Wei Yi
| Wиэ Йи | |
|---|---|
|
Wеи Йи хитойлий гроссмейстер | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги | Жиангсу, Хитой |
| Таваллуд санаси |
1999-йил 2-июн Хитой |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Шахмат |
Wеи Йи (1999-йил 2-июнда туғилган) – хитойлик шахмат гроссмейстери.
Wеи 13 ёш 8 ой 23 кунлигида гроссмейстерлик унвонини қўлга киритди. Бу тарихдаги энг ёш 9-гроссмейстр унвони эди[1][2]. У 2700 рейтингга эришган энг ёш шахматчи бўлиб, 15 ёшида бу муваффақиятга эришди [3] [4] Вей Хитой шахмат лигасида Жиангсу клубини ҳимоя қилади ва шахмат бўйича уч карра Хитой чемпиони, шунингдек, шахмат бўйича 2018 йилги Осиё чемпиони ҳисобланади[5].
Фаолияти
Болалик йиллари
2007-йилда Wеи 8 ёшида шахмат бўйича Хитой чемпионатининг Б гуруҳида қатнашиб, гроссмейстер Зҳоу Жианчаога қарши дуранг натижани қайд этган[6].
2009-йилда Wеи Йи Грециянинг Салоники шаҳрида бўлиб ўтган мактаб ўқувчилари ўртасидаги 5-жаҳон шахмат чемпионатининг 11 ёшгача бўлган ўсмирлар баҳсида ғолиб бўлди[7].
2010-йилда у шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада ғолиб чиқди[8]. Шундан сўнг ёшлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ҳам худди шу тоифада ғолиб чиқди[9].
2012-йил
Август ойида у Афинада ўтказилган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гроссмейстр нормасини бажаради. Ушбу турнирда Ричáрд Раппорт устидан ғалаба қозонди. Якунда турнир ғолиби бўлган Алехандер Ипатов билан дуранг таижани қайд этади[10].
Шу йилнинг октябр ойида у Шахмат бўйича Индонезия очиқ чемпионатида Мичал Красенкоw ва Сергей Федорчук устидан ғалаба қозонди[11].
2013-йил
Феврал ойида у Рейкжавик очиқ чемпионатида 7½/10 баллни қўлга киритди. Махиме Вачиэр-Лаграве устидан ғалаба қозонган Wеи якунда 6-ўринни эгаллади[12].
Август ойида Йи Тромсøда бўлиб ўтган ФИДЕ Жаҳон кубогида дебют қилди. Шунда у ФИДЕ президенти номзодларидан бири эди. Wеи биринчи раундда Иан Непомниачтчи, иккинчи раундда Алехеи Шировни, учинчи раундда Шакҳрияр Мамедяровни нокаутга учратди[13].
Ноябр ойидаги ФИДЕ рейтингида 14 ёш 4 ой ва 30 кунлик бўлган Wеи 2604 рейтингга эришди ва шу тариқа тарихда 2600дан юқори рейтингга эришган энг ёш шахматчига айланди. Шу тариқа Wеслей Сога тегишли рекордни янгилади[6].
2014-йил
Июн ойида Wеи Йи финалда Франcисcо Валлежо Понсни мағлуб этиб, Леóн рапид турнирида ғолиби бўлди[14].
Август ойида у Тромсøдаги 41-шахмат Олимпиадасида Хитой шарафини ҳимоя қилди. Йи 4/5 ҳисобни қайд этиб, Хитой терма жамоасининг олтин медални қўлга киритишига ёрдам берди[15][16].
Октябр ойида Ҳиндистоннинг Пуне шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Лу Шанглеидан кейинги иккинчи ўринни эгаллади[17].
2019-йил
2019-йил декабр ойида Wеи Йи ФИДЕ Гранд Прих 2019 нуфузли турнирининг тўртинчи босқич финалига чиқди (ярим финалда Девид Наварани тай-брекларда мағлуб этди). Сўнгги раундда Иан Непомниачтчига ютқазиб, турнирда умумий ҳисобда олтинчи ўринни эгаллади.
2022-йил
Wеи Йи ФТХ Роад то Миами турнирида иккинчи ўринни эгаллади. Финалда Левон Аронианга мағлуб бўлди[18].
Wеи иштирокидаги йирик ўйинлар
- Вей Йи Лазаро Брузон Батистага қарши, 6-Хайнан Данчжоу (2015) . Бу Эдвард Ласкер ва Сер Жорж Томас ўртасидаги 1912-йилги машҳур ўйинни эзлатувчи „Ўн йиллик ўйини“ деб таърифланган[19].
- Вей Йи вс. Анне Хааст, Тата Стеэл гуруҳи Б (2015)
- Вей Йи вс. Алексей Широв, ЖЧ-2013
- Вей Йи вс. Сергей Каржакин, Тата Стеэл-Мастерс 2017
Талабалик ҳаёти
2018-йилда Wеи Хитойдаги нуфузли Цингҳуа университетининг Иқтисодиёт ва бошқарув факултетига талаба сифатида қабул қилинди[20].
Манбалар
- ↑ „Wеи Йи ҳас беcоме тҳе ёунгест ГМ ин тҳе wорлд“. ЧессБасе (2013-йил 1-март). Қаралди: 2013-йил 13-август.
- ↑ „Cертифиcате оф Титле Ресулт (Рейкжавик 2013)“. ФИДЕ. Қаралди: 2013-йил 23-август.
- ↑ „Марч 2015 ратингс: Афтер 26 еарс, Йифан но.1“. ЧессБасе (2015-йил 28-феврал). Қаралди: 2016-йил 18-январ.
- ↑ „Wеи Йи Wинс ин Данзҳоу, Cлимбс то Wорлд #14“.
- ↑ Чинесе Чесс Леагуэ: Wеи Йи ОлимпБасе
- ↑ 6,0 6,1 „Wеи Йи: ёунгест 2600+ ГМ эвер“. ЧессБасе (2013-йил 31-октябр). Қаралди: 2015-йил 3-август.
- ↑ 5тҳ WОРЛД СCҲООЛ CҲЕСС CҲАМПИОНСҲИП ОПЕН УНДЕР 11.
- ↑ „Асиан Ёутҳ Чесс Чампионшип 2010 У12“. Чесс-Ресулц. Қаралди: 2015-йил 3-август.
- ↑ „Wорлд Ёутҳ Чесс Чампионшип 2010 Опен Ундер 12“. Чесс-Ресулц. Қаралди: 2015-йил 3-август.
- ↑ „Cертифиcате оф Титле Ресулт (Атҳенс 2012)“. ФИДЕ. Қаралди: 2013-йил 23-август.
- ↑ „Cертифиcате оф Титле Ресулт (Индонесиа 2012)“. ФИДЕ. Қаралди: 2013-йил 23-август.
- ↑ „Wеи Йи ат Рейкжавик Опен 2013“. Чесс-Ресулц. Қаралди: 2015-йил 3-май.
- ↑ „Чесс Wорлд Cуп 2013: Паирингс & Ресулц“. 2013-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-август.
- ↑ „Леон Финал: Wеи Йи wинс он тиэбреакс“. ЧессБасе (2014-йил 10-июн). Қаралди: 2015-йил 21-ноябр.
- ↑ „Олймпиад 2014 Опен: Чинесе теам cомпоситион wитҳ роунд-ресулц“. Чесс-Ресулц. Қаралди: 2014-йил 7-сентябр.
- ↑ „Олймпиад 2014 Опен: финал ранкинг афтер 11 роундс“. Чесс-Ресулц. Қаралди: 2014-йил 7-сентябр.
- ↑ „Wорлд Жуниор Чесс Чампионшип 2014: финал стандинг“. Чесс-Ресулц. Қаралди: 2015-йил 3-август.
- ↑ Доггерс (ПетерДоггерс). „Левон Арониан Wинс ФТХ Роад То Миами“ (эн-УС). Чесс.cом. Қаралди: 2023-йил 1-май.
- ↑ Ҳаинан Данзҳоу анд Wеи Йи’с иммортал гаме, Чессбасе, 7 Април 2015
- ↑ „韦奕:六年超霸战对我帮助很大 祝学弟柯洁早毕业“. спорц.сина.cом.cн (2019-йил 2-июл).
Ҳаволалар
- Шахсий саҳифаси ФИДЕ сайтида
- Партия Чессгамес.cом сайтида(ингл.)
- Шахсий саҳифаси 365чесс.cом сайтида(ингл.)