Nevdürr xonim
Невдüрр хоним[1] (усмонли туркча: نودر خانم; 1861-йилда туғилган – 1927-йилда вафот этган) – Усмонийлар империяси султони Мурод В нинг хотини[1].
| Невдüрр хоним | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Туғилиши |
тах. 1861 Батуми, Кавказ ноиблиги, Россия империяси (ҳозирги Батуми, Ажария, Грузия) | ||||
| Вафоти |
1927 Бешиктош, Истанбул, Туркия | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Мурад В (турм. 1880; ваф. 1904) | ||||
| |||||
| Уй | Усмонийлар (никоҳ орқали) | ||||
| Отаси | Накашвили Рüстам Бей | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Ҳаёти
Невдüрр 1861-йилда Батумида туғилган. Отасининг исми Накаşвили Рüстам бейнинг бўлган. Миллати – грузин.
Невдüрр 1880-йилда Муродга турмушга чиққан, ўша пайтда у Çıраğан саройида хизмат қилар эди[2]. Невдüрр хоним бефарзанд қолган[1]. Султон Мурод 3 ой ҳукмронлик қилгач, 1876-йил 30-август куни руҳий беқарорлиги сабабли тахтдан ағдарилди ва Çıраğан саройига қамоққа ташланди[3]. Невдüрр дастлаб Çıраğан саройига халфа сифатида юборилган, бироқ Мурод уни ёқтириб қолган ва унга уйланишга қарор қилган[2].
1904-йилда Мурод вафот этганидан кейин Невдüрр хоним бева қолди, шундан сўнг унинг Çıраğан саройидаги қийинчиликлари ниҳоясига етди[4]. Муроднинг вафотидан кейин у эрининг бошқа хотинлари Гевҳерриз хоним, Ремзşинас хоним ва Филизтен хоним билан бирга бир неча йилга Бурса шаҳрига юборилди ва унинг нафақаси Иттиҳод ва тараққий қўмитаси томонидан бекор қилинди. Сўнгра у яшаш учун ўгай қизи Ҳадича Султон яшашга борди. Ҳадича Султон Невдüрр хоним учун кўп маротаба нафақа сўраб мурожаат қилган, лекин унинг мурожаатлари ҳеч қачон қондирилмаган. 1924-йилда Усмонийлар сулоласи оила аъзолари билан биргаликда Ҳадича Султон ҳам сургун қилингач, Невдüрр хоним мутлақ қашшоқ бўлиб қолди.
Невдüрр хоним 1927-йилда Истанбулнинг Бешиктош туманида вафот этган[5][1] [6] [1][5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Бардакçı 1998, с. 614.
- ↑ 2,0 2,1 Броокес 2010, с. 64.
- ↑ Wиллиамс, Аугустус Wарнер; Габриэл, Мгрдитч Симбад. Блеэдинг Армедиа: Иц Ҳисторй анд Ҳоррорс Ундер тҳе Cурсе оф Ислам. Публишерс унион, 1896 — 214-бет.
- ↑ Броокес 2010, с. 17.
- ↑ 5,0 5,1 Şэҳсувароğлу, Ҳалûк Й.. „Çıраğан Сарайıна Даир Базı Ҳатıралар“. Акşам (1947-йил 26-ноябр). Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ Бардакçı 1998, с. 55.
Адабиётлар
- Броокес, Доуглас Сcотт. Тҳе cонcубине, тҳе принcесс, анд тҳе теачер: Воиcес фром тҳе Оттоман Ҳарем, басед он Филизтен'с мемоир, Тwентй-Эигҳт Еарс ин Çıраğан Палаcе: Тҳе Лифе оф Мурад В. Техас университети нашриёти, 2010. ИСБН 9780292718425.
- Бардакçı, Мурат. Шаҳбобо: Усмонўғилларининг сўнгги ҳукмдори ВИ Меҳмед Ваҳдеддиннинг ҳаёти, хотиралари ва шахсий мактублари. Пан Яйıнcıлıк, 1998. ИСБН 978-9-757-65275-5.