Салата балади (миср арабчаси: سلطة بلدي) – Миср ошхонасининг асосий салатларидан бири бўлиб, деярли ҳар бир дастурхонда учрайди[1].

Салата балади
Асл номи سلطة بلدي
Асосий компонентлари Салат: Помидор, бодринг, пиёз ва петрушка
Сос: Сирка, лимон шарбати, зайтун мойи
Бошқа компонентлари ялпиз, зира

„Балади“ (بلدي) сўзи арабча „балад“ (بلد) сўзидан келиб чиққан бўлиб, „мамлакат“ ёки „ватан“ маъносини англатади ва Мисрда маҳаллий маданият ҳамда ўзликни ифодаловчи тушунчани билдиради. Бу тушунча овқат, рақс, кийим-кечак, хулқ-атвор ва тилни ўз ичига олади[2]. Салатнинг номи унинг Миср ошхона маданиятидаги чуқур илдизларини акс эттиради. У одатда турли хил таомлар, айниқса, грилда пиширилган гўшт ва димлама таомлар билан бирга тортилади[3].

Тайёрланиши

Балади салатининг классик таркибий қисмларига помидор, бодринг, пиёз ва янги петрушка киради. Бу сабзавотлар майда тўғралиб, идишга солинади. Одатда лайм шарбати, зайтун мойи, туз ва қора мурч аралаштирилиб, тўғралган сабзавотлар устига қуйилади. Салатнинг баъзи вариантлари таъмни янада бойитиш учун ялпиз, зира ёки кашнич каби қўшимча кўкатларни ўз ичига олади[1].

Салат тайёрлаш учун бодринг кўпинча ортиқча намликни камайтириш учун ортиқча уруғларидан тозаланади, петрушка эса майда тўғралиб, пояларидан камроқ қўшилади. Барча масаллиқлар қўшилганидан сўнг, зираворлар бир текис тақсимланиши учун салат аста-секин аралаштирилади[1].

Балади салати анъанавий равишда совутилган ҳолда тортилади ва деярли барча Миср таомлари билан бирга тақдим этилиши мумкин[4].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Салата Балади: Эасй Эгйптиан Греэн Салад“. Чез Нермине. Қаралди: 2025-йил 16-март.
  2. ↑ „Wҳат "Балади" Меанс“. Иана Данcе (2023-йил 29-июн). Қаралди: 2025-йил 12-март.
  3. ↑ „Салата Балади (Натионал Эгйптиан Салад)“. Тҳе Спиcе Гирл Китчен. Қаралди: 2025-йил 16-март.
  4. ↑ „Салата Балади – Эгйптиан Салад“. Ам Wҳат И Эат. Қаралди: 2025-йил 16-март.