар ҳам ёзди („Лолақизғалдоқ“, 1975).
Зулфия ҳаётининг муҳим бир қисмини Ҳамид Олимжоннинг адабий меросини ўрганиш ва нашр этиш ишига бағишлади. Ана шу жараённинг узвий қисми сифатида у шоирнинг „Семурғ ёки Паризод ва Бунёд“ достони асосида қўғирчоқ театри учун „Семурғ“ песаси (С. Сомова билан ҳамкорликда) ҳамда „Зайнаб ва Омон“ операси либреттосини ёзди.
Таржималари
А. С. Пушкин, М. Й. Лермонтов. Н. А. Некрасов, М. Воқиф, Л. Украинка, М. Дилбозий, С. Капутикян, Э. Огнецвет, М. Карим, П. Амрита, Й. Багряна ва бошқаларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Унинг асарлари кўплаб чет тилларда, шунингдек, қардош туркий халқлар тилларида нашр этилган.
Мукофотлари
Зулфия халқаро „Жаваҳарлал Неру“ (1968), „Нилуфар“ (1971) мукофотлари ҳамда Ҳамза номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти (1970) лауреати. Шунингдек, у Болгариянинг „Кирилл ва Мефодий“ (1972) орденига сазовор бўлган.
Ўзбекистон ҳукумати атоқли шоиранинг маданиятимиз тараққиётидаги катта хизматларини эътиборга олиб, Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этди. Тошкентдаги кўчалардан бирига унинг номи берилган.
- Ўзбекистон ССР халқ шоираси (24.11.1965)[2]
- Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (16.11.1984)[3]
- Ленин ордени (2 марта) (18.03.1959)[4]; 16.11.1984)[3]
- Меҳнат Қизил Байроқ ордени (3 марта) (11.01.1957[5]; 01.03.1965[6]; 09.09.1971)
- Халқлар дўстлиги ордени (28.02.1975)[7]
- „Ҳурмат белгиси“ ордени (06.12.1951)[8]
- „Меҳнатда ўрнак кўрсатганлик учун“ медали (2 марта) (25.12.1944[9]; 16.01.1950)[10]
- СССР Давлат мукофоти (1976) — „Хотира синиқлари“ достони (1974) ва „Камалак“ тўплами учун[11]
- Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти (1970)[12]
- Дўстлик ордени (25.08.1994)[13]
Нашр қилинган асарлари
- Танланган асарлар (3 жилдлик). Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983—1986.
Оиласи
- Турмуш ўртоғи — Ҳамид Олимжон публицист, адабиёцҳуноси ва жамоат арбоби.
- Қизи — Ҳулкар[14]
- Акаси — Каримжон Исроилов[14].
- Акаси — Нормат Исроилов НКВД Хоразм бўлимида ишлаган. 1937-йил қатаг'онг учраб, Тошкентда отиб ташланган[15].
- Набираси — Лола Муҳиддинова — тарихчи ва таржимон[16].
Манбалар
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 1994-йил 26-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994-йил 25-августдаги "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги э`лон қилинганлигининг уч йиллиги муносабат билан мукофотлаш тўғрисида» ги фармон“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).[сайт ишламайди]
- ↑ „Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг Фармони З. Исроиловага «Ўзбекистон ССР халқ шоираси» деган фахрий унвон бериш тўғрисида“. Совет Ўзбекистони. № 276. 24-ноябр 1965-йил. 1-бет. Қаралди: 6-октабр 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ 3,0 3,1 „СССР Олий Совети Президиумининг Фармони Ёзувчилардан А. А. Ананьев, Зулфия (Зулфия Исроилова), А. С. Иванов, П. А. Куусберг, С. В. Сартаков, С. Н. Ханзадян, М. В. Храпченкога Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони бериш тўғрисида“. Совет Ўзбекистони. № 265. 16-ноябр 1984-йил. 1-бет.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Указ Президиума Верховного Совета СССР О награждении орденами и медалями работников искусства и литературы Узбекской ССР“. Правда востока. № 65. 19-март 1959-йил. 1-бет. Қаралди: 6-октабр 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Указ Президиума Верховного Совета СССР О награждении орденами и медалями СССР колхозников, работников МТС и совхозов сельского хозяйства, партийных, советских, профсоюзных и комсомольских работников Узбекской ССР“. Правда востока. № 21. 11-январ 1959-йил. 2-бет. Қаралди: 6-октабр 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „С наградой вас, люди трудовой доблести!“. Правда востока. № 51. 1-март 1965-йил. 3-бет.
{{cите магазине}}:|қаралган сана=параметрига қиймат берилганда,|урл=параметрига ҳам қиймат берилиши лозим (ёрдам)CС1 маинт: дате формат () - ↑ „СССР Олий Совети Президиумининг Фармони Ёзувчи Зулфия (Зулфия Исроилова)ни Халқлар дўстлиги ордени билган мукофотлаш тўғрисида“. Совет Ўзбекистони. № 52. 28-феврал 1975-йил. 1-бет. Қаралди: 6-октабр 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Указ Президиума Верховного Совета СССР О награждении орденами и медалями работников литературы и искусства Узбекской ССР“ (ПДФ). Советское искусство. № 98. 8-декабр 1951-йил. 1-бет. Қаралди: 6-октабр 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Указы Президиума Верховного Совета СССР О награждении орденами и медалями колхозников, колхозниц, работников сельского хозяйства, промышленности, науки, культуры и искусства Узбекской ССР“ (ПДФ). Ведомости Верховного Совета СССР. № 4. 26-январ 1945-йил. 3-бет. Қаралди: 6-октабр 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Указ Президиума Верховного Совета СССР О награждении орденами и медалями работников промышленности, сельского науки, культуры и искусства Узбекской ССР“. Правда Востока. № 68. 23-март 1950-йил. 2-бет. 2024-09-06да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 6-октабр 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „О присуждении государственных премий СССР в области литературы, искусства и архитектуры 1976 года“ (ПДФ). Советская культура. № 90. ноябр 1976-йил. 5-бет. Қаралди: 6-октабр 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „О присуждении государственных премий Узбекской ССР имени Хамзы в области литературы, искусства и архитектуры“. Правда Востока. № 90. 17-апрел 1970-йил. 2-бет. Қаралди: 6-октабр 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 25 август 1994 года № УП-939 «О награждении в связи с 3-й годовщиной провозглашения независимости Республики Узбекистан»
- ↑ 14,0 14,1 Андоза:Ёутубе2
- ↑ Андоза:Ёутубе2
- ↑ Андоза:Ёутубе2
Адабиётлар
- Султонова М., Ижод саҳифалари, Тошкент, 1975; Зулфия [библиография], Тошкент, 1977; Султонова М., Зулфия, Тошкент, 1985; Иброҳимов М., Қуёшли шеърият ижодкори, Тошкент, 1986; Эҳтиром [нашрга тайёрловчилар: Раҳима Шомансурова, Раъно Раҳмонова], Тошкент, 1995.
- Наим Каримов. м. Г. Гуляма, 1983.
- Қаюмов Л. Шоира Зулфия. Тошкент, Ўзадабийнашр, 1965.
- Мирвалиэв С. Ўзбек адиблари. Тошкент: „Ёзувчи“, 2000.
- Танланган асарлар (3 жилдли), Тошкент, 1985.
Ҳаволалар
- 1-martda tugʻilganlar
- 1915-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- 1996-yilda vafot etganlar
- 1-avgustda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Sotsialistik Mehnat Qahramonlari
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- Lenin ordeni sohiblari
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Xalqlar doʻstligi ordeni sohiblari
- Hurmat Belgisi ordeni sohiblari
- Mehnatda oʻrnak koʻrsatganlik uchun medali sohiblari
- Sovet Ittifoqi mehnat faxriysi medali sohiblari
- SSSR Davlat mukofoti laureatlari
- Hamza nomidagi Oʻzbekiston Davlat mukofoti laureatlari
- Oʻzbekistonlik shoiralar
- Oʻzbekistonlik yozuvchilar
- Oʻzbekiston SSR xalq shoirlari
- Sovet yozuvchilari
- Toshkent davlat pedagogika universiteti bitiruvchilari