An-Nosir Muhammad madrasasi
Ан-Носир Муҳаммад мадрасаси — Мисрнинг Қоҳира туманидаги Байн ал-Қасрайн мавзесида, Ал-Муизз ко'часида жойлашган тарихий мадраса ва мақбара. У мамлук султони Ан-Носир Муҳаммад номи билан боғлиқ бўлиб, унинг қурилиши 1294–1295-йилларда султон Ан-Носир Муҳаммаднинг биринчи ва иккинчи ҳукмронлик даврлари оралиғида тахтга ўтирган султон Ал-Одил Китбуға даврида бошланган[1][2]. Ан-Носир Муҳаммад 1299-йилда тахтга қайтгач, 1303-йилда қурилиш тўлиқ якунлангунига қадар унга раҳбарлик қилган[2]. Ушбу мажмуа қадимийроқ Қаловун мажмуаси ва кейинроқ қурилган Султон Барқуқ мадрасаси яқинида жойлашган.
مدرسة الناصر محمد بن قلاوون | |
|
Мадрасанинг умумий кўриниши | |
Халқаро номи |
Мадраса оф ал-Насир Муҳаммад |
|---|---|
| Тури | Мадраса ва мақбара |
| Асос солинган санаси | 1295-йил |
| Асосчиси | Ал-Одил Китбуға ва Ан-Носир Муҳаммад ибн Қаловун |
| Манзили |
Ал-Муизз ко'часи, Байн ал-Қасрайн , , Қоҳира муҳофазаси , 30°02′59″Н 31°15′40″Э / 30.049750°Н 31.261063°Э |
| Тили | Араб тили |
Тарихий фон
Ан-Носир Муҳаммад Мисрнинг тўққизинчи мамлук султони, султон Қаловуннинг кенжа ўғли бўлиб, 1285–1341-йилларда яшаган. У уч марта — 1293–1294, 1299–1309 ва 1309–1341-йилларда султон сифатида тахтга ўтирган. 1293-йил декабрида Ан-Носир Муҳаммаднинг катта акаси султон Ал-Ашраф Халил ўлдирилгач, тахт 9 яшар Ан-Носир Муҳаммадга қолади. Унинг дастлабки икки ҳукмронлиги даврида ёш бўлгани сабабли давлатни амалда ноиб султонлар ва вазирлар бошқарган. Учинчи ҳукмронлигига келиб эса Ан-Носир Муҳаммад 24 ёшга тўлади ва Мамлуклар султонлигини тўлиқ ўз қўлига олади. Бу давр ҳеч қандай йирик зиддиятларсиз ўтиб, Мисрда мамлуклар қудратининг энг юқори чўққисини белгилаб берди. Султон каналлар, майдонлар, мадрасалар ва масжидлар каби кўплаб жамоат ишоратларини амалга оширди.
Мазкур мадраса қурилишини 1294–1296-йилларда ҳукмронлик қилган султон Ал-Одил Китбуға бошлаб берган, бироқ унинг иккинчи ҳукмронлиги даврида Ан-Носир Муҳаммад уни ўз назоратига олиб, охирига етказган. Ислом тарихчиси Ан-Новайрийнинг ёзишича, Ал-Одил Китбуға мақбара ва намозхона-ийвонни қурдирган, Ан-Носир Муҳаммад эса бинонинг қолган қисмини тугатиб, минора қўшган[2]. Шунингдек, яна бир тарихчи Ал-Мақризийнинг хабар беришича, Ал-Одил Китбуға бинони битиклар тасмасигача бўлган қисмигача қурилишини бошқарган, қолган қисмини эса Ан-Носир Муҳаммад бажарган[2]. Иншоот минора қўшилган ҳолда 1303-йилда расман очилган[2][1]
Ан-Носир Муҳаммад ўз номи билан аталувчи ушбу мақбарага дафн этилмаган. У ўлимидан кейин амирлар ўртасидаги рақобат сабабли тартибсизликлар келиб чиқишидан қўрқиб, отасининг мақбарасига — Султон Қалавун мақбарасига махфий равишда дафн қилинишини васият қилган.[2] Шунга қарамай, мазкур мақбара унинг онаси Бинт Сукбай ва ўғли Анукнинг қабри ҳисобланади.[3]
Меъморчилиги

Умумий тавсиф
Ан-Носир Муҳаммад мадрасаси Байн ал-Қасрайн мавзесида отаси султон Қалавун ва кейинги давр султонларидан бири Барқуқ мақбаралари мажмуалари ёнида жойлашган. У ғиштдан бунёд этилган бўлиб, ташқи ва ички деворлари ганч ўймакорлиги ҳамда битиклар билан безатилган. Фасоддаги ёзув Ан-Носир Муҳаммад номига битилган, бироқ охирида асл пойдевор қўйилган сана — 1296-йил кўрсатилган[2]. Бу шуни кўрсатадики, Ан-Носир Муҳаммад 1299-йилда тахтни қайтариб олгач, ёзувнинг иккинчи қисмини ўзгартирмасдан, фақат Ал-Одил Китбуға номини ўзига алмаштирган[2].

Мадраса Қоҳирада сунний мазҳабларининг тўрттасини ҳам ўз ичига олган учта мадрасадан биридир[3]. Иншоот Мисрдаги сўнгги ганчдан ясалган бўртма нақшли ва тешикчали безакларга эга бўлган ўзига хос меҳробга эга[3]. Ушбу услуб Мўғуллар давридаги Элхонийлар ҳукмронлиги остида Табриз, Эронда ишлаб чиқарилган ганч ўймакорлигига жуда ўхшаб кетади. Тарихчилар унинг эронлик ёки табризлик усталар томонидан ясалганини тахмин қилишган[2][1][4]. Меҳробдан ташқари, мадрасанинг ички безакларидан жуда оз қисмигина сақланиб қолган[1].
Гумбазли мақбара мадрасадан асосий кириш йўлаги орқали ажратилиб, унга шу йўлакдан кирилади[3]. Асосий кириш йўлаги бўйлаб мадраса ва мақбарани ўзаро визуал боғлаб турувчи деразалар мавжуд.[3] Ушбу режа қўшни жойлашган султон Қалавун мажмуасининг тузилишига жуда ўхшайди. Мақбаранинг гумбази 1870-йилда қулаб тушган ва қайта тикланмаган, ҳозирда фақат [гумбаз барабани сақланиб қолган. Гумбаз ўрнини оддий ёғоч том қоплаб турибди.
Кириш қисми (портал)

Ан-Носир Муҳаммад мадрасасининг энг ўзига хос жиҳати — 1291-йилда салибчиларга қарши курашда Ал-Ашраф Халил ғалаба қозонгач, Аккра шаҳридаги черковдан келтирилган готик услубдаги мармар порталидир[2]. Черковнинг аниқ қайси бири эканлиги бўйича баҳслар мавжуд: ба'зи манбалар уни Аккрадаги Авлиёф Андрей черкови, бошқалари эса Авлиё Агнес черкови ёки Авлиё Иоанн чўмдирувчи черкови деб атайди[5][6][7]. Ўрта асрлар мусулмон тарихчиси Ал-Мақризийнинг ёзишича, жангдан сўнг Халил ўз амири ‘Алам ад-Дин Санжар аш-Шужўий ал-Мансурийга шаҳар деворларини бузиш ва черковларини вайрон қилишни буюрган[8][9]. Амир дарвоза вазифасини бажарувчи ушбу порталга дуч келгач, уни тўлиқлигича Қоҳирага кўчиртиришга қарор қилади[8]. Портал Халилнинг ҳукмронлиги даврида ҳам, Ан-Носир Муҳаммаднинг биринчи ҳукмронлиги даврида ҳам амир қўлида қолган, бироқ султон Ал-Одил Китбуға томонидан тортиб олиниб, ушбу мадрасага ўрнатилган[8].
Портал "ҳар икки томонида учтадан ингичка устунлар бўлган уч қаватли чуқурлаштирилган ўткир равоқдан иборат"[2]. Камар тепасига "Аллоҳ" сўзи ўйиб ёзилган. Ал-Мақризи ушбу портал маҳоратини юқори баҳолаб, шундай деган: "Унинг дарвозаси Одам болалари яратган энг ажойиб нарсалардан биридир, чунки у шакли жиҳатидан мукаммал ва ясалиш маҳорати юксак бўлган бир парча оқ мармардан ясалган".[8] Қоҳирадаги бошқа масжид ва мадрасаларда ҳам диққатга сазовор порталлар мавжуд бўлса-да, бу дарвоза мусулмонларнинг салибчилар устидан қозонган ғалабасининг рамзий трофейи сифатида катта тарихий аҳамиятга эга.
Минора

Миноранинг пастки тўғри бурчакли қисмидаги нафис ва безатилган ганч нақшлари мадрасага ўзига хос кўрк бағишлайди. Бу Қоҳирада сақланиб қолган ягона ганч миноралардан бири бўлиб, медалёнлар, килдасимон кийимниқоблар (ниша) ҳамда геометрик ва ўсимлик нақшлари билан безатилган[2]. Медалёнлар Фотимийлар ва Айюбийлар даври безакларига ўхшаб кетади. Қуйи декоратив аркада бўйлаб куфий ёзуви, тўғри бурчакли қисмнинг тепасида эса сулс ёзувида йирик ёзув жойлашган[2]. Ба'зи тарихчилар ганч ишларининг сифати бу ерда мағриблик ёки андалуслик усталарнинг иштирок этганидан дарак беришини та'кидлашган[1][4].
Миноранинг яна бир ғайриоддий жиҳати шундаки, у бевосита кириш портали ва асосий кириш йўлаги устига қурилган бўлиб, бу мустаҳкамликни та'минлаш учун минораларни кириш жойидан алоҳида таянч устунларга ўрнатадиган мамлук ме'морчилиги учун камдан-кам учрайдиган ҳолатдир[2].
Фақатгина пастки тўғри бурчакли қисм асл нусха бўлиб, унинг иккинчи қавати катта эҳтимол билан Буржийлар томонидан қўшилган[2]. Унинг саккиз қиррали ўқи ва килдасимон равоқлари атрофига яшил шиша ёки керамика элементлари ўрнатилган[2]. Юқори қисми эса катта эҳтимол билан Усмонийлар даврига тўғри келади[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Wиллиамс, Cаролине. Исламиc Монуменц ин Cаиро: Тҳе Праcтиcал Гуиде, 7тҳ, Cаиро: Тҳе Америcан Университй ин Cаиро Пресс, 2018 — 225–226-бет. .
- ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 2,13 2,14 2,15 2,16 Беҳрен-Абоусеиф. Cаиро оф тҳе Мамлукс: А Ҳисторй оф иц Арчитеcтуре анд иц Cултуре. И. Б. Таурис & Cо Лтд, 2007 — 152–156-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Мадраса wа-Қуббат ал-Насир Муҳаммад ибн Қалавун“. АрчНет Дигитал Либрарй. Массачусетц Институте оф Течнологй. Қаралди: 2011-йил 8-март.
- ↑ 4,0 4,1 О'Кане, Бернард. Тҳе Мосқуэс оф Эгйпт. Cаиро: Тҳе Америcан Университй ин Cаиро Пресс, 2016 — 66–70-бет.
- ↑ Сáркöзи, Жúлиа „Тҳе Импаcт оф тҳе Cрусадес он тҳе Арчитеcтуре оф Cаиро“, . Бридге оф Cивилизатионс: Тҳе Неар Эаст анд Эуропе c. 1100–1300 (эн). Арчаэопресс Публишинг Лтд, 2020 — 172-бет. ИСБН 978-1-78969-328-7.
- ↑ Маер, Wолганг „Тҳе Мадраса оф Султан ал-Насир Муҳаммад: тҳе Портал“, . А футуре фор тҳе паст: ресторатионс ин Исламиc Cаиро 1973-2004 (эн). Маинз: Верлаг Пҳилипп Вон Заберн, 2007 — 95–98-бет.
- ↑ Жаcобй, Давид „Соcиэтй, Cултуре, анд тҳе Арц ин Cрусадер Аcре“, . Франcе анд тҳе Ҳолй Ланд: Франкиш Cултуре ат тҳе Энд оф тҳе Cрусадес (эн). ЖҲУ Пресс, 2004 — 133-бет. ИСБН 978-0-8018-7823-7.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 „Мадраса оф Ал-Насир Муҳаммад“. Ал-Мақризи (2009). Қаралди: 2011-йил 8-март.[сайт ишламайди]
- ↑ Стеэнберген, Жо Ван „Ритуал, Политиcс, анд тҳе Cитй ин Мамлук Cаиро: Тҳе Байн ал-Қасрайн ас а Мамлук 'лиэу де мéмоире', 1250-1382“, . Cоурт Cеремониэс анд Ритуалс оф Поwер ин Бйзантиум анд тҳе Медиэвал Медитерранеан: Cомпаративе Перспеcтивес (эн). Брилл, 2013 — 255-бет. ИСБН 978-90-04-25815-0.
Ҳаволалар
Викиомборда „Мадраса оф ал-Насир Муҳаммад“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.