Фотма Наиме Султон (усмонли туркча: فاطمه نعيمه سلطان‎‎; 1876-йил 5-сентябр — тах. 1945) — Усмонийлар маликаси, Султон Абдулҳамид ИИ ва Бидар Султоннинг қизи.

Наиме Султон
Туғилиши 5-сентябр 1876-йил
Долмабаҳçэ саройи, Истанбул, Усмонийлар империяси
(ҳозирги Истанбул, Туркия)
Вафоти Тирана, Албания
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи
Фарзандлари
Тўлиқ номи
туркча: Фотма Наиме Султон
усмонли туркча: فاطمه نعیمه سلطان‎‎
Сулола Усмонийлар
Отаси Абдулҳамид ИИ
Онаси Бидар Султон
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Наиме Султон 1882-йилда 7 ёшида

Фотма Наиме Султон 1876-йил 5-сентябрда Долмабаҳçэ саройида[1] отаси тахтга чиқишидан тўрт кун ўтиб туғилган[2][1]. Унинг отаси Абдулҳамид ИИ султон Абдулмажид И ва Тиримüжган Кадıннинг ўғли бўлган[3]. Онаси Бидар Султон эди[4][5][6]. Наиме Абдулҳамид ИИ нинг тўртинчи фарзанди ва учинчи қизи, Бидар хонимнинг эса энг катта фарзанди бўлган. Унинг ўзидан икки ёш кичик Шаҳзода Меҳмед Абдулқодир исмли укаси бор эди[7][8].

Абдулҳамид уни „Менинг тахтга чиқишим ортидан туғилган қизим“ деб атаган, чунки Наиме отаси тахтга чиққанидан тўрт кун ўтиб туғилган эди. Ўгай опалари Зекие Султон ва Ойша Султон билан бирга у Абдулҳамиднинг энг севимли қизларидан бири бўлган. Фотма Наимега марҳума холаси, Тиримüжган Кадıннинг биринчи ва ягона қизи, Абдулҳамид ИИ нинг опаси шарафига шундай исм берилган. Наименинг ота томондан бувиси Тиримüжган Кадıн каби кўзлари яшил бўлган[9]. 1877-йилда Абдулҳамид 1877-йил 7-апрелда Йıлдıз саройига кўчгач[10], Наиме ва султон оиласининг бошқа аъзолари ҳам ўша ерга жойлашган[11][9].

Наиме ёшлигида франсуз тили ва расм чизиш бўйича дарслар олган[12]. У пианино чалишни ҳам яхши кўрарди. Буни у Ойша Султон билан бирга Франсуа Ломбардидан ўрганган[13]. Германия императрицаси Аугуста Виcториа Истанбулга ташриф буюрганида Наиме пианинода немис мусиқаларини чалиб уни хушнуд этган[14].

Миср хедиви Аббос Ҳилми пошо Наиме Султоннинг қўлини сўраб келган. Бироқ Абдулҳамид сиёсий сабаблар билан бу никоҳни маъқулламаган ва унинг ўрнига саройдаги бир хонимни таклиф қилган[15]. Отаси уни укаси Меҳмед В нинг ўғли Шаҳзода Меҳмед Зиёйиддинга турмушга беришга қарор қилган. Аммо бу таклиф Меҳмед Ришод томонидан қабул қилинмаган ва натижада никоҳ бўлмаган (қизиғи шундаки, кейинчалик Наименинг ўғли Зиёйиддиннинг қизига уйланган)[16].

Биринчи никоҳи

1898-йилда Абдулҳамид Наимени Меҳмед Камолиддин бейга турмушга беришга қарор қилди. У Ғози Усмон пошонинг кичик ўғли бўлиб, онаси аввал султон Абдулазиз ҳарамида бўлган Зотигул хоним эди[17][5]. Унинг катта ўғли Али Нуриддин пошо Наименинг опаси, малика Зекие Султоннинг эри бўлган. Наиме учун Ортакöйда жойлашган малика Зекие хонадонининг ёнида бир сарой қурилган. Шу боис бу икки бино „Эгизак саройлар“ деб аталган[18].

Никоҳ 1898-йил 17-мартда Ортакöй саройида бўлиб ўтди[19]. Ғози Усмон пошо малика Наимега тилла тож юборган, Абдулҳамид эса қизининг қайнонасига Мажидия орденини тақдим этган. Бу орденни ҳали вазирларнинг хотинларидан ҳеч бири олмаган эди. Кейинчалик Камолиддин бей пошо унвонига кўтарилди ва Дамат бўлди[20].

Наиме Султоннинг тўйи европача тусда бўлишини истагани учун оқ либос кийган[21]. Кўплаб эски урф-одатга мойил кишилар унинг оқ кўйлак кийганини танқид қилган, чунки ўша пайтгача барча маликалар тўйда қизил кийим кийишган. Аммо Наиме ўзининг хоҳиш-истаги ва қатъий фикри билан оқ либос танлаган[20].

Уларнинг никоҳини Наименинг ўгай сингилларидан бири Ойша Султон хотираларида шундай тасвирлаган:

Наиме Султан ўтирган ҳарам қабул хонасига куёв кириб келганда маросимга кўра келиндан туришини сўради, аммо малика (одатга биноан) рад этди. Куёв илтимос қила бошлади, ҳатто ҳаяжондан терлай бошлади, лекин Наиме Султон камида ярим соат давомида ўрнидан турмади. Шунда Волида Султон чақирилди ва у Наимега: „Азиз қизим, илтимос, менинг ҳурматим учун тур. Куёвимизнинг кўнглини оғритма“, деди. Ниҳоят, Наиме Султон ўрнидан турди ва „Машааллоҳ“ деган ҳайқириқлар янгради, шу пайтда Ҳамидие марши чалинди. Камолиддин пошо ва ҳарам хизматчилари бошлиғи уни зўрға келин хонасига кузатиб боришди, чунки зинапоялар меҳмонлар билан тўлиб кетган, устига устак Наиме Султоннинг либоси жуда оғир эди. У келин хонасида унга ажратилган бурчакка ўтирди. Шундан сўнг куёв ташқарига чиқиб, олтин тангаларни соча бошлади. Кейин Султоннинг олтинлари, ундан сўнг Волида Султоннинг олтинлари сочилди. Катта маликаларнинг бош хизматкор аёллари ҳам ўз бекаларининг номларини айтиб пастга олтин тангалар соча бошлашди. Шундан сўнг сулола оиласининг аёл аъзолари келиннинг хонасига кириб, табриклаб унинг қўлини ўпдилар. Кейин зиёфат бошланди ва кечгача давом этди, меҳмонлар аста-секин тарқала бошлашди. Куёв Волида Султоннинг қўлини ўпди. Хуфтон намози вақтида Камолиддин пошо яна ҳарам хизматчилари бошлиғи томонидан хотинининг хонасига кузатиб борилди. Киришдан олдин у охирги марта Волида Султон ва маликаларининг қўлларини ўпди. Хона ичида у олтин иплар билан безатилган жойнамозда намоз ўқиди, Наиме Султон эса уни кузатиб турди. Намоз тугагач, ҳарам бошлиғи эшикни ёпди, ерга эгилиб таъзим қилди ва бу никоҳ Аллоҳ томонидан муборак қилинишини сўраб дуо қилди.

Уларнинг биринчи ўғли Султонзода Меҳмед Жоҳид бей 1899-йил январда туғилган. Сўнгра 1900-йил 12-ноябрда Адиле Хонимсултон исмли қизи туғилган[19]. Меҳмед Жоҳид Шаҳзода Меҳмед Зиёйиддиннинг қизи Дüррие Султонга уйланган[22]. Адиле эса Шаҳзода Меҳмед Сайфиддиннинг ўғли ҳамда султон Абдулазиз ва Гевҳери Кадıннинг набираси Шаҳзода Маҳмуд Шавкатга турмушга чиққан[23].

Ажрим

Қўшни виллада яшаган султон Мурод В нинг қизи Ҳадича Султон 1901–1904-йиллар оралиғида уч йил давомида Наиме Султоннинг эри Камолиддин пошо билан ишқий муносабатда бўлган. Филизтен хонимнинг сўзларига кўра, улар Наимени ўлдириб, кейин ўзлари турмуш қуришга қарор қилган. Бу воқеа фош этилган пайтда Наиме Султон бетоб эди. У эрини севар, эрининг амакиваччаси билан хиёнат қилгани уни янада ҳолдан тойдирди ва бир муддат ўзига кела олмади. Бу эса икки ошиқ Наимени заҳарлаган деган миш-мишларни кучайтирди. Бироқ Наименинг дори-дармонлари, атирлари, ичимликлари ва овқатлари таҳлил қилиниб, уларнинг таркибидан ҳеч қандай заҳар топилмади[24].

Кўплаб манбалар Камолиддин пошо билан Ҳадича Султон ўртасидаги бу муҳаббат қандай пайдо бўлгани ҳақида бир хил фикр билдиради. Унга кўра, бу ишқий воқеа Ҳадича Султон тузган тузоқдан иборат эди. Отаси йиллар давомида Çıраğан саройида қамалиб қолган, ўзи эса ўттиз ёшгача турмушга чиқмаган ва кейинчалик севмаган кишисига эрга тегишга мажбур бўлганлиги учун Ҳадича султон Абдулҳамиддан қасос олишни истаган. Қасос олишнинг энг мақбул йўли султоннинг севимли қизининг никоҳини барбод қилиш эди[25].

Бироқ Семиҳ Мüмтаз (отаси Бурса волийи бўлиб, унга ички сургунда бўлган Камолиддин пошони қўриқлаш вазифаси юклатилган) Наимега заҳар бериш фитнаси ҳақида умуман ҳеч нарса демайди. Аксинча, Ҳадича Султон билан Камолиддин пошо ўртасидаги муносабат боғ девори ошириб йўлланган севги хатлари алмашинувидан иборат бўлганини, айниқса, ҳиссиётга берилувчан Камолиддин пошонинг эҳтиросли мактублари бунга сабаб бўлганини айтган. Унинг айтишича, Ҳадича Султон пошонинг хатларини атайлаб ўғирлатиб, Абдулҳамидга ошкор қилган, бу эса султон унга танлаб берган ёмон турмуш ўртоқ учун қасос олиш мақсадида қилинган[26].

Юзага келган можаро Абдулҳамидни ғазаблантирди. Аввал у Наиме Султонни эридан ажратди. Сўнг Камолиддин пошони барча ҳарбий унвон ва шарафларидан маҳрум қилиб, Бурсага сургун қилди. Ҳадичанинг отаси Мурод қандли диабетга чалинган эди, у бу ишқий муносабат ҳақида эшитгач, қайғу зарбаси ортидан кўп ўтмай вафот этди[27].

Иккинчи никоҳи

Наиме Султон сургунда, 1931-йил

1904-йилда Камолиддин пошо билан ажрашганидан сўнг, Наиме 1907-йил 11-июлда Йıлдıз саройида İşкодралı Жалолиддин пошога турмушга чиқди. У İşкодралıзâде Али Ризо пошонинг ўғли, Маҳмуд ИИ нинг қизи орқали унинг авлодидан эди. Шу муносабат билан у вазир даражасига кўтарилди. Бу Наиме Султоннинг иккинчи никоҳи бўлгани учун турли тантаналар ўтказилмади, фақат расмий никоҳ маросими бўлиб ўтди. Жалолиддин пошо Дамат этиб тайинланди. Уларнинг никоҳидан фарзанд дунёга келмаган бўлса-да, жуфтлик тинч ва дўстона ҳаёт кечирган деб айтилади[19][28][29].

1920-йил охирларидан бошлаб Анқарадаги ҳукумат Истанбулда жойлашган икки разведка ташкилотини тузди. Улар: Мüдафаа-и Миллие Грубу (Мим Мим гуруҳи, Миллий мудофаа гуруҳи) ва Фелаҳ гуруҳи. Биринчи ташкилот Каракол ёки Теşкилатı гуруҳидан қолганларни бирлаштирган (бу ташкилот Усмонийлар пойтахтининг иккинчи инглиз босқини натижасида деярли тугатилган), иккинчиси эса бутунлай янги ва алоҳида ташкил этилган бўли, бу гуруҳ собиқ иттиҳодчиларни кузатиш, қурол ва одамларни яширинча олиб ўтиш ҳамда маълумот тўплаш билан шуғулланган[30]. Наиме ва унинг амакиваччаси, султон Мурод В нинг қизи Феҳиме Султон ушбу ташкилотнинг фаол аъзолари бўлган[31].

Сургун ва вафоти

1924-йил март ойида сулола вакиллари сургун қилингач, Наиме эри ва набираси Нермин Султон билан бирга Италиянинг Генуя шаҳрига жойлашди. Бу ерда Наименинг эри меҳмонхонани ижарага олган эди[32]. Кейинчалик улар Франсиянинг Ниcе шаҳрига кўчиб ўтишди. Ўғли ҳам унинг ёнига Ниcега жойлашди[32]. Сургунда у турк тилидан сабоқ берар, набираси Бüлент Усмонга саройнинг ҳашаматли ҳаёти ҳақида ҳикоялар айтиб берарди. Эри сил касалига чалинди. Наиме уни қутқариш учун бор пулини сарфлади, бироқ эрининг аҳволи оғир эди ва 1940-йилда Франсияга нацистлар босқинидан сал олдин вафот этди[33][34]. Шу йили Италия Франсия томонидан босиб олинганидан кейин Наиме Султон набираси Нермин Султон билан бирга Франсияни тарк этиб, ўша пайтда Италия фашистик ҳукмронлиги остида бўлган Албаниянинг Тирана шаҳрига жойлашди[35].

Эрининг вафотидан сўнг Наиме қашшоқлашиб қолди[35]. Набирасининг айтишича, у 1945-йилда Иккинчи Жаҳон уруши авжига чиққан паллада уйи бомбардимон қилиниши оқибатида вафот этган[35]. Бошқа бир манбада эса Наиме Албаниядаги нацистлар конслагерида вафот этгани айтилади[35]. Бу хабарнинг тўғри экани Шаҳзода Маҳмуд Шавкат қизи Нерминни Наиме билан бирга яшаган конслагердан топгани билан тасдиқланган[36].

Унинг укаси Абдулқодирнинг рафиқаси Мислимелек хоним хотираларида (Абдулқодирдан ажралгач, Наиме билан бирга яшаган) Италия қўшинлари уларнинг уйига ҳужум қилиб, уларни нацистлар лагерларига олиб кетганини ёзган. Наиме ўша ерда вафот этган. Унинг вафотидан сўнг Мислимелек аскарлардан уни исломий урф-одатга кўра дафн этишни сўраган, аммо улар унинг сўзлари устидан кулишган ва Наименинг жасадини ушлаб туришган. Кейин улар қўмондонларини чақиришгач, Мислимелек қўмондонга уни исломий урф-одатларга кўра дафн этишни илтижо қилиб сўраган ва қўмондон бунга рози бўлган. Наимега ғусл қилдирилган, кафанланган ва Албаниянинг Тирана шаҳрида дафн этилган[37][19][38].

Шахсияти

Кичик синглиси Ойша Султоннинг сўзларига кўра, Наиме Султон бувиси Тиримüжган хонимга ўхшаган[39]. У ниҳоятда нозиктабиат, ширинсўз ва меҳрибон аёл бўлган. Наиме атрофидаги етим черкас қизларнинг турмушга чиқишига ёрдам берган[40]. У мусиқани жуда севган, саройида соз чаладиган бир неча созандалар бўлган. Наиме, шунингдек, шеърият ва санъатга ҳам қизиққан[41].

Мукофотлари

Фарзандлари

Исми Таваллуди Вафоти Изоҳлар
Дамат Меҳмед Камолиддин пошодан
Султонзода Меҳмед Жоҳид Усмон бей 1899-йил январ[43] 1977-йил 30-март[43] Шаҳзода Меҳмед Зиёддин ва Üнсияр хонимнинг қизи Дüррие Султонга уйланган. Уларнинг никоҳи 1920-йил 26-мартда Йилдиз саройида бўлиб ўтган, никоҳни шайх ул-ислом Ҳайдарийзода Иброҳим афанди ўқиган. Унинг маҳрига 1001 халта олтин берилган. Никоҳ шартномасида унга эридан ажрашиш ҳуқуқи берилган эди. Иккаласи 1921-йил 6-ноябрда шайх ул-ислом Нури афанди кўмагида ажрашган. Ажримдан сўнг у Дüрриениннг холаси Лаверанс хонимга уйланган ва ундан Бüлент Усмон бей исмли бир ўғил кўрган. Бüлент Усмон бейнинг икки ўғли бўлган: Бüлент Усмон (1930-йил 2-майда туғилган) ва Коубилай Усмон (1937-йилда туғилган). Бüлент Усмоннинг Рéмй Ченгиз Усмон (1963-йил 16-ноябрда туғилган) исмли ўғли туғилган, Рéмй Ченгиз Усмоннинг эса Сéлим Усмон (1992-йил 14-декабрда туғилган) исмли ўғли бўлган. Коубилай Усмоннинг Шеҳназ Усмон (1970-йилда туғилган), Инcи Усмон (1972-йилда туғилган) ва Орҳан Усмон (1975-йилда туғилган) исмли уч фарзанди бўлган[44].
Адиле Хонимсултон 1900-йил 12-ноябр[43] 1979-йил феврал[43] Ўзидан уч ёш кичик бўлган Шаҳзода Маҳмуд Шавкатга турмушга чиққан. У эса Шаҳзода Меҳмед Сайфиддин ва Нервалитер хонимнинг ўғли эди. Никоҳ 1922-йил 4-майда Üскüдар саройида бўлиб ўтган ва эр-хотинга яшаши учун Куруçэşме саройи берилган. Уларнинг Ҳамида Нермин Незоҳат Султон (1923-йил 27-январ, Üскüдар саройи[23]— 1998-йил 7-ноябр, Багнолс-сур-Cèзе[45]) исмли қизи бўлган. 1924-йил март ойида сулола вакиллари сургун қилингач, улар аввал Франсияга, сўнг Мисрга жойлашган. У ерда улар 1928-йил 28-мартда ажрашган. Ажримдан сўнг у қайта турмушга чиқиб, бир ўғил ва икки қизли бўлган[23].

Оммавий маданиятда

  • 2017-йилги „Пайитаҳт: Абдüлҳамид“ (таржимаси „Потахт: Абдулҳамид“) телесериалида Наиме Султон образини турк актрисаси Дуйгу Гüрcан ижро этган[46].

Насаби

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Баğcе 2008, с. 21.
  2. ↑ Броокес 2010, с. 159 н. 25.
  3. ↑ Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 17-бет. 
  4. ↑ Аредба, Румейса; Аçба, Эдадил. Султан Ваҳдеддин'ин Сан Ремо гüнлери. Тимаş Яйıнларı, 2009 — 47-бет. ИСБН 978-9-752-63955-3. 
  5. ↑ 5,0 5,1 Улуçай 2011, с. 254.
  6. ↑ Броокес 2010, с. 279.
  7. ↑ Улуçай 2011, с. 247.
  8. ↑ Баğcе 2008, с. 18.
  9. ↑ 9,0 9,1 Баğcе 2008, с. 23.
  10. ↑ НеwСпот, Волумес 13-24. Генерал Диреcторате оф Пресс анд Информатион, 1999. 
  11. ↑ Ориэнтал Гарденс: Ан Иллустратед Ҳисторй. Чрониcле Боокс, 1992 — 21-бет. ИСБН 978-0-811-80132-4. 
  12. ↑ Баğcе 2008, с. 27.
  13. ↑ Уру, Cеврие. Султан Абдüлҳамид'ин кıзı Зекие Султан'ин Ҳаяти (1872-1950), 2010 — 6-бет. 
  14. ↑ Баğcе 2008, с. 28.
  15. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 689.
  16. ↑ Баğcе 2008, с. 38.
  17. ↑ Уру 2010, с. 15.
  18. ↑ Броокес 2010, с. 159.
  19. ↑ 19,0 19,1 19,2 19,3 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 25–26-бет. 
  20. ↑ 20,0 20,1 Броокес 2010, с. 160.
  21. ↑ Баğcе 2008, с. 47.
  22. ↑ Баğcе 2008, с. 55.
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 Баğcе 2008, с. 58.
  24. ↑ Броокес 2010, сс. 116, 118 н. 89.
  25. ↑ Баğcе 2008, с. 63.
  26. ↑ Броокес 2010, с. 118 н. 89.
  27. ↑ Тезcан, Ҳüля. 19. Йй Сонуна Аит Бир Терзи Дефтери. Садберк Ҳанıм Мüзеси, 1992 — 41-бет. ИСБН 978-9-759-54573-4. 
  28. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 691.
  29. ↑ Улуçай 2011, с. 255.
  30. ↑ Станфорд Жай Шаw. Фром Эмпире то Републиc: Тҳе Туркиш Wар оф Натионал Либератион, 1918-1923 : а Доcументарй Студй. Туркиш Ҳисториcал Соcиэтй, 2000 — 1046-бет. ИСБН 978-975-16-1228-1. 
  31. ↑ Суна Кили'е армаğан: cумҳуриете аданан бир яşам. Боğазиçи Üниверситеси Яйıнларı, 1998 — 333-бет. ИСБН 978-9-755-18124-0. 
  32. ↑ 32,0 32,1 Баğcе 2008, с. 98.
  33. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 698.
  34. ↑ Баğcе 2008, с. 99.
  35. ↑ 35,0 35,1 35,2 35,3 Баğcе 2008, с. 100.
  36. ↑ Баğcе 2008, с. 101.
  37. ↑ „Абдüлҳамид'ин гелинийди“. Сабаҳ. Қаралди: 2025-йил 28-апрел.
  38. ↑ Броокес 2010, с. 285.
  39. ↑ Баğcе 2008, с. 102.
  40. ↑ Баğcе 2008, с. 103.
  41. ↑ Баğcе 2008, с. 104.
  42. ↑ 42,0 42,1 42,2 Йıлмаз Öзтуна. Баşлангıcıндан заманıмıза кадар бüйüк Тüркие тариҳи: Тüркие'нин сиясî, меденî, кüлтüр, теşкилâт ве сан'ат тариҳи. Öтüкен Яйıневи, 1978 — 165-бет. 
  43. ↑ 43,0 43,1 43,2 43,3 ПАЗАН, İбраҳим „ҲАНЕДАН АЛБÜМÜ“ (тр). ибраҳимпазан.cом. Қаралди: 2021-йил 14-январ.
  44. ↑ Баğcе 2008, с. 55-56.
  45. ↑ Баğcе 2008, с. 59.
  46. ↑ Пайитаҳт: Абдüлҳамид (ТВ Сериэс 2017– ), қаралди: 2019-01-11

Адабиётлар

  • Баğcе, Бетüл Кüбра. ИИ. Абдулҳамид қизи Наиме Султон'ин ҳаёти (тр). Мармара Университй Институте оф Соcиал Сcиэнcес, 2008. 
  • Броокес, Доуглас Сcотт. Канизак, малика ва муаллима: Усмонли ҳарамидан овозлар. Университй оф Техас Пресс, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мулкнинг аёл султонлари: Вâлиде султонлар, ҳâтунлар, ҳасекилар, кадıнефендилар, султонефендилар. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Подшоҳларнинг аёллари ва қизлари. Анкара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.