Koçi Bey
Коçи Бей (баъзи манбаларда Кочу Бей деб ҳам ёзилади; 1650-йилда вафот этган) – ХВИИ асрнинг биринчи ярмида яшаган юқори мартабали Усмоний амалдори.
Ҳаёти
Коçи Бей этник жиҳатдан албанлардан (яъни Арнаут) бўлган, у шарқий Албаниядаги Корçë шаҳрида туғилган. Бернард Леwиснинг ёзишича, у албаниялик наслга мансуб бўлган. Девширме тизими доирасида Коçи Бей Истанбулдаги Эндерун сарой мактабида таълим олган. Турли лавозимларда хизмат қилган ва икки султон Мурод ИВ (1623–1640) ҳамда Иброҳим И нинг (1640–1648) маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.
У империядаги ислоҳотларга оид бир қатор ҳисоботлар (Рисола) тайёрлаган. Биринчи ҳисоботини 1631-йилда Султон Мураод ИВ га, иккинчисини эса 1640-йилда Султон Иброҳимга тақдим этган[1]. Гарчи биринчи ҳисоботнинг услуби иккинчисига қараганда мураккаброқ бўлса-да, уларнинг асосий мазмуни бир хил эди. Ўз асарларида Коçи Бей империядаги беқарорликнинг сабаби сифатида Тимор тизими яъни ер эгалиги тизимидаги бузилишларни кўрсатган. Шунингдек, у кичикроқ ва интизомлироқ армия тузиш ҳамда қатъийроқ, марказлашган бошқарувни жорий этишни тавсия қилган[2].
Коçи Бейнинг 1630-йилда Мурод ИВ га тақдим этган меморандумида Усмоний бюрократияси ва ҳокимият институтларидаги муаммолар ёритилган бўлиб, бу асар Туркияда ҳам, Ғарб олимлари орасида ҳам юқори баҳоланган. Австриялик шарқшунос тарихчи Жосепҳ вон Ҳаммер-Пургсталл уни „турк Монтескеси“ деб атаган[3].
Султон Иброҳим И ҳукмронлигининг охирларига келиб, Коçи Бей нафақага чиқиб, туғилган шаҳри Корçëга қайтган ва умрининг қолган қисмини шу ерда ўтказган. Вафотидан кейин Пламет қишлоғига дафн этилган.
Манбалар
- ↑ „Тüркçэ) Билги: Коçи Бей“ (тр). Тüркçэ Билги. 2024-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-декабр.
- ↑ Метин Кунт: Тüркие Тариҳи, Cем яйıневи, İстанбул, 2009, п. 30.
- ↑ Леwис, Бернард (3 Май 2024). "Соме Рефлеcтионс он тҳе Деcлине оф тҳе Оттоман Эмпире" (эн). Студиа Исламиcа (9): 111–127. дои:10.2307/1594978. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/1594978. Қаралди: 5 Жуне 2023.Коçи Бей]]
| Усмонлилар империясига оид шахслар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |