Hasanak Mikoliy
Абу Али Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Аббос (форсча: ابوعلی حسن بن محمد بن عباس), шунингдек, Ҳасанак Вазир (حسنک وزیر)м Ҳасанак Миколий (حسنک میکالی) деб ҳам аталган эроний давлат арбоби бўлиб, Миколийлар сулоласига мансуб эди. 1024-йилдан 1030-йилгача Ғазнавийлар султони Маҳмуднинг вазири лавозимида хизмат қилган. Вазирликдан четлатилганидан кейин ҳам Ҳасанак Ғазнавийлар давлатида муҳим ва таъсирли шахс бўлиб қолган. Бироқ кейинчалик эътибордан тушиб, Маҳмуднинг ўғли Масъуд И ҳукмронлиги даврида осиб ўлдирилган. Ҳасанакка қўйилган расмий айблов кофирлик бўлиб, бу сиёсий сабаблар билан қўйилган айблов эди ва уни қатл этишни Бағдоддаги Аббосий халифа буюрган.
Ҳаёти

Ҳасанак Аббос исмли шахснинг ўғли бўлиб, Сўғд ҳукмдори Деваштич ҳамда Сосонийларга бориб тақалувчи эроний Миколийлар сулоласига мансуб эди. Ёшлик даврлари ҳақида кўп маълумот йўқ, фақат ёшлигида Хуросон ҳокими лавозимида хизмат қилгани маълум. Шунингдек, туғилган шаҳри Нишопурда раис лавозимини эгаллаган[1]. 1023-йилда Ҳасанак Маккага ҳаж сафарига борган. Кейин эса Фотимийлар давлати таркибидаги Мисрга йўл олган ва у ерда Фотимийлар халифаси Али аз-Зоҳир томонидан иззат-икром билан кутиб олинган.
Бироқ Ҳасанакнинг Фотимийлар билан алоқалари сабабли Аббосий халифа ал-Қодир уни шиаликка эътиқод қилувчи деб гумон қилди. Бу эса сунний Аббосийлар ва бошқа сунний мусулмонлар назарида бид’атчи оқим ҳисобланган. Шу сабабли ал-Қодир Маҳмудни Ҳасанакка қатл ҳукмини чиқаришга ундади, бироқ Маҳмуд буни рад этди. Бир йил ўтиб, Маҳмуд Ҳасанакка вазир лавозимини берди ва шу тариқа обрўсизланган собиқ вазир Аҳмад Маймандийнинг ўрнини эгаллади. Аҳмад Ҳасанакнинг душмани эди. Вазирлик даврида Ҳасанак нуфузли ва таъсирли шахсга айланди.
Маҳмуд 1030-йилда вафот этди ва тез орада унинг икки ўғли ўртасида фуқаролар уруши бошланди. Булар кичик ўғил ва меросхўр Муҳаммад Ғазнавий (тез орада Ҳасанак ўрнига Абу Саҳл Ҳамдавийни вазир этиб тайинлади) ҳамда катта ўғил Масъуд И эди. Ҳасанак Али ибн Эларслон билан бирга Муҳаммадни қўллаб-қувватлади ва улар давлат устидан ҳақиқий ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб, Муҳаммадни фақат рамзий ҳукмдор сифатида қолдиришни кутган эди. Бироқ Али ҳамда яна бир Ғазнавий давлат арбоби аста-секин Ҳасанакка нисбатан совуқлаша бошлади ва охир-оқибат улар Мас’уд И томонига ўтди.
Бироқ Ҳасанак барибир Муҳаммадни қўллаб-қувватлашда давом этди, аммо Мас’уд И тез орада Ғазнавийлар пойтахти Ғазнага юриш қилиб, уни мағлуб этди ва қамоққа олди. Шундан сўнг Ҳасанакка Балхда қамоқ жазоси берди ҳамда Аҳмад Маймандийни яна вазирлик лавозимига тиклади. Ҳасанакнинг рақиби Абу Саҳл Завзонийнинг саъй-ҳаракатлари билан[2] Мас’уд Ҳасанакка кофирлик айбини қўйди ва уни 1032-йил 14-февралда қатл эттирди. Суд жараёни ва қатл тафсилотлари Абулфазл Байҳақийнинг „Тарихи Байҳақий“ асарида батафсил тасвирланган[3].
Манбалар
- ↑ Буллиэт 1984, с. 764.
- ↑ Нашат & Беcк 2003, сс. 87–88.
- ↑ „Wелcоме то Энcйcлопаэдиа Ираниcа“.
Адабиётлар
- Буллиэт, Р. W. (1984). "Арчивед cопй". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. И, Фасc. 7. 764 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/ал-э-микал-тҳе-леадинг-аристоcратиc-фамилй-оф-wестерн-кҳорасан-фром-тҳе-3рд-9тҳ-то-тҳе-5тҳ-11тҳ-cентурй-десcендед-фром-.<!--->
- C.Э., Босwортҳ (1993). "Мīкāлīс". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/микалис-СИМ_5190.
- Лузаc, & Cо (1986). "Тҳе Энcйcлопедиа оф Ислам". Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Вол. ИИИ. Лондон: Э.Ж. Брилл. 1–1304 б. ҳттпс://арчиве.орг/стреам/ЭнcйcлопаэдиаДиcтионарйИсламМуслимWорлдетcГиббКрамерСчоларс.13/03.ЭнcйcИслам.НеwедПрепНумЛеадОриэнт.ЭдедCомCон.ЛеwМенПелСча.этc.УндПатИУА.в3.Ҳ-Ирам.ПҳотРепр.Леид.ЭЖБрилл.1971.1986.#паге/н0/моде/2уп.
- Босwортҳ, C. Эдмунд (1985). "ʿАЛĪ Б. ИЛ-АРСЛАН ҚАРĪБ". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. И, Фасc. 8. Лондон эт ал.: C. Эдмунд Босwортҳ. 872 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/али-б-34.
- Нашат, Гуитй; Беcк, Лоис. Wомен ин Иран фром тҳе Рисе оф Ислам то 1800. Университй оф Иллиноис Пресс, 2003 — 1–253-бет. ИСБН 978-0-252-07121-8.