Кайҳан
Кайҳан (форсча: کيهان, маъноси: Космос) – Эрон пойтахти Теҳронда чоп этиладиган форс тилидаги газета. „Энг консерватив ва қаттиққўл Эрон газетаси“ ҳисобланади[1]. Ҳусайн Шариатмадорий Кайҳан газетасининг бош муҳаррири. Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасининг 2007-йилдаги хабарига кўра, унинг расмий лавозими Эрон Олий Раҳбарининг вакили ҳисобланади[2].
| Кайҳан | |
|---|---|
| Тури | Кундалик газета |
| Формати | Броадшеэт |
| Кимга тегишли | Кейҳан Институте |
| Ношир | Ҳусайн Шариатмадорий |
| Асосчи(лар) |
Абдулраҳмон Фарамарзий Мустафо Месбаҳзода |
| Асос солинган | 27-май, 1942-йил |
| Сиёсийлиги | консерватив |
| Тили | форс тили |
| Бош офиси | Фирдавсий кўчаси, Теҳрон, Эрон |
| Адади | 473890618 |
| Вебсайт | ҳттпс://кайҳан.ир/ |
Кайҳан газетасининг бутун дунё бўйлаб 1000 га яқин ходими бор.[2]. Унинг тиражи ҳақида қарама-қарши маълумотлар мавжуд: 2006 йилда ББC уни 60 000–100 000 нусха деб кўрсатган[3], 2007-йилда Тҳе Неw Ёрк Тимес „тахминан 70 000“ деган, 2008-йилда эса Ню-Ёрк университети ҳуқуқ мактаби журналида 350 000 нусха деб берилган[4]. Кайҳан чет элларга мўлжалланган махсус нашрларни ҳам чиқаради, уларга инглиз тилидаги Кайҳан Интернатионал ҳам киради[1].
Тарихи ва профили
Кайҳан 1943-йил феврал ойида[5] эгаси Абдулраҳмон Фарамарзий ва бош муҳаррир сифатида Мустафо Месбаҳзода томонидан ташкил этилган. Кейинчалик Фарамарзий ва Месбаҳзоданинг роллари алмашган. Газета Шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий ҳукмронлиги даврида шоҳни қўллаб-қувватловчи нашр бўлган[6]. Эрон ва Лондонда чоп этилган бу газетанинг 1979-йилги Ислом инқилобидан аввал бир миллиондан ортиқ тиражи бор эди. 1974-йилда Кайҳан медиа гуруҳи ўзини „Яқин Шарқдаги энг йирик газета ва журнал нашриёти“ сифатида деб танитган. Кайҳаннинг асосий эгасининг рафиқаси Форугҳ Месбаҳзода Эроннинг етакчи аёллар журнали Зани Рўзнинг менежери сифатида пайдо бўлди[7].
Империя кучлари ва инқилобчилар ўртасидаги тўқнашувлар вақтида Кайҳан ва Эттелаат газеталарига сензура қўлланилган[8]. Шоҳ ағдарилгандан сўнг Месбаҳзоданинг барча активлари, жумладан нашриёт – газетанинг асосий штаб-квартираси – мусодара қилинди. Инқилобдан кейин Кайҳан Эттелаат ва Жумҳури-е Исломий билан бирга давлат ҳомийлигидаги нашрга айланди, уларнинг нашриётчилари тўғридан-тўғри Олий раҳбар томонидан тайинланади[9].
1980-йил май ойида Оятуллоҳ Хумайний Эрон Ташқи ишлар вазири Иброҳим Яздийни газетанинг раҳбари этиб тайинлаган[10]. Месбаҳзода раҳбарлигида Кайҳаннинг Лондон бўлими фаолиятини давом эттирди ва Кайҳан Лондон номли монархист ҳафталик нашрни чоп эта бошлади, унинг тиражи кичикдир. 2006-йилда Месбаҳзода 98 ёшида Лос-Анжелесда вафот этди[1].
Газета сиёсий, маданий, ижтимоий ва иқтисодий янгиликларга ихтисослашган[11].
Инқилобдан олдинги охирги муҳаррири
Кайҳан газетасининг инқилобдан олдинги охирги муҳаррири Амир Тоҳирий эди. 1979-йилги инқилоб яқинлашганда Раҳмон Ҳатфий бошчилигида янги таҳририят кенгаши шакллантирилди. 1961—1966-йилларда Ҳўшанг Амиарий карикатура бўлими директори бўлиб, кулгили расмлар мавзуларини назорат қилган. Ҳусайн Ризой эса 1965-йилдан 1979-йилгача газетанинг янгиликлар бўлими директори бўлган[12].
Сиёсий йўналиши
Кайҳан Эрон ҳукумати ва собиқ президент Маҳмуд Аҳмадинажод сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Шариатмадорий газета ва унинг ходимлари „Ислом инқилоби мафкурасини ҳимоя қилишини“ таъкидлайди[13]. Финанcиал Тимеснинг Эрон бўйича собиқ мухбири Гарет Смитнинг айтишича, Кайҳан „режимнинг фундаменталист қаноти“ сиёсий қарашларини ифодалайди[14].
Шариатмадорий „консерватив“ ёки „фундаменталист“ ёрлиқларини рад этади, чунки булар „…бизни Толибон каби кўрсатади“, дейди у. Бунинг ўрнига у ўзини ва ўхшаш қарашдагиларни „принсипчилар“ деб атайди. Принсипчи гуруҳ Эрон парламентининг кўп қисмини ташкил қилади[2]. Ушбу гуруҳ „нео-принсипчилар“ деб ҳам аталади ва унинг ичига Ғуломали Ҳаддод Одил, Саид Жалили каби шахслар киради[15]. Аслида, Кайҳан ушбу гуруҳнинг босма ахборот воситаси ҳисобланади[15].
Можаролар
2010-йилда газета Франсиянинг собиқ биринчи хоними Cарла Брунининг зинода айбланиб ўлимга ҳукм қилинган Сакина Муҳаммадий Оштиёнини ҳимоя қилган очиқ мактуби туфайли кескин қораланган. Газета Брунини „италиялик фоҳиша“ ва „Саркози оиласини бузган қўшиқчи ва бузуқ актриса“ деб атаб, унинг „бузуқ турмуши“ учун „ўлимга лойиқ“ эканини ёзган. Шунингдек, актриса Исабелле Аджани ҳам фоҳишаликда айбланган. Франсия Ташқи ишлар вазирлиги бу баёнотларни „қабул қилиб бўлмайдиган“ деб қоралади ва Эрон элчисини чақиртирди. Эрон Рашқи ишлар вазирлиги Кайҳаннинг баёнотларидан ўзини узоқлаштириб, матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст: „ОАВ бошқа мамлакатларнинг нотўғри ва душманона сиёсатини ҳақоратли сўзларсиз танқид қилиши мумкин. Бундай иборалар тўғри эмас“, деб баёнот берди[16][17].
2020-йилда Чегарасиз шифокорлар (МСФ) ташкилоти Эрондан чиқарилгандан сўнг, Кайҳан бош муҳаррири Ҳусайн Шариатмадорий МСФни „Америкак қўғирчоғи“ деб атади[18], чунки у „Франсияда жойлашган ва барча анти-эрон гуруҳлари Франсияда асосга эга“[19]. 2022-йил 28-апрел куни – Ём ҲаШоаҳ куни – Кайҳан биринчи саҳифада Адолф Ҳитлерни мақтаган ва антисемитик қарашларни илгари сурган мақола чоп этди[20].
2022-йил 12-август куни ҳинд-америкалик муаллиф Салмон Рушдийга ҳужум қилингач, Кайҳан „минг марта офарин… Ню-Ёркда муртад ва ёвуз Салмон Рушдийга ҳужум қилган жасур ва виждонли одамга… Худонинг душманининг бўйнини тилган одамнинг қўли ўпилмоғи керак“ деб ёзди[21].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Шапоур Гҳасеми. „Кайҳан Неwспапер“. Иран Чамбер Соcиэтй (2006). 2022-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-январ.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Мичаэл Слаcкман.. „Фреэд бй Револутион, Ҳе Спеакс фор Иран'с Ҳард-Линерс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2007-йил 22-сентябр). Қаралди: 2010-йил 31-январ.
- ↑ „Тҳе пресс ин Иран“. ББC Неwс (2006-йил 13-декабр). Қаралди: 2018-йил 27-август.
- ↑ "Нотабле Миддле Эастерн". Тҳе НЙУ Ревиэw оф Лаw анд Сеcуритй (8–9): 14. 2008. ҳттп://www.лаwандсеcуритй.орг/Порталс/0/Доcуменц/РЛС8-91.пдф.
- ↑ Араш Карами.. „Иран'с Фоуртҳ Эстате“. Ашарқ Ал Аwсат (2014-йил 15-март). 2015-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-сентябр.
- ↑ Аҳмад Фароугҳй (1 Деcембер 1974). "Репрессион ин Иран". Индех он Cенсоршип 3 (4): 15. дои:10.1080/03064227408532367. ҳттпс://дои.орг/10.1080/03064227408532367.
- ↑ Лиора Ҳенделман-Баавур. Cреатинг тҳе Модерн Ираниан Wоман: Популар Cултуре бетwеэн Тwо Револутионс. Cамбридге Университй Пресс, 2019. ДОИ:10.1017/9781108627993. ИСБН 9781108627993.
- ↑ Ничолас М. Никазмерад (1980). "А Чронологиcал Сурвей оф тҳе Ираниан Револутион". Ираниан Студиэс 13 (1/4): 336. дои:10.1080/00210868008701575.
- ↑ Маҳмуд Фаржами (2014). "Политиcал Сатире ас ан Индех оф Пресс Фреэдом: А Ревиэw оф Политиcал Сатире ин тҳе Ираниан Пресс дуринг тҳе 2000с". Ираниан Студиэс 47 (2): 233. дои:10.1080/00210862.2013.860325. ҳттпс://дои.орг/10.1080/00210862.2013.860325.
- ↑ „Кҳоменеи'с ҳард-линерс триумпҳ“. АП (1980-йил 1-май). Қаралди: 2013-йил 4-август.
- ↑ Абдолрасоул Жоwкар; Ферештеҳ Дидегаҳ (2010). "Эвалуатинг Ираниан неwспаперс' wеб ситес усинг cорреспонденcе аналйсис". Либрарй Ҳи Теч 28 (1): 119–130. дои:10.1108/07378831011026733. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_либрарй-ҳи-теч_2010_28_1/паге/118. (субсcриптион реқуиред)
- ↑ „ББCПерсиан.cом“. www.ббc.cом. Қаралди: 2024-йил 22-апрел.
- ↑ Стеве Инскеэп. „Эдитор Упҳолдс Идеологй оф Иран'с Исламиc Револутион“. НПР (2009-йил 5-феврал). Қаралди: 2010-йил 31-январ.
- ↑ Гаретҳ Смйтҳ. „Фундаменталисц, Прагматисц, анд тҳе Ригҳц оф тҳе Натион: Ираниан Политиcс анд Нуcлеар Cонфронтатион“. Тҳе Cентурй Фоундатион (2006). 2008-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-январ.
- ↑ 15,0 15,1 Фарзан Сабет. „Тҳе Исламиc Републиc'с политиcал элите анд Сйриа“ (Спеcиал Репорт). ИранПолитик: Тҳе Иран Политиcал Аналйсис Прожеcт (2013-йил 1-июн). 2013-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 30-июл.
- ↑ Тҳомас Эрдбринк.. „Ираниан неwспапер реитератес дерогаторй ремаркс абоут Френч фирст ладй“ (2010-йил 31-август).
- ↑ Роберт Маcкей. „Ираниан Неwспапер Сайс Cарла Бруни-Саркозй 'Десервес то Диэ' фор Обжеcтинг то Стонинг“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2010-йил 31-август).
- ↑ „Иран Режеcц Оффер Оф Ҳелп Бй Доcторс Wитҳоут Бордерс То Фигҳт Cоронавирус“. Радио Фарда (2020-йил 24-март).
- ↑ Салем Ал Кетби. „Cоронавирус анд cонспираcй: тҳе муллаҳс ас а модел“. www.салемалкетби.cом. 2022-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-апрел.
- ↑ Сиэгал, Тобиас „Он Ҳолоcауст Ремембранcе Дай, Иран папер публишес антисемитиc пиэcе праисинг Ҳитлер“ (эн-УС). Тимес оф Исраэл (2022-йил 28-апрел).
- ↑ „Иран'с ҳардлине неwспаперс праисе Салман Рушдиэ'с аттаcкер“ (эн). Реутерс (2022-йил 13-август). Қаралди: 2022-йил 13-август.
Ҳаволалар
- Расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-10-13 санасида архивланган)