Al-Muktafiy
Абу Муҳаммад Али ибн Аҳмад (арабча: أبو محمد علي بن أحمد;) (877/78) (вафоти 908-йил 13-август) машҳур номи ал-Муктафī би-ллоҳ (арабча: المكتفي بالله)[1], 902-йилдан 908-йилгача Аббосийлар халифалигининг халифаси бўлган. Милитарист отаси ал-Му’тадиддан кўра кўпроқ либерал ва ўтроқ. Ҳукуматда амалга оширилган ишларнинг аксарияти вазирлари ва амалдорлари ихтиёрида бўлса-да, ал-Муктафий ўз сиёсатини моҳиятан давом эттира олди. Ҳукмронлиги даврида Сурия чўлидаги қарматияликларнинг мағлуб этилди, Миср ва Суриянинг Тулунийлар сулоласи бошқарадиган қисмларини қайта эгалланди. Византия империяси билан урушда 904-йилда араблар Салоника қамалида катта ғалабага эришган бўлса-да, қисман муваффақият билан давом этди. 908-йилда вафоти сарой бюрократияси учун заиф ҳукмдор ал-Муқтадирнинг ҳокимиятга олиб келинишига йўл очди ва Аббосийлар халифалигининг якуний таназзулини бошлаб берди.
| Ал-Муктафīй биллāҳ المكتفي بالله | |
|---|---|
| Халифа Амир ал-мўминин | |
|
904/5 йилда Бағдодда зарб қилинган ал-Муктафийнинг олтин динори | |
| Аббосийлар халифалигининг 17-халифаси | |
| Салтанат | 902-йил 5-апрел — 908-йил 13-август |
| Ўтмишдоши | Ал Муътадид |
| Давомчиси | Ал Муқтадир |
| Туғилиши |
тах. 877/8 Аббосийлар халифалиги |
| Вафоти |
908-йил 13-август (31 ёшда) Бағдод, Аббосийлар халифалиги |
| Дафн этилган жой | |
| Турмуш ўртоғи |
|
| Фарзандлари |
Абдаллоҳ ал-Мустакфий Абу Аҳмад Муҳаммад |
| Сулола | Аббосийлар |
| Отаси | Ал Муътадид |
| Онаси | Жижак |
| Дини | Ислом (Суннийлик) |
Ёшлик даври
Али ибн Аҳмад 877/78-йилда туғилган. Бўлажак халифа ал-Му'тадид Аҳмад ибн Талҳанинг (892-902) Чиcек („гул“, арабча Жīжак) исмли турк чўрисидан туғилган ўғли[2][3]. У халифа Али номи берилган биринчи халифа эди[4].
У туғилган пайтда Аббосийлар халифалиги халифа ал-Мутаваккилни (ҳукмронлиги 847-861-йиллар) норози аскарлар ўлдириши билан бошланган „Самаррадаги анархия“ деб номланувчи ўн йил давом этган фуқаролар урушини бошдан кечираётган эди. Фуқаролар уруши ал-Му’тамиднинг (870-892) тахтга келиши билан якунланган. Бироқ, ҳокимият амалда ал-Му’тамиднинг укаси, Алининг ота томондан бобоси ал-Муваффаққа тегишли эди. Ҳарбийлар ал-Муваффаққа содиқ қолишди. 877-йилга келиб амалда давлат ҳукмдори бўлди[5]. Вилоятлардаги халифа ҳокимияти „Самаррадаги анархия“ даврида заифлашди. Натижада 870-йилларга келиб марказий ҳукумат Ироқнинг метрополитан ҳудудидан ташқаридаги халифаликнинг кўп қисми устидан назорат қобилиятини йўқотди. Ғарбда Миср устидан назорат Сурияни назорат қилиш масаласида ал-Муваффақ билан курашган Аҳмад ибн Тулун ҳисобигабой берилди. Хуросон ва Ислом Шарқининг катта қисмини Аббосийларнинг содиқ мулозимлари бўлган Саффорийлар ва Тоҳирийлар эгаллаб олди. Арабистон ярим оролининг кўп қисми маҳаллий ҳукмдорлар назоратига ўтган бўлса, Табаристонда радикал Зайдий шиа сулоласи ҳокимиятни қўлга олди. Ироқдаги Занж қуллар қўзғолони Бағдоднинг ўзига ҳам хавф солди. Ушбу ҳолатлар 893-йилда исёнлар бостирилгунга қадар ал-Муваффақ ва ал-Муътадиддан бир неча йиллик машаққатли юришларни талаб қилди[5].
Тахтга чиққанидан кейин ал-Му’тадид отасининг сиёсатини давом эттирди. Жазира, Шимолий Сурия ва Ғарбий Эроннинг баъзи қисмларида халифалик ҳокимиятини тиклади. Самарали маъмуриятни шакллантирди, аммо тинимсиз юришлар ва аскарларни сақлаб туриш зарурати хазина учун жуда қимматга тушди. Чунки армияни сақлаш учун зарур бўлган маблағ билан таъминлаб туриш жуда ҳам зарур эди. Шунга қарамай, ал-Му’тадид ўн йиллик ҳукмронлиги даврида анчагина ортиқча маблағ тўплашга муваффақ бўлди[5]. Шу билан бирга, бюрократия кучайиб борди. Ҳокимиятда фраксиячилик ҳам ривожланиб, икки рақиб „клан“ — Бану’л-Фурот ва Бану’л-Жарраҳ пайдо бўлди. Бу икки гуруҳ мансаб ва ҳокимият учун курашда асосан турли фраксияларни қўллаган, бироқ „мафкуравий“ тафовутлари ҳам бор эди. Бану’л-Жарраҳ аъзоларининг кўпчилиги несторий динини қабул қилган оилалардан чиққан ва бюрократияда насронийларни қўллаган. Бану’л-Фурот қўшинлар устидан қатъий фуқаролик назоратини ўрнатишга ҳаракат қилган ва очиқча бўлмаса-да, шиаликни қўллаган[6][5].
Ал-Му’тадид тўнғич ўғли ва меросхўри Алини вилоят ҳокими этиб тайинлаш орқали ворисликка тайёрлашга ҳаракат қилди. Биринчи навбатда Рай, Қазвин, Қум ва Ҳамадонда ишлади. Мазкур вилоятлардаги ярим автоном ҳокимият Дулафийлар сулоласи 894/95 ва 899-йилда Ал Жазира ва чегара ҳудудларидаги Ал Му’тадид тайинлаган сўнгги маҳаллий ҳукмдор Муҳаммад ибн Аҳмад аш-Шайбонийни тахтдан ағдаргач бекор қилинган эди. Бўлажак ал-Муктафий Раққада истиқомат қилди[2][6][5]. Ал-Му’тадиднинг ишончига кирган дин олими Ибн Абу ал-Дунё Алининг тарбиячиси этиб тайинланди[7].
Халифалик
902-йил 5-апрелда ал-Му’тадид вафот этгач, ал-Муктафий ҳеч қандай қаршиликсиз унинг ўрнига халифа бўлди[2]. Отасининг вазири ал-Қосим ибн Убайдуллоҳ янги халифага бай’ат қилишни буюрди ва ал-Муктафий Раққадан Бағдодга етиб келгунига қадар (20-апрел) барча Аббосий шаҳзодаларини қамаб қўйиш чорасини кўрди[1][3].
Характер ва ҳукумат

Янги халифа 25 ёшда эди. Унинг ҳукмронлик даврида яшаган тарихчи ат-Табарий халифани „ўрта бўйли, келишган, нозик рангдаги, чиройли сочли ва ҳашаматли соқолли“ деб таърифлаган[1][3].
Ал-Муктафий отасидан биноларга меҳрни мерос қилиб олди[1]. Бағдодда ал-Му’тадиднинг учинчи сарой лойиҳаси - Тож саройи қурилишини тугатди. Қурилиш учун Ктесифондаги Сосоний ҳукмдорлари саройи ғиштларини ишлатди. Кўп сонли бинолари орасида „Эшак кубоги“ (Ҳуббат ал-Ҳимар) деб номланувчи ярим доира шаклидаги минора бор эди. Халифа эшакка миниб минора чўққисига чиқиши ва у ердан атрофдаги қишлоқларга қараши мумкин эди. Отасининг сарой қамоқхоналари ўрнида сарой учун жума масжидини қурди. Ушбу масжид ҳозирда Жами ал-Кҳулафа номи билан машҳур Жами ал-Қаср („Сарой масжиди“)[8][9]. Шунингдек, очкўзлик ва қарама-қаршиликда отасига тақлид қилди. Бу эса деярли узлуксиз урушлар билан ўтган қисқа ҳукмронлик даврида яшашга имкон берди[2][1][а] 903-йил май ойида ал-Муктафий Бағдодни тарк этиб, эски пойтахти Самаррага пойтахтни кўчириш мақсадида йўл олди. Янги пойтахт қурилиш нархи қимматлиги туфайли қарорни бекор қилишга мажбур бўлди[3]. Ал Муктафийнинг содда табиати ўта қаттиққўл, шафқациз жазолари билан машҳур бўлган отасига қарама-қарши эди. Ал Муктафий лавозимини эгаллаганидан кейин кўп ўтмай машҳур бўлди. Отасининг ер ости қамоқхоналарини вайрон қилиб, ерни халққа берди, асирларни озод қилди ва ҳукумат мусодара қилган ерларни қайтариб берди[2][1]. У дīwāн ал-маẓāлим мажлисларида шахсан иштирок этиши, оддий халқнинг шикоят ва аризаларини эшитиши билан ҳам ажралиб турарди[4].
Вазир ал-Қосимнинг роли
Ал-Муктафий отаси каби қатъиятли эмас эди ва амалдорлар уни осонликча бошқара олишарди[1]. Халифалигининг дастлабки даврида вазир ал-Қосим ибн Убайдуллоҳ ҳукмронлик қилган. Ушбу вазир жуда қобилиятли ва шуҳратпараст эди. Вазир ўлимидан бироз олдин ал-Му’тадидга суиқасд уюштиришни режалаштирган эди. Янги халифага таъсир ўтказиш учун барча рақибларни шафқацизларча йўқ қилди[2][1].
Шу тариқа ал-Муктафий Бағдодга келганидан сўнг дарҳол вазирдан ҳол-аҳвол сўраб, унга яхши муносабатда бўлишни хоҳлаётганини билдирди. Ал Қосим қамоққа олинган Саффорийлар ҳукмдори Амр ибн Лайсни қатл қилишни буюрди[3]. Орадан кўп ўтмай вазир ал-Му’тадиднинг содиқ бош қўмондони Бадр ал-Му’тадидийни обрўсизлантиришга муваффақ бўлди. Бадр Бағдоддан қочишга мажбур бўлди. Вазир малайлари орқали авф этишни ваъда қилганч, таслим бўлди. Қўмондон 14-августда қатл этилди[3]. Бир неча кундан сўнг ал-Қосим халифанинг амакиси, ал-Муваффақнинг ўғли Абд ал-Воҳидни ҳибсга олишни буюрди. Ҳибсга олишдан сўнг у ҳақида бошқа хабар йўқ[3]. 903-йил сентябрда ал-Муктафий дастлаб ёқлаган ва ал-Қосимга қарши чиққан насроний котиби ал-Ҳусайн ибн Амр ан-Насроний қораланган ва сургун қилинган. Котибнинг идоралари ал-Қосимнинг ўғиллари Ҳусайн ва Муҳаммадга берилган[3]. Ал-Қосим 904-йилнинг март ойида кичик қизини ал-Муктафийнинг гўдак ўғли Абу Аҳмад Муҳаммадга унаштиришга муваффақ бўлди[3]. Шундан сўнг Ал Қосимга давлатдаги юксак мавқеи Исломда биринчи марта махсус фахрий унвон Вали ал-Давла мукофоти берилди[2][1].
Ўша даврдаги бюрократик курашларда ал-Қосим ибн Убайдуллоҳ Бану’л-жарроҳ кланини маъқул кўриб, Бану’л-Фуротнинг шиа гуруҳига қарши турди. Бану’л-Фуротнинг етакчи вакили Абул-Ҳасан Али ибн ал-Фурот 904-йилда вазирнинг ўлими туфайли омон қолди. Ал-Қосим ўлимидан олдин ўрнига Аббос ибн ал-Ҳасан ал-Жаржароий ёки Али ибн Исо ал-Жарроҳни номзод қилиб кўрсатган эди. Ал Жарроҳий лавозимдан бош тортди. Али ибн ал-Фурот тезда ал Аббос ал-Жаржароий ва халифа илтифотига сазовор бўлди[2][1].
Ҳарбий ҳаракатлар
Ал-Муктафийнинг қисқа ҳукмронлиги урушлар билан ўтди[2]. У отаси, энг зўр „ғози халифага“ ўхшамас эди. Ал-Му’тадид юришларда фаол қатнашиб, шахсий намуна кўрсатган. Ҳукмдор ва аскарлар ўртасида ҳомийлик билан мустаҳкамланган садоқат ришталарини шакллантиришга муваффақ бўлган. Ал-Муктафий эса тарихчи Майкл Боннернинг сўзларига кўра, „ўз феъл-атвори ва мулойимлиги билан […] ўтроқ одам бўлиб, аскарлар у ёқда турсин, аҳолида ҳам садоқат уйғотмаган“[5].
Шарқдаги саркардалар билан муносабатлар
Ал-Му’тадид Форснинг катта қисмини бошқарган Саффорийлар билан яхши муносабатларда эмас эди. Саффорийларнинг ислом дунёси шарқий қисмлари устидан ҳукмронлиги Бағдод томонидан тан олинган эди. Халифа ва Саффорийлар Ғарбий Форс, хусусан, Форс ва Кермон вилоятларини назорат қилиш учун кураш олиб бордилар[5]. 901-йилда Саффорийлар Форсни эгаллаб олишди. Бадр ал-Му’тадидийнинг ҳудудни қайтариб олишга уриниши мувафаққияциз якунланди.[11]. Ал-Муктафий тахтга ўтирган вақтда Саффорийлар Райни қўлга киритдилар. Ҳарбий жавоб Бадр ал-Му’тадидий атрофидаги иш туфайли кечиктирилиб, фақат 5-ноябргача қўшинлар минтақага юборилди. Ҳарбий юриш натижаси номаълум, аммо, сомонийлар ўша йили Райни қўлга киритгани маълум[4]. Отаси каби ал-Муктафий ҳам Саффорийлар билан модус вивендига эришишни маъқул кўриб, 902-йилда Саффорийларнинг Форс устидан назоратини тасдиқлади[4][11].
Бағдоднинг Озарбайжон ҳукмдори Юсуф ибн Абил-Саж билан муносабатлари ҳеч қачон барқарор бўлмаган. Муносабатлар ал-Муктафий даврида тобора кескинлашиб борди. 908-йилда Ҳакам ал-Муфлиҳий бошчилигидаги қўшин Ибн Абил-Сажга қарши юборилди. Ал Муктафий вафотидан кўп ўтмай келишувга эришилди. Келишувга кўра, Ибн Абил-Саж халифа ҳукмронлигини тан олди. Эвазига Озарбайжон ва Арманистон губернатори этиб тайинланди[4][12].
Қарматийлар қўзғолонлари
Илк халифаликларга доимо „чўл ва ўтроқ аҳоли ўртасидаги чегарадош ҳудудларда истиқомат қилувчи“ маргинал аҳоли орасида кенг тарқалган ва марказий ҳокимиятга душман бўлган радикал хорижий оқимлари таҳдид солган. 9-асрда шиа таълимотлари асосида бир қатор янги оқимлар пайдо бўлди. Ушбу оқимлар хорижийлар режимларига қаршилик кўрсатишнинг асосий ибораси сифатида таъкидланади[5]. Зайдий имомлар Аббосийлар салтанатининг чекка ҳудудларида, Табаристон (864) ва Яманда (897) мустақил сулолалар барпо этишган[5], аммо ал-Муктафий тахтга келган вақтда халифалик учун асосий таҳдид радикал исмоилий шиа гуруҳ қарматийлар томонидан бўлаётган эди. Қарматийлар сунний исломни диннинг ҳақиқий таълимотларидан четга чиқиш, масалан, Ҳаж ва Каъбага сиғиниш, шунингдек, шаҳарларда яшаш, бадавийларнинг четга чиқариб қўйилиши каби одатлари учун қораладилар. Бинобарин, қарматийлар шаҳарликлар орасида кўплаб тарафдорлар орттиришди. Қарматийлар раҳбарияти асосан шаҳарликлардан иборат бўлса-да, ўтроқ мусулмон жамоаларига ҳужум қила бошлади. Тез орада уларнинг миссионерлик ҳаракатлари тарқала бошлади. 899-йилда қарматийлар Баҳрайнни эгаллаб олишди, Палмира атрофида яна бир база ташкил этилди. Ушбу базадан қарматийлар Суриянинг Аббосий ва Тулуний вилоятларига қарши босқинларни бошладилар. 902-йилда қарматийлар кучсизланиб бораётган Тулунийларни мағлуб этиб, Дамашқни қамал қилдилар. Шаҳар қамалга дош берган бўлса-да, қарматийлар Суриянинг бошқа шаҳарларини вайрон қилишга киришдилар[13][6][5]. Шу билан бирга, куфонлик исмоилий миссионер Абу Абдуллоҳ аш-Ши’ий Кутама берберлари билан алоқа ўрнатди. Унинг прозелитизм ҳаракатлари берберлар орасида тез ривожланди. 902-йилда Ифриқиядаги Аглобид амирлигига қарши ҳужумларини бошлади. Амирликнинг забт этилиши 909-йилда якунланиб, Фотимийлар халифалигига асос солинган[5].
903-йил июл ойида ал-Муктафий қарматийларга қарши шахсан юриш бошлашга қарор қилиб, қўшин бошида Бағдоддан Раққага жўнади. Муктафий Раққада эканлигида амалдаги қўмондонлик қўшин бошлиғи (дīwāн ал-жунд) Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Котибга берилди. Бадр ал-Ҳаммомий ва ал-Ҳусайн ибн Ҳамдон бошчилигидаги Аббосийларнинг бошқа қўшинлари июл ойида Дамашқ яқинида қарматийларга қарши ҳаракат қилдилар. Қўшинлар август ойида Ҳалаб яқинида мағлубиятга учрадилар. Ниҳоят, 903-йил 29-ноябрда Хама яқинида Муҳаммад ибн Сулаймон асосий Қармат қўшини билан тўқнашиб, уни тор-мор қилди. Қарматийларнинг асосий раҳбарларини асирга олди ёки ўлдирди, қўшинларини тарқатиб юборди[4][3]. Ал Муктафий кўплаб асирлар билан Бағдодга қайтиб келди. Муҳаммад ибн Сулаймон қишлоқларни айланиб чиқиш ва қолган исёнчиларни қўлга олиш учун Раққада қолди. Муҳаммад ибн Сулаймон 904-йил 2-февралда Бағдодга ғалаба билан қайтди. Орадан 11 кун ўтиб, 13-феврал куни Муҳаммад ва пойтахтнинг соҳиб аш-соҳиб ал-шуртаси (хавфсизлик бошлиғи) Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ватиқий Куфа ва Бағдоддан йиғилган Қарматия раҳбарлари ва қарматия тарафдорларини оммавий қатл қилишга раҳбарлик қилдилар[3]. Ўша йили Аббосийлар ҳукмдори Баҳрайн маҳаллий қарматийларини мағлуб этиб, Қатиф шаҳрини қайтариб олди[4].
Аббосийларнинг Хама яқинидаги ғалабаси қарматийларни бу ҳудуддан тўлиқ йўқ қила олмади. Мисрдаги қўзғолонни бостириш учун борган маҳаллий ҳоким Аҳмад ибн Кайғалоғнинг йўқлигидан фойдаланиб, 906-йилда Бану Калб бадавийларининг бир қисми Қарматиялик Абу Ғаним бошчилигида Наср деб номланган қўзғолон бошлади. Қўзғолончилар Хаврон ва Тиберияга бостириб кириб, Дамашққа ҳужум бошладилар. Улар губернатор ўринбосари Аҳмад ибн Наср қўл остидаги гарнизонни мағлуб этган бўлсалар ҳам шаҳарнинг ўзини эгаллай олмай, ўзлари талон-торож қилган Тиберияга чекиндилар. Ал-Ҳусайн ибн Ҳамдон қўзғолончиларни таъқиб қилиш учун юборилган эди. Қўзғолончилар саҳрога чекиниб, йўлдаги сув қудуқларини заҳарлаб, қутулиб қолишди. 906-йил 16-июнда улар Фурот дарёсидаги Хитга ҳужум қилишди. Саркардалар Муҳаммад ибн Ишоқ ибн Кундажик ва Мунис ал-Хадим Бағдоддан қарши юриш қилган бўлса, Ҳусайн ибн Ҳамдон ғарбдан юриб, қўзғолончиларни ўраб олишга ҳаракат қилди. Бадавийлар оғир аҳволдан қутулиш учун Насрни ўлдирдилар ва халифа маъмурлари томонидан авф этилди[3]. Қолган қарматийлар бош миссионер Зикравайҳ ибн Миҳравайҳ буйруғи билан жанубга, Куфага кўчиб ўтдилар. 2-октябрда шаҳарга ҳужум бошладилар, аммо енгилган бўлсалар ҳам Бағдоддан Куфага ёрдам бериш учун юборилган ёрдамчи қўшинни мағлуб этишди[3]. Зикравайҳ Маккага ҳаждан қайтаётган карвонларга ҳужум қилиш учун юриш қилди. Ноябрда учта карвон таланди. Қарматийлар беаёв қирғин қилдилар. Фақатгина иккинчи карвоннинг ўзида 20 000 га яқин киши ўлдирилган[3]. Аёллар ва болаларни катта ўлжа билан бирга қул қилиб олиб кетишди. Ниҳоят, 907-йил январ ойи бошида Восиф ибн Савартакин бошчилигидаги халифа қўшинлари ал-Қадисийя яқинида қарматийларни тутиб, йўқ қилди[3]. Бу мағлубиятлардан кейин Қарматийлар ҳаракати Сурия чўлида деярли фаолиятини тўхтатди. Уларнинг Баҳрайндаги тарафдорлари бир неча ўн йиллар давомида фаол таҳдид бўлиб қолди[6][13].
Ал-Ҳусайн ибн Ҳамдоннинг бу юришлардаги беқиёс хизмати уни аббосийларнинг етакчи қўмондонларидан бирига айлантирибгиба, оиласи Ҳамдонийларнинг ҳокимият ва шон-шуҳратга эришувига ёрдам берди. 905-йилда укаси Абул- Ҳайжа Абдуллоҳ Мосул губернатори этиб тайинланди. У кейинги ўн йилликларда оиланинг асосий таянчига айланди[6].
Тулунийларнинг Сурия ва Мисрда қайта тикланиши

Қарматийларнинг Хамада мағлубиятга учраши ҳам Аббосийлар учун Тулунийлар сулоласи қўл остидаги жанубий Сурия ва Миср вилоятларига йўл очди. Тулунийлар режими ички низолар ва армиядаги турли этник гуруҳларнинг рақобати туфайли заифлашган эди. Бу ҳолат қўмондон Бадр ал-Ҳаммомий ва бошқа юқори мартабали зобитларнинг Аббосийлар тарафига ўтишига олиб келди. Қарматийларнинг босқинлари ва ҳокимиятнинг уларга қарши кураша олмаслиги тузумни янада заифлаштирди[3][6]. 904-йил 24-майда Муҳаммад ибн Сулаймон Бағдодни тарк этиб, ат-Табарийнинг сўзларига кўра, 10000 кишилик қўшин билан Суриянинг жанубини ва Мисрни Тулунийлардан тозалаш мақсадида юриш бошлаган[3]. Унинг юришига денгиздан Тарсуслик Дамиан бошчилигидаги Киликиянинг чегара туманларидан келган флот ёрдам бериши керак эди. Дамиан флотни Нил дарёси бўйлаб олиб борди, дарё қирғоқларига бостириб кирди ва Тулунийлар қўшинлари учун юк ташиш тизимини издан чиқарди[3].
Аббосийларнинг юришига кўп қаршилик кўрсатилмаган. Декабр ойида Тулунийлар амири Ҳорун ибн Хумаравайҳ амакилари Али ва Шайбон томонидан ўлдирилган. Шайбон давлат тизгинини ўз қўлига олди. Қотиллик Аббосийларнинг, шу жумладан Дамашқ ҳокими Туғж ибн Жуффнинг қўшимча таслим бўлишига сабаб бўлди. Январ ойида Аббосийлар қўшини Мисрнинг эски пойтахти Фустат яқинига етиб келди. Шайбон тунда қўшинларини ташлаб кетиши натижасида шаҳар таслим бўлди. Ғолиб Аббосийлар яқин атрофдаги Тулунийлар томонидан асос солинган пойтахт ал-Қатаийни вайрон қилишди. Фақат Ибн Тулуннинг буюк масжидига тегишмади[6][13]. Тулунидлар оиласи аъзолари ва етакчи тарафдорлари ҳибсга олиниб, Бағдодга олиб келинди, мулклари эса мусодара қилинди[3]. Исо ан-Нушарий Миср ҳокими этиб тайинланди. Унинг фаолияти бошиданоқ муаммоли кечди. Янги ҳоким бир неча ой ичида Фустатни тарк этишга ва Иброҳим ал-Халанжий қўмондонлиги остидаги бўлгинчи исён туфайли Искандарияга қочишга мажбур бўлди. Иброҳим ал Халанжий, эҳтимол, Муҳаммад ибн Али ал-Халиж билан бир хил шахс. Чунки уларнинг иккаласи ҳам бир вақтнинг ўзида Тулунийлар тарафдори қўзғолонини бошқарганлиги қайд этилган. Бағдоддан Аҳмад ибн Кайғалог бошчилигида қўшимча кучлар етиб келди. Ал-Халанжий 905-йил декабр ойида ал-Аришда Ибн Кайғалаг билан биринчи тўқнашувда ғалаба қозонди, аммо охирида мағлубиятга учради ва 906-йилнинг май ойида асирга олиниб, Бағдодга олиб кетилди[13][3].
906-йилда ал-Муктафий иккинчи Тулуний ҳукмдори Хумаравайҳнинг қизига уйланади. У, эҳтимол, машҳур Қатр ан-Наданинг ўгай синглиси. Хумаравайҳнинг яна бир қизи бўлиб, бу қизи унга мўлжалланган, лекин 893-йилда отасига турмушга чиққан эди[13].
Византия фронти
Ал-Муктафий, шунингдек, Византия империяси билан кўп йиллик тўқнашувда ҳам турли муваффақиятларга эришди[2]. 902-йил май ойида ал-Қосим ибн Симо ал-Фарғоний Жазиранинг чегара туманлари қўмондони этиб тайинланди[3]. 902 ёки 903-йилларда денгиз кучлари Византия пойтахти Константинополга хавфли даражада яқин жойлашган Лемнос оролига етиб келди. Орол талон-торож қилиниб, аҳолиси қулликка олиб кетилди[14]. Шунга қарамай, 903-йил май ойида Тарсуснинг янги тайинланган ҳокими Абул-Ашоир Аҳмад ибн Наср Византия ҳукмдори Донишманд Лев ВИ (886-912) совға-саломлар билан чегара туманига юборилди[3]. Жавоб тариқасида Византия элчилари асирларни алмашиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Бағдодга келишди[3]. Айирбошлаш 905-йил сентябр-октябр ойларида Киликиядаги Ламус дарёсида бўлиб ўтди, аммо Византияликлар келишилган шартлардан воз кечгани учун тўхтатилди[3]. Кейинги музокаралардан сўнг айирбошлаш 908-йилнинг августида якунланди[3].

904-йилнинг ёзида Аббосийлар хизматидаги Византия ренегати Триполилик Лео Сурия ва Миср флотларининг 54 та кемасидан иборат йирик денгиз экспедициясини бошқарган, уларнинг дастлабки нишони Константинопол бўлган. Араб флоти Дарданел бўғозига кириб, Абйдосни талон-торож қилди. Дронгариос Эустатиос Аргирос бошчилигидаги Византия денгиз флоти уларга қарши туришни истамади. Император Лев Аргироснинг ўрнига Ҳимериосни тайинлади. Триполилик Лео Византияликларни тўхтатиб, ғарбга, империянинг иккинчи шаҳри Салоникага йўл олди. 904-йил 31-июлда уч кунлик қамалдан сўнг шаҳарни эгаллаб олди. Шаҳарнинг қамал қилиниши ва эгалланиши ҳақида ёзган гувоҳ Жоҳн Каминиатес сўзларига кўра, шаҳарнинг талон-торож қилиниши мусулмон флотига катта ўлжа олиб келган, кўплаб асирлар қул қилиб сотиш учун олиб кетилган[15][14].
Қуруқликда эса византияликлар устунликка эга бўлишди. Ат-Табарийнинг хабар беришича, 904-йилнинг баҳорида/ёз бошида Византиянинг „юз минг киши билан ўнта хоч“ номли йирик қўшини чегара ҳудудларига бостириб кирган ва Ҳадасгача талон-торож қилган. Ноябр ойида Византия генерали Андроникос Дукас Салоникани талон-торож қилишга жавоб тариқасида араблар ҳудудига бостириб кирди ва Марашда (Германия) Тарсус ва ал-Массиса (Мопсуэстиа) қўшинлари устидан йирик ғалабага эришди[14][4][3]. Ҳар икки томон учун ҳам кейинги даврларда муваффақиятлар кузатилди. Византияликлар 906-йил июл ойида Қурусни (Киррос) эгаллаб, шаҳарни вайрон қилдилар ва аҳолисини қирғин қилдилар[4][3]. 906-йилнинг октябр ойида Аҳмад ибн Кайғалоғ ва Рустам ибн Бараду ўлжа ва асирлар билан ортга қайтишдан олдин Халис дарёсигача етиб борган босқинни бошладилар[4][3][14]. Ҳимериос 906-йил 6-октябрда, Авлиё Фома кунида араб флоти устидан ғалаба қозонди. Аммо 907-йил баҳорида Андроникос Дукас ва унинг ўғли Константин Лев ВИнинг кучли амалдори Самонаснинг фитналари туфайли Аббосийлар томонига ўтишди[14][3].
Ал-Муктафий дипломатик муносабатларининг диққатга сазовор ва ноёб ҳолатларидан бири Лотарингия қиролининг қизи ва Тоскана марграви Адалберт ИИнинг рафиқаси Берта билан ёзишмаларидир. 906-йилда Берта ал-Муктафийга лотин тилида ёзилган хат ва совғалар юбориб, унинг дўстлиги ва никоҳ иттифоқини қабул қилади. Берта, афтидан, Фрахинетумдаги араб мустамлакаси таҳдидидан хавотирда бўлган ва халифа ал-Муктафийнинг Ифриқиядаги Аглобид ҳукмдорлари устидан ҳақиқий ҳокимиятни амалга оширяпти, деган нотўғри қараш туфайли мурожаат қилган. Ал-Муктафий ўз мактуби билан жавоб қайтарган бўлса-да, бу узоқ масофали ёзишмалардан ҳеч нарса чиқмади[4][7][16].
Ўлим ва мерос
Ал-Муктафий муваффақиятли ҳукмдор, шунингдек, „сезгир одам, таомлар шинавандаси ва Ибн ар-Румий каби шоирлар мисраларини қадрловчи“ эди[2]. Тарихчи Гаролд Боуэн ёзганидек, „халифалик унинг даврида деярли аввалги шон-шуҳратини қайтариб олгандек туюлди“. Қарматийлар қаршлигини енгиб, Миср ва Сурияни ҳам қайтариб олди[1]. Отасининг сиёсатига асосланган молиявий сиёсати, шунингдек, давомли урушлар ва вайронагарчиликларига қарамай, фаровонлик ҳамда тўлиқ хазинани таъминлай олди[2].
Ал-Муктафий болалигидан касал бўлган[1]. Дарҳақиқат, ҳукмронлигининг кўп даврида касал бўлган бўлиши мумкин[6]. 908-йил баҳорининг охирида оғир касал бўлиб қолди ва тахминан уч ой давомида халифа даволаниб ётди. Аҳволи баъзан бирмунча яхшиланиб, баъзан ёмонлашиб борди. Тез орада касалликдан тузалмаслиги маълум бўлди[1]. Ал-Муктафийнинг тўққиз нафар ўғли бор, бироқ уларнинг барчаси вояга етмаган эди[1]. Касаллиги туфайли ворисини ҳам аниқлай олмади[6]. Вазир ал-Аббос ал-Жаржароий бу масалада бюрократиянинг етакчи амалдорлари билан маслаҳат қилди. Бу мисли кўрилмаган ҳаракат фуқаролик бюрократлари томонидан амалга оширилаётган ҳокимият монополиясини намойиш этди. Муҳаммад ибн Довуд ал-Жарроҳ тажрибали ва қобилиятли аббосий шаҳзода Абдуллоҳ ибн ал-Му’таззни маъқул кўрди, лекин охир-оқибат вазир Али ибн ал-Фуротнинг маслаҳатига амал қилди. Вазир Муктафийнинг 13 ёшли укаси Жаъфарни таклиф қилди. Жаъфар заиф ва юмшоқ феълли бўлиб, юқори лавозимли амалдорлар томонидан осонликча манипуляция қилинар эди. Халифа ал-Муқтадир (908-932), тарихчи Хю Кеннеди таъбири билан айтганда, „маш’ум ривожланиш“ эди ва "бутун Аббосийлар тарихидаги энг ҳалокатли ҳукмронликлардан бирини […] бошлади, [ал-Муқтадир] ворисларининг ишлари барбод бўларди[6][5].
Ал Муктафий 908-йилнинг 13-августида вафот этишидан олдин акасининг номзодини тасдиқлашга улгурди[б]. Ал Муктафий Бағдоддаги Тоҳирийлар саройида дафн этилган[3]. Ал-Муктафийнинг ўлими отаси ва бобоси бошчилик қилган „аббосийлар уйғонишининг энг юқори нуқтаси“ бўлди[6]. Келгуси 40 йил ичида халифалик ҳокимият учун кетма-кет курашларга дуч келиб, чекка вилоятларни шуҳратпараст маҳаллий сулолаларга бой беради. 936-йилда Ибн Раиқнинг амир ул-умаро лавозимига кўтарилиши билан халифалар шунчаки қўғирчоқ ҳукмдорларга айланиб қолишди. Бағдоднинг ўзи ниҳоят 946-йилда Эронлик шиа Бувайҳийлар сулоласи томонидан босиб олинади[6].
Бу тартибсизликлар даврида ал-Муктафийнинг ўғли Абдуллоҳ 944-946-йилларда саркарда Тузун томонидан ал-Мустакфий номи билан халифа этиб тайинланди[1][18]. Қосим ибн Убайдуллоҳнинг қизига уйланган Абу Аҳмад Муҳаммад 930-йилда ал-Муқтадирга қарши фитнада қатнашган ва ал-Муқтадирдан кейин қисқа вақт халифалик тахтига номзод бўлган. 933-йилда вафот этган[3][1].
Изоҳлар
- ↑ Вариоус соурcес реcорд дифферент амоунц он тҳе сурплус. Ал-Табари гивес 15 миллион голд динарс, ин wҳат ис обвиоуслй а латер аддитион то тҳе техт; латер аутҳорс, лике Мас'уди анд Ибн ал-Зубайр, гиве смаллер сумс: 8 миллион динарс, ор 25 миллион силвер дирҳамс. Тҳе ларгер сумс аре cонсидеред суспеcт, ас тҳей аре пробаблй инcлудед море ас поинц оф cритиcисм он ал-Муқтадир, wҳо сқуандеред ит, ратҳер тҳан аccурате аccоунц.[10]
- ↑ Ҳис аге ат тҳе тиме оф ҳис деатҳ ис вариоуслй гивен ас 31 (Исламиc) еарс, 32 еарс лесс оне монтҳ, ор 33 еарс.[17]
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 1,15 1,16 Боwен 1928.
- ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 Зеттерстéэн & Босwортҳ 1993.
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 3,12 3,13 3,14 3,15 3,16 3,17 3,18 3,19 3,20 3,21 3,22 3,23 3,24 3,25 3,26 3,27 3,28 3,29 3,30 Росентҳал 1985.
- ↑ 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 4,10 Öзайдıн 2006.
- ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 5,10 5,11 Боннер 2010.
- ↑ 6,00 6,01 6,02 6,03 6,04 6,05 6,06 6,07 6,08 6,09 6,10 6,11 Кеннедй 2004.
- ↑ 7,0 7,1 Эл-Ҳибри 2021.
- ↑ 8,0 8,1 Ле Странге 1922.
- ↑ Дури 1960.
- ↑ Росентҳал 1985, с. 187, эсп. ноте 907.
- ↑ 11,0 11,1 Босwортҳ 1975.
- ↑ Маделунг 1975.
- ↑ 13,0 13,1 13,2 13,3 13,4 Бианқуис 1998.
- ↑ 14,0 14,1 14,2 14,3 14,4 Тоугҳер 1997.
- ↑ ПмбЗ.
- ↑ Метcалфе 2009.
- ↑ Росентҳал 1985, с. 185.
- ↑ Босwортҳ 1993.
Адабиётлар
- Бианқуис, Тҳиэррй (1998). „Аутономоус Эгйпт фром Ибн Ṭūлūн то Кāфūр, 868-969“. Ин Петрй, Cарл Ф. (эд.). Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме 1: Исламиc Эгйпт, 640-1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс. пп. 86-119. ИСБН 0-521-47137-0.
- Боннер, Мичаэл (2010). "Тҳе wанинг оф эмпире, 861-945". Ин Робинсон, Часе Ф. (эд.). Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс. пп. 305-359. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- Босwортҳ, C. Э. (1975). „Тҳе Ṭāҳиридс анд Ṣаффāридс“. Ин Фре, Ричард Н. (эд.). Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс. пп. 90-135. ИСБН 0-521-20093-8.
- Босwортҳ, C. Э. (1993). „ал-Мустакфī“. Ин Босwортҳ, C. Э.; ван Донзел, Э.; Ҳеинричс, W. П. & Пеллат, Ч. (эдс.). Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. Волуме ВИИ: Миф-Наз. Леиден: Э. Ж. Брилл. пп. 723-724. ИСБН 978-90-04-09419-2.
- Боwен, Ҳаролд (1928). Тҳе Лифе анд Тимес оф ʿАлí Ибн ʿÍсà: Тҳе Гоод Визиэр. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс. ОCЛC 386849.
- Дури, А. А. (1960). „Багҳдад“. Ин Гибб, Ҳ. А. Р.; Крамерс, Ж. Ҳ.; Лéви-Провенçал, Э.; Счачт, Ж.; Леwис, Б. & Пеллат, Ч. (эдс.). Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. Волуме И: А-Б. Леиден: Э. Ж. Брилл. пп. 894-908. ОCЛC 495469456.
- Эл-Ҳибри, Таеб (2021). Тҳе Аббасид Cалипҳате: А Ҳисторй. Cамбридге анд Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс. ИСБН 978-1-107-18324-7.
- Кеннедй, Ҳугҳ (2004). Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй (Сеcонд эд.). Ҳарлоw: Лонгман. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Ле Странге, Гуй (1922). Багҳдад Дуринг тҳе Аббасид Cалипҳате. Фром Cонтемпорарй Арабиc анд Персиан Соурcес (Сеcонд эд.). Охфорд: Cларендон Пресс.
- Лилиэ, Ралпҳ-Жоҳаннес; Лудwиг, Cлаудиа; Працч, Тҳомас; Зиэлке, Беате (2013). Просопограпҳиэ дер миттелбйзантинисчен Зеит Онлине. Берлин-Бранденбургисче Академиэ дер Wиссенсчафтен. Нач Ворарбеитен Ф. Wинкелманнс эрстеллт (ин Герман). Берлин анд Бостон: Де Груйтер.
- Маделунг, W. (1975). „Тҳе Минор Дйнастиэс оф Нортҳерн Иран“. Ин Фре, Ричард Н. (эд.). Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс. пп. 198-249. ИСБН 0-521-20093-8.
- Метcалфе, Алех (2009). Тҳе Муслимс оф Медиэвал Италй. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс. ИСБН 978-0-7486-2008-1.
- Öзайдıн, Абдüлкерим (2006). „Мüктефî-Биллâҳ“. ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 31 (Муҳаммеди̇йе — Мüнâзара) (ин Туркиш). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. пп. 534-536. ИСБН 978-975-389-458-6.
- Росентҳал, Франз, эд. (1985). Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХВИИИ: Тҳе Ретурн оф тҳе Cалипҳате то Багҳдад: Тҳе Cалипҳатес оф ал-Муʿтаḍид, ал-Муктафī анд ал-Муқтадир, А. Д. 892-915/А. Ҳ. 279-302. СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс. ИСБН 978-0-87395-876-9.
- Тоугҳер, Шаун (1997). Тҳе Реигн оф Лео ВИ (886-912): Политиcс анд Пеопле. Леиден: Брилл. ИСБН 978-90-04-10811-0.
- Зеттерстéэн, К. В. & Босwортҳ, C. Э. (1993). „ал-Муктафī“. Ин Босwортҳ, C. Э.; ван Донзел, Э.; Ҳеинричс, W. П. & Пеллат, Ч. (эдс.). Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. Волуме ВИИ: Миф-Наз. Леиден: Э. Ж. Брилл. пп. 542-543. ИСБН 978-90-04-09419-2.
Ал-Муктафий Таваллуди: 877/8 Вафоти: 908-йил 13-август
| ||
| Суннийлик унвонлари | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Аббосийлар халифалиги халифаси 902-йил 5-апрел – 908-йил 13-август |
Кейингиси |